Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


-расм. Иқтисодиёт субъектларининг хавфсизлиги



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

11.2.1-расм. Иқтисодиёт субъектларининг хавфсизлиги 
Корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлигини таҳлил қилганда уларни 
ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, молиявий, савдо-тижорат ҳамда 
нотижорат ва жамоатчилик ташкилотлари мавқеларида фаолият юритишлари 
нуқтаи назаридан туркумлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Иқтисодий хавфсизлик
Шахснинг иқтисодий
хавфсизлиги
Ишлаб чиқарувчи шахс 
хавфсизлиги
Истеъмолчи шахс 
хавфсизлиги 
Корхонанинг иқтисодий
хавфсизлиги 
Ишлаб чиқариш 
корхонасининг хавфсизлиги 
Хизмат кўрсатиш 
корхоналарининг 
хавфсизлиги
Молиявий, савдо-тижорат 
корхоналарининг 
хавфсизлиги
Нотижорат, жамоатчилик 
ташкилотларининг 
хавфсизлиги
Халқаро молиявий 
ташкилотларда иштирок 
этиш билан боғлиқ 
хавфсизлик
Давлатнинг ташқи 
иқтисодий хавфсизлиги
Давлатнинг ички иқтисодий 
хавфсизлиги
Давлатнинг иқтисодий 
хавфсизлиги 


208 
Иқтисодий адабиётларда хавфсизлик хўжалик фаолияти соҳаларида 
юзага келиши нуқтаи назаридан асосан уч йўналиш, яъни ишлаб чиқариш-
хўжалик, 
хўжалик-истеъмол 
ва 
молиявий 
соҳалар 
бўйича 
туркумланади
1
(11.2.2-расм).
Бизнинг назаримизда, ушбу уч йўналиш барча мамлакатлар учун умумий 
бўлгани билан, айримлари учун қўшимча йўналишлар ҳам муҳим аҳамият 
касб этади. Масалан, Ўзбекистон учун халқаро бозорларга чиқиш жараёнида 
янги транспорт йўллари, коммуникациялари ҳам муҳим ҳисобланади. 
Шунингдек, аҳолининг турмуш даражаси, даромадлар бўйича табақаланиши 
билан боғлиқ ижтимоий хавфсизликни таъминлаш ҳам катта аҳамият касб 
этади. Шунга кўра, бизнинг фикримизча, иқтисодий хавфсизликни ишлаб 
чиқариш-хўжалик, 
хўжалик-истеъмол, 
молиявий, 
транспорт 
коммуникациялари ва ижтимоий соҳалар бўйича туркумлаш мақсадга 
мувофиқдир. 
Ўзбекистон учун технологик хавфсизликни таъминлаш ғоят муҳимдир. 
Чунки республикамизга собиқ тоталитар тузумидан мўрт, заиф, бир ёқлама 
ривожланган, асосан, хом ашё ва оралиқ маҳсулотлар ишлаб чиқаришга 
йўналтирилган иқтисодиёт мерос бўлиб қолган эди. Пахтанинг 95 фоизи 
қайта ишланмасдан республикадан ташқарига олиб кетилар эди. Собиқ 
шўролар даврининг 50 йили мобайнида енгил саноатнинг умумий тармоқ 
ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 54 фоиздан 37 фоизга, озиқ-овқат саноати 
улуши эса 30 фоиздан 14 фоизгача тушиб қолди.
Бу эса мустақилликни мустаҳкамлашда технологик хавфсизликни 
таъминлашнинг ўта зарурлигидан далолат беради. Бунинг учун 
республикамизда иқтисодиётни модернизация қилиш ва чуқур таркибий 
жихатдан ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Буларнинг натижаси ўлароқ 
саноатда юксак технологияга асосланган ва истиқболли тармоқларнинг 
чунончи, машинасозлик, ёқилғи-энергетика, кимё ва енгил саноат 
кабиларнинг ҳиссаси ортиб борди. Шунингдек, республика учун тамомила 
янги бўлган автомобилсозлик саноати вужудга келтирилди. Хорижий 
инвестицияларни жалб этиш йўли билан самолётсозлик, радиоэлектроника ва 
электроника соҳаларини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Бу эса 
ишлаб чиқаришни жадал модернизация қилиш, замонавий қувватларни ишга 
тушириш, истеъмол бозорини сифатли ва рақобатга бардошли маҳсулотлар 
билан тўлдириш асосида нафақат технологик, шу билан бирга, озиқ-овқат 
хавфсизлигини ҳам таъминлаш имкониятини беради. 
1
Экономическая безопасность хозяйственных систем. Учебник. –М., Изд-во “РАГС”, 2001,- с.39. 


209 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish