3.5. Институционал ўзгартиришлар натижасида вужудга
келтирилган давлат бошқаруви тизими ва уни такомиллаштириш
йўналишлари
Институционал ўзгартиришлар натижасида Ўзбекистонда вужудга
келтирилган давлат бошқаруви тизими қуйидагилардан иборат:
§ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси;
§ Ўзбекистон Республикаси Президенти;
§ Вазирлар Маҳкамаси;
§ Маҳаллий давлат ҳокимияти;
§ Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимияти.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик
органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан- Қонунчилик палатаси(қуйи
палата) ва Сенатдан(юқори палатадан иборат(ваколат муддати-5йил).
1
Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепцияси //Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида маъмурий
ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5185-сон фармонининг 1-иловаси.
66
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғидир ва давлат
ҳокимияти органларининг келишилгани ҳолда фаолият юритишини ҳамда
ҳамкорлигини таъминлайди.
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи
ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг
раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи
Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради. Вазирлар
Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали
фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий
Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари,
қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вилоятлар, туманлар ва
шаҳарларда( туманга бўйсунадиган
шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари)
ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокикмиятнинг
вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларига
тааллуқли масалаларни ҳал этади. Шаҳарча,қишлоқ ва овулларда, шунингдек
улар тар кибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳалла ларда
фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки
ярим йил муддатга раисни(оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди.
Ўзбекистон
Республикасида
суд
тизими
беш
йилга
сайланадиганЎзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўз.Р. Олий
суди, Ўз.Р. Олий хўжалик суди, ҚҚ.Р. фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича
олий судлари, ҚҚ.Р. хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари,
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари,
ҳарбий ва хўжалик судларидан иборат.
Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жамиятини шакллантиришда
давлатнинг иқтисодий соҳага, хўжалик юритувчи тузилмалар, биринчи
навбатда, хусусий сектор фаолиятига аралашувини чеклаш ҳамда қонунлар
ижроси бўйича давлат ҳокимият органлари устидан жамоатчилик назоратини
кучайтириш билан боғлиқ масалалар алоҳида устувор аҳамият касб этади.
Фуқаролик жамиятини шакллантириш, аввало, ижтимоий-иқтисодий
жараёнлар билан боғлиқ муайян масалаларни ҳал қилишда давлат
тузилмаларининг ролини камайтириш ва бу вазифа-ларни босқичма-босқич
жамоат ташкилотларига ўтказа боришни кўзда тутади
1
.
1
Ўзбекистон жамиятни демократлаштириш ва янгилаш мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш
йўлида. –Т., Akademiya, 2005. 77-бет.
67
Фуқаролик жамияти қуриш йўлида марказий ва юқори давлат бошқарув
идоралари ўз вазифаларини давлат ҳокимиятининг қуйи тузилмаларига ва
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ўтказиб боради. Шу билан
биргаликда, давлат бошқарув тизими фаолиятининг барча жабҳаларида
хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида рақобат муҳитини қарор топтириш
учун ва барча баробар тенг фаолият кўрсатиш учун шарт-шароитлари
яратилади
1
.
Давлат бошқарувини номарказлаштириш бошқарув органларини
бошқарув объектларига яқинлаштиради, шу билан унинг аҳоли-га янада
сифатлироқ
хизмат
кўрсатишини
таъминлайди.
Шунингдек,
номарказлаштириш қарор қабул қилиш жараёнини давлатдан мулкни
хусусийлаштириш, назорат функцияларини қисқартириш орқали хусусий
корхоналарга,
ҳудудлар
ва
маҳаллий
ҳамжамият-ларга
уларнинг
функцияларини кенгайтириш орқали ва кишилар-нинг ресурслар ва
хизматлар олиш, жамиятни бошқаришда ишти-рок этиш имкониятларини
кенгайтириш орқали хусусий шахсларга узатишни билдиради.
Номарказлаштириш қуйидаги шаклларда намоён бўлади.
1. Иқтисодиёт соҳасида қарор қабул қилиш жараёнини давлат-нинг
иқтисодиётга аралашувини камайтиришни кўзда тутувчи давлатдан хусусий
тармоқ сари номарказлаштириш. Булар:
кенг кўламли хусусийлаштириш орқали давлат қўлида бўл-ган мулк
улушини камайтириш;
давлат органларининг хусусий корхоналар ишига ўта кучли назорат
орқали аралашувини уларнинг ваколатларини тартибга солиш йўли билан
чегаралаш;
“қаттиқ бюджет чеклашлари”, бошқарувчиларни носиёсий тайинлаш
ва уларнинг маҳсулотларига нархни эркинлаштиришни жорий қилиш орқали
давлат корхоналарини реструктуризация қи-лишни кўзда тутади;
2. Қарор қабул қилиш жараёнини давлатдан уй хўжалиги тармоғи томон
йўналтириш. Бу:
уларнинг иқтисодий фаолиятга жалб этилишини тартибга солувчи
қарорлар ёки бошқа тўсиқларни эркинлаштириш;
кредит, таълим олишга имконият яратиш кабилар орқали уларнинг
иқтисодий ролини мустаҳкамлаш;
уларга кўпроқ мустақиллик бериш, социализм давридан мерос қолган
салбий муносабатни ўзгартириш, давлатга боғлиқлик туйғусини йўқотиш
орқали амалга оширилади.
1
Ўзбекистон жамиятни демократлаштириш ва янгилаш мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш
йўлида. –Т.: Akademiya, 2005. 78-бет.
68
3. Ижроия ҳокимияти ва солиққа тортиш ваколатларини мар-казий
давлат бошқаруви органларидан маҳаллий бошқарув орган-ларига томон
номарказлаштириш;
4. Баъзи давлат дастурларини молиялаштириш ва амалга оши-ришни
марказий ва маҳаллий бошқариш органларидан нодавлат ташкилотлари
томон номарказлаштириш;
5. Назоратни ва вазифаларни такрор бажаришни камайтириш, давлат
бошқаруви самарадорлигини ошириш ва меҳнатга рағбатини ошириш
мақсадида амалга оширилаётган маъмурий ислоҳот орқали амалга
оширилади.
Ушбулардан келиб чиқиб, давлат иқтисодий бошқарувини но-
марказлаштириш ёки бошқача айтганда марказсизлаштириш кенг маънода
маъмурий жихатдан марказлашган давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий
вазифа, функцияларини хусусий тармоқ, маҳаллий бошқарув ва ўз-ўзини
бошқарув органлари, нодавлат жамоат ташкилотларига беришни кўзда
тутувчи жараёнлардир.
Ҳозирги даврда давлат бошқарувини номарказлаштириш учун қуйидаги
муаммоларни ҳал этиш лозим бўлади:
- жойларда мавжуд давлат ҳокимияти органлари икки томон-лама, яъни
ҳам вилоят, ҳам туман бошқармалари ҳокимлик ва вазирликка бўйсунишини
оқилона тарзда ҳал этиш, бир-бирлари-нинг функцияларини такрорлаш
ҳолларига чек қўйиши. Бу муам-мони ҳал этиш учун ҳар бир соҳада тегишли
вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари, муассасалари билан маҳаллий
ҳокимликлар ўртасида бошқарув функцияларини аниқ тақсимлаш лозим;
- жойлардаги маҳаллий давлат бошқарув органлари, яъни ви-лоят, туман
ҳокимликлари ўртасидаги масъулият, ваколат доираси аниқ белгиланмаган.
Улар ўртасидаги масъулият ва ваколат доира-ларини тақсимлаб, аниқ
белгилаш лозим;
- ҳокимлик вакиллик органларининг ҳудуд ижтимоий-иқтисо-дий
ривожига оид масалаларни ҳал этишдаги роли кўзга кўрин-майди. Улар
фаолиятининг ташкилий, маблағ таъминоти аниқлан-маган ва улар формал
жихатдан ҳокимлик институтига боғлиқ. Амалда ҳокимлар қарор қабул
қилиш, ташкилий моддий молиявий ресурсларга эга ҳокимлар вакиллик
органларига ҳисобот бермай-дилар. Шу боисдан вакиллик органларининг
ҳокимлик идоралари ва ҳокимлар фаолиятини назорат қилиш, ваколатига эга
бўлишлари лозим;
- маҳаллий ҳокимликлар молиявий, моддий-техникавий ва кадрлар
томонидан
чекланган
ҳокимликларнинг
маҳаллий
бюджетини
мустаҳкамлаши лозим;
69
- маҳаллий ҳокимликнинг кичик бизнес фаолиятига тўғридан-тўғри
аралашуви жойларда учраб турибди. Шунинг учун маҳаллий ҳокимликка
хўжалик юритувчи субъектлар маблағини мажбуран олиб қўйиш, уларни
ҳомийлик қилишга, кўнгилли равишда пул ўтказишга мажбур қилишларини
таъқиқлаб қўйиш лозим. Уларнинг кадрлар сиёсатига аралашишини ҳам
таъқиқловчи қонун ҳуж-жатларини қабул қилиш керак;
- фуқаролик жамияти институтлари ҳудуд ижтимоий-иқтисодий
ривожланишига оид масалаларни ҳал этишда суст жалб этилган. Бу
муаммони ҳал этиш учун жойларда ҳудудий иқтисодиётни ривож-
лантиришга оид турли дастурларни тузишга ҳудуддаги турли сиёсий
партиялар вакилларини, фермерлар кенгаши ва нодавлат нотижорат
жамоатчилик ташкилотлари вакилларини кенг жалб этиш лозим бўлади;
- ҳокимликларга ҳудудий сиёсат юритишнинг қонуний ҳужжатлар
портфелини янада такомиллаштириш зарурати мавжуд. Шу боисдан
жойларда қуйидаги йўналишларда қонуний-меъёрий ҳужжатлар ишлаб
чиқилиши лозим;
а) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мустақиллигини белгилаш ҳамда уни
кучайтириш;
б) кадрларни оқилона жой-жойига қўйиш;
в) ҳокимликларнинг ташкилий назорат фаолиятини такомил-лаштириш;
г) минтақада кўрсатилаётган жамоат хизмати самарадорлиги ва
сифатини ошириш;
д) ҳокимликларнинг ўзини ўзи бошқариш, нодавлат ва нотижорат
ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш
1
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида” фармони билан тасдиқланган “2017–2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг “ Давлат ва жамият қурилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |