6.3. Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётда монополистик фаолиятни
тартибга солиш мақсадлари ва йўналишлари
Ўзбекистон Республикасида ҳам иқтисодиётда рақобатчилик муҳитини
вужудга келтириш мақсадида 1992 йилнинг август ойида “Монопол фаолиятни
чеклаш тўғрисида”ги Қонун кучга киритилди. Мазкур Қонун асосида
иқтисодиётда рақобатчиликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор
норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалга оширила бошланди.
1996 йил 27 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Товар
бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги,
1996 йил 26 апрелда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги қонунлари қабул қилинди. Ушбу қонун меъёр ва талабларини
амалга ошириш, монополияларга қарши курашиш ва уларнинг фаолияти
устидан назорат қилишга йўналтирилган функционал идора сифатида 1992
йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни
ривожлантириш Бош бошқармаси ташкил этилди ва у 1996 йил 15 майда
Молия визирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни
ривожлантириш қўмитасига айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 августдаги 2676-
сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 300-сонли Қарорига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни
109
ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди.
Иқтисодиётнинг
хусусий
секторини
жадал
ривожлантиришни
рағбатлантириш, монополия компаниялари фаолияти устидан назоратни
кучайтириш, банкрот ва мониполист компанияларни қайта ташкил этиш,
рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2005 йил 30 апрелдаги 3602-сонли Фармони ва 2005 йил 2
майдаги 66-сонли Қарорига мувофиқ мазкур қўмита Ўзбекистон
Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш давлат қўмитасига айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги
“Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4191-
сонли Фармони билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш қўмитанинг асосий вазифалари қаторидан чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси
Хусусийлаштирилган
корхоналарга
кўмаклашиш
ва
рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18
апрелдаги ПФ-5016-сонли Фармонига асосан қайта ташкил этилган
қўмитанинг фаолият вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси
хусусийлаштирилган
корхоналарга
кўмаклашиш
ва
рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида” 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сон қарорига асосан Ўзбекистон
Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитаси тузилмасида ҳудудий филиаллар билан
биргаликда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази
ташкил этилди.
Ўзбекистон
Республикасида
антимонопол
сиёсатнинг
асосий
йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- республикада соғлом рақобат муҳитини яратиш учун зарур ташкилий,
иқтисодий ва молиявий шарт-шароитлар, мустаҳкам ҳуқуқий базани
шакллантирувчи ва мувофиқлаштирувчи марказ функцияларини амалга
ошириш;
- бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи рақобат қонунлари,
умумий қабул қилинган нормалар ва қоидаларни самарали амалга оширишни
таъминловчи монополияга қарши тартибга солишнинг кучли тизимини барпо
этиш;
- рақобатни ва тадбиркорликни ривожлантириш асосида бозор қайта
ўзгартиришлари чуқурлашишига кўмаклашиш;
110
- инсофсиз рақобатчилар томонидан товар ва молия бозорлари, биринчи
навбатда, истеъмол товарлари бозорини монополлаштириш юзасидан ҳар
қандай уринишларнинг олдини олиш, уларни чеклаш ва уларга барҳам
бериш;
- монополияга қарши давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш,
монополиядан чиқариш бўйича республика, тармоқ ва минтақавий дастурлар
ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
- монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши,
шунингдек, ўз ваколати доирасида табиий монополиялар субъектлари
фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
- реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги
қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга
ошириш;
- истеъмол товарлари нархлари ва хизматларга тарифлар мониторингини
ўтказиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан
биргаликда нархларнинг асоссиз равишда ўсиб кетиши, бозорда сифатсиз
истеъмол товарлари сотилиши ва хизматлар кўрсатилишига олиб келувчи
инсофсиз рақобатнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;
- монопол хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан
самарали тартибга солиш ва назорат қилишга, рақобат муҳитини
ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама
фаолиятига йўналтирилган норматив-методологик базани такомиллаштириш
ва ҳ.к.
Бозор
иқтисодиётига
ўтиш
шароитида
товарлар
бозорида
монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат муҳитини сақлаш,
ривожлантириш
мақсадида
Ўзбекистон
Республикасининг
“Товар
бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги
Қонуни қабул қилинган. Бу Қонунга биноан монополистик фаолиятга
хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатга йўл қўймасликка, уни чеклаш
ёки бартараф этишга қаратилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги деб таъриф
берилади
1
.
2012 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат
тўғрисида”ги қонунда монополистик фаолият учун асос бўладиган “Устун
мавқе товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд
шахслар гуруҳининг рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга
боғлиқ бўлмаган ҳолда унга ўз фаолиятини амалга ошириш ва рақобатнинг
ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик
1
Ўзбекистон Республикасининг “Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат
тўғрисида”ги Қонуни. –Т.: 1996.
111
юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд уларнинг
иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини
берадиган ҳолатидир.
Товар бозорида қайси хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи
товарининг улуши:1) эллик ва ундан ортиқ фоизни ташкил этса;2) ўттиз беш
фоиздан эллик фоизгача ҳажмда бўлиб, бунда қуйидаги шартлар:хўжалик
юритувчи субъектнинг товар бозоридаги улуши камида бир йил мобайнида
барқарор бўлиб туриши;товар бозорида бошқа хўжалик юритувчи
субъектларга (рақобатчиларга) тегишли улушларнинг нисбий миқдорда
бўлиб туриши;ушбу бозорга янги хўжалик юритувчи субъектларнинг
(рақобатчиларнинг) киришига имконият бўлиши шартлари белгиланган
бўлса, шу хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг мавқеи
устун мавқе деб эътироф этилади.
Молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар
гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”
1
.
Устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектнинг
рақобатни чеклайдиган ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг
манфаатларини камситган ёхуд камситиши мумкин бўлган ҳаракатлари
тақиқланади. Хўжалик юритувчи субъектнинг ўз юқори мавқеини
суиистеъмол қиладиган хатти-ҳаракатларига қуйидагилар киради:
- бозорларда тақчилликни келтириш ёки уни сақлаш ва нархларни
ошириш мақсадида товарларни муомаладан олиб қўйиш;
- монопол қиммат ёки монопол арзон нархларни белгилаш. Монопол
қиммат нарх товар бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи
субъектнинг ишлаб чиқариш қувватидан тўлалигича фойдаланмаслик
туфайли қилган асоссиз харажатларини қоплаш ёки товар сифатини
пасайтириш натижасида қўшимча фойда олиш мақсадида товарга белгилаган
нарх ҳисобланади.
Монопол арзон нарх эса ушбу хўжалик субъектининг сотиб олаётган
товарига қўшимча фойда олиш ёки қилинган асоссиз харажатларни сотувчи
ҳисобига қоплаш мақсадида белгилайдиган нархидир. Шунингдек,
рақобатчини бозордан сиқиб чиқариш учун монополистик мавқедаги
хўжалик субъекти белгилаган зарар кўрадиган даражадаги нарх ҳисобланади.
Бундай нархларнинг белгиланиши оқибатида рақобат чекланади.
Инсофсиз рақобат,
яъни
хўжалик
юритувчи
субъектларнинг
тадбиркорлик фаолиятида устунликни қўлга киритишга қаратилган улар
1
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” қонуни, 2012 йил 6 январь, ЎРҚ-319-
сонли.6-модда.
112
ўртасида мусобақалашувни истисно этадиган, истеъмолчиларни чалғитиш
усуллари қўлланувчи рақобатдир.
Ўзбекистонда монополияга қарши давлат органи монополистик фаолият
ва инсофсиз рақобатни чеклаш ҳамда тўхтатиб қўйиш соҳасида давлат
сиёсатини олиб боради.
Монополияга қарши давлат органи хўжалик субъектларини ташкил
этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш устидан давлат назоратини амалга
оширади. Агар хўжалик субъектларининг қўшилиши, бирлаштирилиши,
холдинг компанияларига айлантирилиши оқибатида монополия вужудга
келадиган бўлса, у ҳолда уларнинг илтимосномалари рад этилади.
Ушбу орган акциялар, улушлар ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш
вақтида монополияга қарши курашга доир қонун ҳужжатларига риоя
этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади. Зарурий ва мумкин
бўлган ҳолларда монополистик корхоналар мажбурий тарзда бўлиб ҳам
юборилади. Монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилганда ушбу орган
уни бузган хўжалик субъектларига қонунда белгиланган жарималарни солади
ёки уларнинг ишини судга оширади.
Ўзбекистон Республикасида монополистик фаолиятни чеклашга
қаратилган сиёсатнинг амалга оширилиши натижасида бугун аввал
монополлашган текстил, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш,
фармацевтика, мебель ва озиқ-овқат саноати каби соҳаларда соғлом рақобат
муҳити шаклланиб, йирик монополиялар тугатилди. Монополлашган
бозорни таҳлил қилиш тубдан қайта кўриб чиқилди, асосий эътибор
тармоқни ўрганишдан товар бозорлардаги талаб ва таклифга, бозор
мувозанатига бевосита таъсир кўрсатувчи омилларга қаратилмоқда. Ушбу
асосда Қўмита томонидан ҳар йили 100 га яқин товар ва молия бозорлари
сегментлари ўрганилмоқда.
Хўжалик юритувчи субъектларни текшириш ўрнига, “картел” деб
номланувчи турли шаклдаги, айниқса нарх соҳасидаги келишувлар ва
келишиб қилинган ҳаракатларни аниқлаш бўйича таҳлиллар амалга
оширилмоқда.
Монополист-корхоналар давлат реестрига киритилган корхоналар ва
табиий монополия субъектлари давлат реестрига киритилган корхоналар
умумий сонининг фаолият юритаётган хўжалик субъектлар умумий сонига
(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) нисбати билан ҳисобланади.
113
Тадбиркорликнинг монополлашув даражаси 2012-2013 йилларда 0,32 ни,
2014 йилда 0,31 ни, 2015 йилда эса 0,27 ни ташкил этди
1
.
Ўзбекистонда юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар сотиб олишда
ва корпоратив харидларда тадбиркорлик субъектлари қатнашиши учун
тадбиркорлик субъектларига кенг шароитлар яратиш бўйича ҳам чора –
тадбирлар амалга оширилмоқда.
2013 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Президентининг
ПҚ-1948 –сонли қарорига мувофиқ табиий монополия субъектлари ва давлат
корхоналари эҳтиёжлари учун товарларни сотиб олишга хусусий
тадбиркорлар кенг жалб қилиш ва рақобатни ривожлантиришни таъминлаш
мақсадида, электрон савдолар орқали корпоратив харидларни амалга
оширишнинг янги тартиби жорий этилди. Ҳозирги кунда харидларнинг
деярли 98 фоизи табдиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда
2
.
Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги
Қонунига (янги таҳрири) асосан табиий монополия субъектлари билан
истеъмолчи ва давлат манфаатларининг мутаносиблиги таъминланади. Ушбу
қонунга кўра табиий монополия товар бозорининг технологик хусусиятлари
туфайли муайян товарлар (ишлар, хизматлар) турларига бўлган талабни
қондиришнинг рақобатли шароитларини яратиш мумкин бўлмаган ёки
иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолати ҳисобланади
3
.
Ўзбекистонда табиий монополия субъектларининг фаолияти қуйидаги
соҳаларда давлат томонидан тартибга солинади:
- нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка
қилиш;
-
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда
транспортировка қилиш;
- темир йўллари инфратузилмасидан фойдаланиш;
- умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари;
- сув қувурлари ва канализация хизматлари;
- аэроновигациялар, портлар ва аэропортлар хизмати;
- транспорт терминаллари хизматлари.
Қонунда табиий монополия субъектлари фаолиятини Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у ваколат берган орган, яъни
1
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотлари.
2
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотлари.
3
Ўзбекистон Республикаси қонунлари. Табиий монополиялар тўғрисида. –Т.:Адолат, 2000,
33-бет.
114
Ўзбекистон
Республикаси
Монополиядан
чиқариш,
рақобат
ва
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги
органлари табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солади.
Монополияга қарши орган қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл
қўйган табиий монополия субъектларига жарима солади ёки қонун бузилиши
ҳолатларини тўхтатиш ва бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий
бўлган кўрсатмалар юборади, шу билан бирга, судга даъво аризаси билан
мурожаат этади.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бажарилиши
мажбурий бўлган, улар томонидан ушбу қонунга зид тарзда қабул қилинган
ҳужжатларни бекор қилиш ёки ўзгартириш киритиш тўғрисида кўрсатмалар
юборади. Монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат муҳитини яратишдан
кўзланган мақсадларидан бири истеъмолчиларнинг танлаш эркинлигини
таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир. Ўзбекистон
Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ истеъмолчи фойда чиқариб олиш билан
боғлиқ бўлмаган ҳамда шахсий истеъмол ёки хусусий хўжаликда
фойдаланиш мақсадида товар сотиб олувчи ёки иш, хизматга буюртма
берувчи ёхуд шу ниятда бўлган фуқаро (жисмоний шахс) ҳисобланади.
Давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан
фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган
манфаатларининг ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |