2.5. Давлатнинг иқтисодий сиёсати тўғрисидаги назария ва
концепциялар
Давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солиш унинг иқтисодий
стратегияси ва сиёсати орқали амалга оширилади. Шунинг учун илмий
адабиётларда давлатнинг иқтисодий сиёсати бўйича турли назарий
концепция ва қарашлар ҳамда назариялар мавжуд.
В.Ойкен давлатнинг иқтисодий сиёсатини асослаш учун иқтисодий
тартиблар назариясини олға суради. Иқтисодий тартиб деганда бозор
хўжалигининг рамкага (қолипга) солувчи шароитлари, яъни хўжалик
субъектлари қарорлар қабул қилиш ва у ёки бу хатти-ҳаракатларни амалга
ошириш зарурлигини белгилаб берувчи унсурлар таркибини ифодаловчи
институциялар йиғиндиси тушунилади. В.Ойкен қуйидаги 6та турдаги
унсурлар таркибини асослаган: 1) инсонларнинг эҳтиёжлари; 2) табиий
шароитлар; 3) ишчи кучининг ҳолати; 4) товар захиралари; 5) технология ва
техник билимлар даражаси; 6) ҳуқуқий ва ижтимоий тартиблар, яъни
қонунлар, урф-одатлар, маънавий қадриятлар.
Мазкур унсурлар хўжалик субъектлари фаолиятининг маълум
иқтисодий тартибда амалга оширилишини белгилаб берувчи унсурлар
ҳисобланади. Иқтисодий тартиб давлатнинг иқтисодий ривожланишни қай
даража тартибга солишини, ресурсларнинг чекланганлиги шароитида давлат
органлари қай даражада регулятор вазифасини бажара олишини кўрсатади.
Иқтисодий тартиблар давлат иқтисодий сиёсатининг дастаклари бўлиб
хизмат қилади.
В. Ойкен иқтисодий сиёсатларнинг қуйидаги турларини ажратиб
кўрсатган:
1) фаолиятлар эркинлиги;
47
2) иқтисодиётни режали-марказлаштирилган бошқариш. Бу ерда асосий
муаммо ҳокимият масаласи бўлиб, раҳбарлар тоифаси назорат
қилинмайдиган гуруҳдан ташкил топади ва улар ўзларининг тор
манфаатларини рўёбга чиқариш интиладилар, жамоат манфаатлари амалда
кўзланмайди;
3) ўрта йўл сиёсати- бу сиёсат бозор билан режали хўжалиги ўртасидаги
компромиссни топишга йўналтирилган, давлатнинг бозор иқтисодиётига у
ёки бу даражадаги аралашувини тақоза этувчи сиёсат. Бу сиёсат тақсимлаш,
тўлиқ бандлик, конюнктурали тартибга солиш мақсадида давлатнинг
иқтисодиётга аралашишини ифодалайди;
4)
рақобатли
тартиб
сиёсати-рақобатнинг
юқори
даражада
ривожланишини таъминлаш мақсадида давлат томонидан рамкали
шароитларни
яратишга
қаратилган
тартибларнинг
ўрнатилишини
ифодалайди. Бу иқтисодий сиёсатдан кўзланган мақсад иқтисодий
ҳокимиятнинг
айрим
субъектлар
қўлида
(тўпланишини)
концентрациялашувини ва экологик зарарга олиб келувчи бозорларни
чеклаш ёки унга йўл қўймаслик ҳисобланади;
5) аниқ нуқтали сиёсат – бу сиёсат айрим муаммоларни ҳал этишга,
аниқ соҳаларни ҳимоя қилишга йўналтирилган сиёсий-ҳуқуқий хатти-
ҳаракатларни ўз ичига олади.
Ян Тинбергеннинг концепцияси иқтисодий сиёсатнинг базавий
назарияси ҳисобланади. Ушбу назарияга мувофиқ иқтисодий сиёсат ўз ичига
асосий
фаровонлик
мақсадларини
(яъни
асосий
макроиқтисодий
кўрсаткичлар тўплами); ҳукуматни иқтисодиётни тартибга солиш
дастаклари; мақсад ва дастакларни бир-бирига боғловчи ҳамда сиёсий
ҳаракатларнинг оқилона миқиёсини белгилаб берувчи моделни олади.
Иқтисодий сиёсат дастаклари қуйидагилардан ташкил топади:
1) Фискал (бюджет-солиқ);
2) Монетар (пул-кредит);
3) Ташқи( валюта курсларини тартибга солиш);
4) Даромадларни тартибга солувчи дастаклар.
Р.Лукас Ян Тинбергеннинг ёндашувини ҳаддан ташқари оддий, таянч
иқтисодий кўрсаткичлари моделни тузиш учун ишончли эмас, чунки
уларнинг ўзи сиёсий манипуляция (ўзгартиришлар) оқибатлари деб
ҳисоблаган
1
. Унинг фикрича, иқтисодий сиёсатнинг туб мақсади бўлган
ижтимоий йўқотишларни минималлаштириш давлатнинг бу борадаги
1
Руденко И.А.Экономическая политика:учебное пособие.-Минск, 2010.-С.9.
48
ҳаракатларининг муттасиллиги ва давомийлиги асосидагина эришилади.
Оқилона сиёсатни танлаш ва амалга оширишда электоратнинг ишончини
қозониш муҳим аҳамиятга эгадир. Ж.Бьюкененнинг фикрича иқтисодий
сиёсатнинг вазифасихҳжалик субъектларидан олинган мандат, яъни хатти-
ҳаракатлар қоидаларини ва фаолиятнинг рухсат этилган рамка ( миқёс)ни
аниқлашдан иборатдир. Сиёсат – бу давлат билан субъектлар ўртасидаги
муносабатлар соҳасидир. Ижтимоий тараққиётнинг бошланғич ва пировард
бўғини индивидиум, яъни шахс бўлиб, иқтисодий одамни шахсий манфаат
(эгоизм) фаолиятга ундайди. Иқтисодий индивидиумнинг ҳаракатини чекли
нафлиликка интилиш ҳисси бошқаради.Бу мақсадга инсон ўз даромади
доирасидагина эришади.Иқтисодий инсон барча ҳаётий мақсадларига
эришишни кўзлаганда рационал ҳаракат қилади.Ҳар бир шахс сиёсий
тизимни ўзининг шахсий мақсадларини, манфаатларини жамоавий ҳимоя
қилиш деб қарайди. Давлат сиёсатида жамоавий хатти-ҳаракатга хос бўлган
мажбурлаш, зўрлик, ҳукмронлик элементлари мавжуд бўлади. Шахс мазкур
мажбурлаш ва зўрликка ўзининг шахсий мақсадларига эришишга ёрдам
берган тақдирдагина кўнади. Аммо давлатни ҳамиша жамият
манфаатларини кўзлаб, бозор хўжалигининг камчиликларини автоматик
тарзда тузатадиган механизм деб ҳам қараш мумкин эмас.
Кеннет Ж. Эрроу истеъмолчиларнинг индивидуал танловини рационал
(оқилона) деб ҳисоблаш билан бир қаторда жамият устуворликларини,
аниқлай олмаслик, яъни жамият ўзи нимани ҳоҳлаши бўйича жамоавий
қарашни шакллантира олмаслик дилеммаси мавжудлигини асослаган.
Жамоавий танлов альтернативлар, яъни муқобилликлар мавжуд бўлишини,
яъни юзага келадиган ҳолатларга нисбатан мустақиллик, якка
ҳукмронликнинг бўлмаслиги, нархлардан фойдаланишни тақоза этади.
Шунингдек, овоз бериш йўли билан қарор қабул қилиш жиддий
камчиликларга эга:
Биринчидан, овоз бериш йўли билан танловда камчиликнинг фикри
эътиборга олинмайди;
Иккинчидан, жамоавий келишувга эришишда, компрмисли қарорларни
қабул қилишда кўпчилик овоз принципига асосланиш қийин бўлади.Бундай
ҳолатдан чиқиш пировард қарорни фақат биргина шахс қабул қилган
тақдирдагина мумкин бўлади;
Учинчидан, иқтисодчилар қарор қабул қилиш чоғида барқарор
устуворликларга (қадриятларнинг анъанавий тизимига) таянадилар, аммо
истъмолчиларда бундай ёндашув ўзгарувчан сиёсий симпатияларига мос
келмайди.
49
Иқтисодчи олимлардан У.Нордхауз, Э. Тафт, Д.Гиббс, П.Мосли,
А.Алезилар “Сиёсий ишбилармонлик цикли” назариясини илгари сурадилар.
Сиёсий циклнинг барча моделлари қуйидагилар асосига қурилгандир:
1) Ҳукумат сайловларда ғолиб чиқиш учун максимал овоз олишга
интиладилар;
2) Сайловчилар нисбатан иқтисодий натижаларни афзал кўрадилар, бу
уларнинг берган овозлари миқдорида ўз ифодасини топади;
3) Ҳукумат қайта сайланишга интилиб, иқтисодиёт билан манипуляция
қилишлари( яъни иқтисодий ўзгартиришлар тўғрисида ваъдалар беришлари)
мумкин
Ушбулардан келиб чиққан ҳолда У. Нордхаузнинг “Оппортунистик
ишбилармонлик цикли” назариясига кўра ҳукумат қабул қилинган қарорлар
билан уларнинг оқибатлари ўртасидаги маълум вақт оралиғининг
мавжудлигидан фойдаланиб, қисқа муддатли наф олиш мақсадида узоқ
муддатдан кейин маълум бўладиган оқибатдан кўз юмади. У.Нордхаузнинг
назарияси ишсизлик ва инфляция ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи
Филипс эгри чизиғини таҳлил қилишга асосланади. Унга кўра, сайлов
олдидан сиёсатчи сайловчиларнинг кўпроқ овозини олиш мақсадида
ишсизликни пасайтиришга интилади. Натижада ишсизлик маълум даражада
қисқаради.Инфляциянинг ўсиши ишсизликнинг пасайишига кўра секинроқ
юз бериши туфайли сайлов даврида ишсизлик ва инфляция даражалари
бирмунча паст бўлиб туради. Бундан фойдаланган сиёсатчи сайловда
электоратнинг кўпроқ овозини олишга эришиб ғолиб бўлади. Аммо маълум
вақтдан сўнг ишсизликнинг оптималдаражага нисбатан қисқариб кетганлиги
оқибатида инфляция даражаси ошиб кетади. Сайловдан кейин сиёсатчи
ишсизлик даражасини ошириш эвазига инфляция даражасини пасайтириш
чора-тадбирларини амалга оширишга киришади.
Дуглас Гиббснинг “Партиявий ишбилармонлик цикли” модели ҳукмрон
партияларнинг сайловлар натижасида алмашиниб туришини тушунтиради.
Рақобатчи партиялар турли мақсадларга эга бўлиб, турли иқтисодий сиёсат
чора-тадбирларини қўллашади, шу боисдан, бир-бирини алмаштириб,
иқтисодиётдацикллар ўзгаришини вужудга келтирадилар.Унинг фикрича, сўл
йўналишдаги партиялар юқори даражадаги иш билан бандликка эришиш
мақсадини кўзлайдилар, шу боисдан, сўл партиялар ҳукмрон бўлган
мамлакатларда ишсизлик паст, лекин инфляция юқори даражада бўлади.
Чунки ишчилар синфи инфляцияга қараганда ишсизликдан кўпроқ азият
чекадилар. Шунинг учун ишсизликни қисқартиришга кўпроқ устуворлик
берилади.
50
Do'stlaringiz bilan baham: |