Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ВА ИҚТИСОДИЁТНИ ДАВЛАТ



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

3-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ВА ИҚТИСОДИЁТНИ ДАВЛАТ 
ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ МЕХАНИЗМИНИНГ 
ШАКЛЛАНИШИ 
 
3.1. Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилиш стратегиясининг 
яратилиши 
Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилингандан сўнг ижтимоий 
йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга эга кучли 
демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадида 
кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Ўзбекистон 
Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг асар ҳамда 
маърузаларида Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли, иқтисодиётни 
эркинлаштириш ҳамда модернизациялашнинг назарий асослари ишлаб 
чиқилган. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ижтимоий 
йўналтирилган 
бозор 
иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик 
жамиятини шакллантириш мақсадида машаққатли тараққиёт йўли босиб 
ўтди. Мустақил тараққиёт йўли ва галдаги вазифаларнинг мазмун-моҳияти, 
аҳамияти нуқтаи назаридан бу йўлни икки босқичга бўлиш лозимлигини 
асослаб берилган эди. 
Дастлабки босқич – 1991-2000 йиллар ўтиш даври ва миллий 
давлатчилик асосларини шакллантириш билан боғлиқ биринчи галдаги 
ислоҳот ва ўзгаришларни ўз ичига олади. 
2001 йилдан то ҳозиргача бўлган муддатни ўз ичига олган иккинчи 
босқич фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизация қилиш 
даври бўлиб, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, сиёсий 
ҳаётимизни, қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-гуманитар 
соҳаларни изчил ислоҳ қилишни таъминлашда муҳим роль ўйнади
1

Мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва ижтимоий йўналтирилган 
бозор иқтисодиётини шакллантириш асосида уни чуқур таназзулдан чиқариб, 
барқарор ривожлантиришга, аҳоли турмуш фаровонлигига эришишга 
қаратилган туб ўзгартиришлар сиёсатининг стратегик мақсадлари 
И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш 
йўлида” номли асарида қуйидагича изоҳлаб берилди:
1. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич 
шакллантириш, қудратли ва тинимсиз ривожланиб борадиган, кишилар ҳаёти 
1
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. - Т.: Ўзбекистон, 2007, 4-5-
бетлар. 


52 
ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган иқтисодий 
тизимни барпо этиш. 
2. Кўп укладли иқтисодиётни яратиш, инсоннинг мулкдан маҳрум 
бўлишига барҳам бериш, ташаббускорлик ва уддабуронликни бутун чоралар 
билан ривожлантириш негизи бўлган хусусий мулкнинг давлат томонидан 
ҳимоя қилинишини таъминлаш. 
3. Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, 
уларнинг хўжалик фаолиятига давлатнинг бевосита аралашувидан воз кечиш, 
иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларини бартараф 
этиш, иқтисодий омиллар ва рағбатлантириш воситаларидан кенг 
фойдаланиш.
4. Иқтисодиётда моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали 
фойдаланишни таъминлайдиган чуқур структуравий ўзгаришлар қилиш, 
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига 
қўшилиб бориш. 
5. Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг 
дунёқарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига ўз меҳнатини сарфлаш соҳаси ва 
шаклларини мустақил белгилаш имконини бериш”
1
. 
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш йўли ижтимоий-
йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган. Бу йўлни 
амалга оширишга, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга қуйидаги бешта 
муҳим тамойил асос қилиб олинган: 
- иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, унинг устуворлигини 
таъминлаш; 
- ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши; 
- бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланиши, 
қонунлар устуворлигининг таъминланиши; 
- бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда аҳолини ижтимоий 
ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш; 
- бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш.
Мамлакатни 1991–2000 йиллар давомида ислоҳ қилиш ва янгилаш 
босқичида миллий давлатчиликни шакллантириш республикамизни барқарор 
ривожлантиришда мустаҳкам замин бўлди. Тарихан қисқа вақт ичида совет 
давридаги эски маъмурий-буйруқбозлик тизимига барҳам берилди, миллий 
давлатчиликни шакллантиришнинг пухта ҳуқуқий асослари яратилди, давлат 
ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари 
ташкил этилди, ижтимоий ва фуқаролик институтлари фаолияти йўлга 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. –Т., “Ўзбекистон”, 1995, 
18-бет. 


53 
қўйилди, иқтисодиётни эркин бозор муносабатларига ўтказиш жараёни 
амалга оширилди
2

Ушбу босқичда, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги тубдан ислоҳ 
қилиниб, мамлакатимиз иқтисодиёти ва экологиясига катта зарар етказган 
пахта монополиясига барҳам берилди. Қишлоқ хўжалиги экинлари таркиби 
ўзгартирилди. Мамлакатда ғалла мустақиллигига эришилди. Бунинг 
натижасида Ўзбекистон ўзининг ғаллага бўлган эҳтиёжини қоплабгина 
қолмасдан, қўшни МДҲ мамлакатларига, Афғонистон, Эрон каби давлатларга 
ғалла ва ун маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Мамлакатимизда янги нефть-
газ конларини аниқлаш, бу соҳага инвестицияларни, шу жумладан, хорижий 
сармояларни жалб этиш орқали йирик корхоналарнинг қурилиши ва 
реконструкция қилиниши натижасида нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш 
ҳажми 1990 йилга нисбатан 3 баробар ортди. Республика энергетика 
мустақиллигига эришди. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish