Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

ХУЛОСА 
 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг ҳозирги 
янги босқичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 
ташаббуси билан қабул қилинган “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг 
бешта 
устувор 
йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мақсадларига эришиш йўлида давлат 
бошқарувининг мутлақо янги, самарали ва сифатли фаолият юритувчи 
тизимини яратишни, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи 
ҳокимият органларининг уйғун фаолиятини ташкил этиш вазифаси белгилаб 
берилган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 
сентябрдаги Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 
маъмурий ислоҳотлар концепцияси” амалга оширилиши муҳим аҳамият касб 
этади. Мазкур концепция “Вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи 
ҳокимият 
органлари 
ҳамкорлигининг 
механизмларини 
такомиллаштириш” деб номланган 4-қисмидаРеспублика давлат 
бошқаруви органлари ваколатларини маҳаллий давлат ҳокимияти 
органларига, вилоятдан туман (шаҳар) давлат ҳокимияти органларига 
ўтказишни назарда тутган ҳолда, давлат бошқарувини босқичма-босқич 
номарказлаштириш. Давлат бошқарувининг турли даражадаги ўзаро функция 
ва ваколатларини, хусусан, умумдавлат миқёсидаги стратегик масалаларни 
республика ижро этувчи ҳокимият органларида қолдириш, шунингдек, улар 
томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган ваколатлардан 
лозим даражада фойдаланаётганлиги устидан назорат қилишни аниқ 
чегаралаш” вазифаси белгиланган. 
Ўзбекистон республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга 
мурожаатномасида “Биз учун энг оғир муаммолардан бири–давлатнинг 
функция ва ваколатлари ҳаддан ташқари марказлашиб кетганидир. Масалан, 
ҳозирги вақтда 64 та лицензия тури мавжуд бўлса, шундан 21 таси Вазирлар 
Маҳкамаси ва 40 таси марказий идоралар томонидан берилади. Бу 
лицензияларнинг учтаси вилоят ҳокимликлари ва фақатгина биттаси туман 
ҳокимликлари ваколатига тегишлидир. Бундай ҳолатни рухсат бериш билан 
боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш соҳасида ҳам кузатиш мумкин. 
Рухсат беришга оид 220 та ҳужжатдан фақатгина 11 тасини туман ёки 
шаҳарларда олиш мумкин. Қолган 209 таси учун республика ва вилоят 
органларига мурожаат қилишга тўғри келади. Ўзингиз айтинг, буни тўғри 
деб бўладими? Масалан, Шовот туманида хусусий боғча очишга лицензия 
олиш учун тадбиркор минг километр масофани босиб, Тошкентга келиб-
кетишга, 3-4 ойлаб кутишга мажбур бўлмоқда. Кадрларни танлаш, жой-


393 
жойига қўйиш, кредит ва молия воситаларини ажратиш, маҳаллий даражада 
кўпгина муҳим қарорларни тасдиқлаш борасида ҳам шундай ҳолатлар 
кузатилмоқда. Маҳаллий ҳокимлик органлари оддий масалаларни ҳал этишда 
ҳам ваколатга эга бўлмаса, буни қандай тушуниш мумкин? Буларнинг 
барчаси маҳаллий тузилмаларга ҳудудлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий 
муаммоларни ҳал этиш бўйича мустақил иш олиб боришда салбий таъсир 
кўрсатмоқда”
1
, – деб таъкидлаган. Шунинг учун юртбошимиз Давлат 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish