Мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар
1. Хавфсизлик тушунчасининг мазмуни нима?
2. Миллий хавфсизлик тушунчасининг моҳияти ва таркиби нималардан
иборат?
3. Иқтисодий хавфсизлик нима?
4. Иқтисодий хавфсизликнинг таркиби нималардан иборат?
5.
Иқтисодий
хавфсизлик
кўрсаткичлари
ўз
ичига
қандай
кўрсаткичларни олади?
6. Хавфсизликнинг қуйи чегараси деганда нимани тушунасиз?
7. Иқтисодий хавфсизликнинг шаклларини кўрсатиб беринг.
8. Шахснинг иқтисодий хавфсизлигини тавсифлаб беринг.
9. Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликнинг таъминланганлигини
макроиқтисодий кўрсаткичлар асосида тавсифлаб беринг.
10. Иқтисодий таҳдид нима ва унинг намоён бўлиш шакллари
нималардан иборат?
11. Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш сиёсатининг
моҳиятини ва асосий йўналишларини айтиб беринг.
12. Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлик концепцияси деганда нимани
тушунасиз ва унинг мазмунини тушунтириб беринг.
222
12-БОБ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДА ДАВЛАТНИНГ
МАКРОИҚТИСОДИЙ МУВОЗАНАТНИ ТАЪМИНЛАШ ВА
ИНҚИРОЗГА ҚАРШИ СИЁСАТИ
12.1. Макроиқтисодий мувозанат ва унинг намоён бўлиш шакллари
Иқтисодиётдаги барча мураккаб такрор ишлаб чиқариш алоқалари
макроиқтисодий мувозанат заруратлигини оширади. Макроиқтисодий
мувозанат давлатнинг бошқаруви таъсирисиз ижобий натижаларга эриша
олмайди. Бозор иқтисодиёида бундай мувозанатни намоён бўлишининг
мухим шакли бўлиб, жаъми талаб ва жаъми таклиф барқарорлиги
ҳисобланади. Биринчи галда объектив қонуният, яъни жамият даромадлари
ва харажатлари ўртасидаги мувозанатнинг зарурати макродаражада юзага
келади. Бу мувозанатнинг аниқ шакли бўлиб, жаъми таклиф (яратилган
ЯИМ) ва жаъми талаб (истеъмол этилган ЯИМ) ўртасидаги мувозанат
ҳисобланади. Бозор мустақил ҳолда, давлат аралашувисиз таъкидланган
мувозанатни таъминлай олмайди.
Жами талаб ва жами таклиф ўртасидаги мувозанат юзага келган
шароитдагина макроиқтисодий мувозанатга эришилади. Жами талаб ва жами
таклиф ўртасидаги мутаносибликда неъматларни олди-сотдиси, маълум бир
муддат давомида миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилган ва якуний
истеъмол этишга йўналтирилган жамғариш, истеъмол ва соф экспорт билан
боғлиқ жами муносабатлар йиғиндиси намоён бўлади. Бу эса товар ва
хизматлар бозори тушунчасидан хусусий бозорлар йиғиндиси (пойафзал
бозори, газлама бозори, қурилиш моллари бозори, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари бозори ва б.) тушунчасини фарқли эканини билдиради.
Хусусий бозорларда оралиқ маҳсулотларнинг (хом ашё, материал, ёқилғи ва
б.) олди-сотди жойлари мавжуд.
Бутун иқтисодиёт даражасида ўзаро боғлиқликдаги бозорларнинг
(ишлаб чиқариш омиллари бозори, меҳнат бозори, пул бозори, молия бозори
ва б.) умумий тизимида товар ва хизматлар бозори марказий звено бўлиб
ҳисобланади.
Иқтисодиётда жами талаб ва жами таклиф чамбарчас боғлиқликда
учрайди. Жами талаб – бу мавжуд даромадлар ва нархлар даражасида талаб
эта олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар ҳажмидир. Жами таклиф – бу
мавжуд нархлар даражасида ишлаб чиқарилган ва таклиф этилган товар ва
хизматлар умумий миқдоридир. Жами талаб – бу истеъмол товарларига ва
хизматларга ва инвестицион товар ва хизматларга бўлган талаб. Жами
223
таклиф ишлаб чиқарилган ЯИМ га тенг бўлиб, жами талаб унинг истеъмол
этилган қисмидир.
Иқтисодиётнинг секторлари ва уларнинг харажатларига мос равишда
жами талабнинг таркибий қисми қуйидагича:
1. Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари;
2. Хусусий секторнинг инвестицион харажатлари;
3. Давлат
бюджети
ташкилотларининг
таркиби
ва
уларни
ривожлантириш учун инвестиция ва моддий сарфларга давлат
харажати;
4. Соф экспорт
Баъзи адабиётларда жами талаб таркибининг учинчи қисмида
келтирилган давлат бюджети ташкилотларига қилинадиган сарфлар ва
моддий инвестиция давлат харажатлари давлат хариди деб ҳам юритилади. У
қуйидагиларни ўз ичига олади: давлат инвестицияси, миллий мудофаага
харажатлар, давлат ташкилотлари ходимларига иш ҳақлари ва ҳ. Бу ўринда
давлат ташкилотлари ходимларига бериладиган иш ҳақлари уй
хўжаликларини истеъмол харажатларига сарфини акс эттиради бу эса икки
маротаба ҳисоблашни келтириб чиқаради. Уй хўжалаикларининг истеъмол
харажатлари, хусусий секторнинг инвестицион харажатлари, давлат хариди
ва соф экспорт йиғиндиси истеъмол этилган ЯИМ миқдоридан кўп бўлишини
келтириб чиқаради.Таклиф этилаётган жами талаб таркиби ҳақиқатга
яқинроқдир. У такрор ҳисоблашдан холи.
Жами талабда инвестиция хусусий секторда қандай бўлса давлатда ҳам
шундай ҳисобга олинади. Шу сабабли макроиқтисодий инвестиция
микроиқтисодийдан фарқланади. Шудай экан уй хўжаликлари ва фирмалар
учун инвестиция нафақат реал капиталга қўйилма қилиш балки молиявий
активларга қўйилма қилиш ҳам ҳисобланади(акция, облигация ва бошқа
қимматли қоғозлар). Макроиқтисодий нуқтаи назарда молиявий активларни
(қимматли қоғозлар ва бошқалар) сотиб олиш инвестиция ҳисобланмайди.
Инвестиция макроиқтисодий нуқтаи назардан фақат реал капитал харид
қилиш ва асосий капиталга ммалағ сарфлаш ҳисобланади.
Жами талаб ҳажми уй хўжаликларини иш кучини сотишдан олган
даромадларига, якка тартибдаги товар ишлаб чиқариш фаолиятига, солиққа
тортиш ҳажмига, мамлакатдаги нархнинг умумий даражасига, муомаладаги
нақд пул миқдорига, нарх ўзгаришининг кутилишига, кутилаётган фойдага,
банк кредит фоизларининг ўсишига боғлиқ.
Жами талаб ва нарх даражаси ўртасидаги боғлиқлик тескари, бироқ
жами таклиф ва нарх даражаси тўғри боғланган, яъни нарх даражаси қанча
224
юқори бўлса, шунча таклиф кўп бўлади. Ишлаб чиқаришга таъсир этувчи
омиллар бу жами таклифга ҳам таъсир этувчи омиллар ҳисобланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |