Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш сиёсатининг



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

11.3. Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш сиёсатининг 
мақсади ва вазифалари 
 
Хавфсизликни, шу жумладан, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш 
давлат сиёсатининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бунинг учун, 
авваламбор, унинг сиёсий-ташкилий ва ҳуқуқий асослари яратилади. Ушбу 
мақсадда концепция ишлаб чиқилади. Уни ишлаб чиқиш эса иқтисодиёт 
ҳолатини объектив баҳолашга ҳамда унинг ривожланиш тамойили ва 
тенденцияларини прогноз қилишга асосланади. Бунинг учун иқтисодий 
хавфсизликни белгиловчи вазият ва холатлардаги сабаб-оқибатлари
аниқланади. 
Шунингдек, 
иқтисодий 
хавфсизликни 
сақлаш 
ва 
мустаҳкамлашга масъул, жавобгар давлат органлари, ташкилот ва 
муассасалар белгиланади. 
1
Прохожев А, Корнилов М. О проблеме критериев и оценок экономической безопасности // 
Общество и экономика, № 4-5, 2003. -с. 233. 


215 
Концепцияни ишлаб чиқишда иқтисодий хавфсизлик ва таҳдидларнинг 
ҳақиқий ҳолатини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий хавфсизлик 
концепциясида иқтисодиётда ижтимоий ишлаб чиқариш ҳажми ва 
динамикаси, 
иқтисодий 
салоҳиятдан 
фойдаланиш 
самарадорлиги, 
иқтисодиётнинг очиқлиги, интеллектуал салоҳиятнинг ҳолати, инновацион 
даражаси, ижтимоий-сиёсий барқарорлик, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий 
жараёнларга таъсир кўрсатиш даражаси, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиши тенденцияларининг истиқболли прогнозлари ва уларнинг 
асосий устуворликлари ўз ифодасини топиши лозим. 
Иқтисодий хавфсизлик концепцияси ўз ичига қуйидагиларни олади: 
- хавфсизликни таъминлаш мақсади ва вазифалари; 
- уларни амалга ошириш йўллари ва усуллари; 
- олий ҳокимият ва маҳаллий ҳокимият органлари, иқтисодиёт 
тармоқлари бошқарув тизимлари, ҳуқуқ-тартибот, миллий хавфсизлик 
органларининг умумдавлат, худудий даражадаги иқтисодий хавфсизликни 
таъминлаш бўйича вазифалари; 
- мавжуд ва потенциал хавфсизликка таҳдидларни таҳлил қилиш; 
- давлатнинг хавфсизликни таъминлашдаги имкониятлари, иқтисодий 
ресурслардан, восита ва кучлардан рационал фойдаланиши назарда тутилади; 
- иқтисодий таҳдидларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш ва 
салбий таъсирини юмшатиш йўллари, восита ва усуллари. 
Хавфсизлик концепцияси асосида уни таъминлашнинг давлат 
стратегияси ишлаб чиқилади. Ушбу стратегия таҳдидларнинг моҳиятини, 
объектларини индикатори ва уларнинг олдини олиш ёки бартараф этиш 
механизмларини белгилаб беради: 
Иқтисодий адабиётларда давлат иқтисодий стратегиясининг уч жихати 
ва таркибий қисмлари ажратиб кўрсатилган. 
1. Иқтисодий хавфсизлик ва мамлакат ҳаёт фаолияти муҳим 
соҳаларининг 
ҳимояланганлигини 
таъминлайдиган 
миллий, 
давлат 
манфаатларини аниқлаш. 
2. Шахс, жамият ва давлатнинг муҳим ҳаётий манфаатларига зиён 
келтирадиган иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар ва хавф-хатарларни
тавсифлаш. Бунда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда давлат ва 
ижтимоий-иқтисодий тизим барқарорлигига зарар етказувчи, салбий таъсир 
кўрсатувчи омиллар ва шароитлар аниқланади. 
3. Иқтисодий хавфсизликнинг турли таҳдидлар, хавф-хатарлардан 
барқарор ҳимояланишини таъминлашга қаратилган иқтисодий сиёсатни 
шакллантириш, институционал ўзгаришларни амалга ошириш бўйича 


216 
таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
1
Ушбу стратегияда иқтисодий 
хавфсизлик талабларига жавоб берадиган иқтисодиётнинг мезон ва 
параметрлари ҳам аниқланади.
2
Иқтисодий манфаатларга ва хавфсизликка 
таҳдидларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда юмшатишнинг
устувор мақсадларига қуйидагилар киради: 

аҳолининг барча ижтимоий гуруҳлари ва табақалари турмуш
даражасини ошириш орқали жамият барча аъзоларининг бирдамлигига 
эришиш; 

миллий иқтисодиётга хусусий инвестицияларни киритишни 
рағбатлантириш, инвестицион жараёнларни фаоллаштириш; 

қатъий солиқ, пул-кредит сиёсатини юритиш, миллий валюта 
қадрини ошириш ва мустаҳкамлаш; 

ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш ва самарали божхона
назорат тизимини шакллантириш; 

мамлакат фани ва интеллектуал салоҳияти ривожланишини қўллаб-
қувватлаш; 

мамлакат ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, улар 
ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш орқали ички 
иқтисодий маконни мустаҳкамлаш; 

хўжалик 
субъектларининг 
халқаро 
бозорларга 
чиқишдаги 
мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш. 
Шуни айтиб ўтиш жоизки, иқтисодий хавфсизликни таъминлашда 
иқтисодий восита ва чора-тадбирлар билан бир қаторда коррупция, ташкилий 
жиноятчиликка, хуфёна иқтисодиётга қарши сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, 
ташкилий тавсифдаги чора-тадбирлар, воситалардан ҳам фойдаланилади. 
Бунда иқтисодий бошқарув органлари ҳуқуқ-тартибот, миллий хавфсизлик
хизмати, чегара, божхона органлари билан биргаликда фаолият юритадилар. 
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун асосий шарт-шароитлар 
қуйидагиларда ўз ифодасини топади: 
- аҳолининг цивилизацион эҳтиёжлари меъёрида яшаш имкониятининг
яратилиши. Бу кишилар учун танлаш эркинлиги ҳамда узоқ муддат меҳнат 
қобилиятини сақлаган ҳолда фаолият юритиш ҳуқуқи ва мажбуриятини 
ифодалайди. Бунинг учун бозорнинг ўз-ўзини тартиблаш ва иқтисодиётни 
давлат томонидан тартиблаш меҳанизмлари уйғунлигини таъминлашга 
1
Экономическая безопасность хозяйственных систем. Учебник.-М.: Изд- во “РАГС”, 2001.-с.96 
2
Давлат стратегияси ва иқтисодий сиёсатнинг моҳияти, мезонлари классификация нафақат 
ижтимоий-иқтисодий тараққиётни, шу билан бирга, унинг хавфсизлигини ҳам таъминлаши лозим. Қаранг: 
Ведута Е.Н. Стратегия и экономическая политика государства.-М.: Акад. Проект, 2004, -с.11-23. 


217 
хизмат қилувчи ресурс, энергетик, транспорт, ишлаб чиқариш ва бозор
инфраструктуралари шакллантирилади; 
- хотиржам яшаш имкониятларининг яратилиши. Бунинг учун 
фавқулодда нохуш вазиятлар вужудга келишининг олдини олиш ҳамда 
ишончли ахборотга эга бўлиш учун иқтисодий шароитлар вужудга 
келтирилиши лозим бўлади. Бундан кўзланган мақсад, биринчидан, 
иқтисодий ва техноген хавф-хатарга қарши туриш, иккинчидан, иқтисодий 
жиноятчилик ва терроризмнинг кучайишига қарши турли имкониятларни 
яратиш ҳисобланади; 
- мамлакатнинг ҳудудий ва иқтисодий яхлитлигига хавф солувчи 
омилларнинг олдини олиш. Бу омиллар мамлакат ҳудудлари ривожланиши 
ва аҳоли турмуш даражасидаги фарқларнинг катталашиб кетиши туфайли 
вужудга келади. Мамлакатнинг ҳудудий ва иқтисодий яхлитлигини 
таъминлаш учун, биринчидан, ягона иқтисодий маконни ташкил этиш 
мақсадида пул ва банк тизимини мустаҳкамлаш, молиявий ва савдо 
инфратузилмасини ривожлантириш; иккинчидан, ҳудудларнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш даражаларини бир-бирларига яқинлаштиришга 
қаратилган оқилона ҳудудий сиёсатни амалга ошириш мақсадга мувофиқ 
бўлади. 
Ушбу шарт-шароитларни яратиш асосида иқтисодий хавфсизликни 
таъминлаш механизмининг асосий элементлари ҳуқуқий база, бошқаришнинг 
иқтисодий услублари ҳамда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш 
ҳисобланади. 
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий базасини Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлар ташкил этади. Эндиликда 
эса “Хавфсизлик тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш лозим бўлади. 
Давлат иқтисодиётини тартибга солишнинг қуйидаги йўналишларида 
ҳам фаолият юритилади: 
- иқтисодиётдаги жараёнларни объектив, кенг қамровли мониторинги, 
шу жумладан, шахс, давлат ва жамиятнинг муҳим ҳаётий манфаатларига 
ички ҳамда ташқи таҳдидларни аниқлаш ва прогнозлаштириш учун 
ахборотлар базасини яратиш; 
- иқтисодий манфаатларга таҳдидларнинг олдини олиш ва салбий 
оқибатларини енгиш ҳамда барҳам бериш бўйича жарима ва узоқ муддатли
чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш. Бунда давлатнинг иқтисодий 
хавфсизлик 
стратегиясини 
амалга 
ошириш 
бўйича 
фаолиятини 
мувофиқлаштириш ва назорат қилиш чора-тадбирларининг натижалари 
баҳоланади. 


218 
Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолияти 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
- мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тизими ҳамда давлатнинг 
барқарорлигига хавф туғдирувчи омилларни аниқлаш ва мониторинг қилиш; 
- ушбу омилларнинг зарарли, салбий таъсирига барҳам бериш ёки 
юмшатишга 
қаратилган 
иқтисодий 
сиёсатни 
шакллантириш 
ва 
институционал ўзгаришларни амалга ошириш. 
-

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish