Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


160 
 9.3.2-жадвал. 
Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг асосий кўрсаткичлари 
(йил охирига)
1
Кўрсаткичла
р 
Ўлчов 
бир. 
2007  
2008  
2009  
2010  
2015  
2016  
Кредит 
қўйилмалар 
қолдиғи 
млрд. 
сўм. 
4 777,6 
6 374,4 
8 558,2 
11539,3 
42685,2 
53378,5 
Кичик бизнес 
ва 
хусусий 
тадбиркорлик 
субъектларига 
берилган 
кредитлар 
млрд. 
сўм. 
743,7 
1 250,8 
1 851,7 
2 690,2 
12112,6 
15870,4 
Инвестицион 
лойиҳаларга 
кредитлар 
млрд. 
сўм. 
1 162,2 
1 534,1 
2 402,2 
3 252,0 
10252,0 
12202,3 
Банкларнинг 
муомалага 
чиқарилган 
карталари 
тыс. 
шт. 
3 711,0 
4 505,8 
6 058,9 
7 909,4 
16316,5 
19523,3 
Банк 
карталарига 
хизмат 
қилувчи 
терминаллар 
сони 
ед. 
17 922 
27 676 
60 631 
85 741 
183060 
208536 
Ўрнатилган 
банкомат ваи 
инфокиоскала
р 
ед. 
171 
318 
363 
491 
2345 
4954 
Умуман, давлат банк-молия тизимининг барқарорлигини ошириш 
тижорат банкларини йирик инвестиция институтларига айлантириш орқали 
иқтисодиётни барқарор ва мутаносиб ривожланиши учун мустаҳкам шарт-
шароит яратади. 
9.4. Ўзбекистонда пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари 
Мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ва мутаносиб ривожлантириш 
дастурлари 
ижросининг 
фаоллашуви, 
иқтисодиётни, 
жумладан, 
тадбиркорлик 
фаолиятини 
кредитлаш 
ҳажмларининг 
сезиларли 
кенгайтирилиши, ўз навбатида, пул массасининг тез суръатларда ошишига 
олиб келди. Хусусан, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида тижорат 
1
Экономика Узбекистана:информационо- аналитический бюллетень за 2012год.-Т.:ЦЭИ, 2013.-Стр.42; 
Ўзбекистон иқтисодиёти:ахборот-таҳлилий бюллетени 2016йил январь-декабрь.-Т.: ИТМ, 2017.-54-бет. 


161 
банкларининг миллий валютадаги кредит портфели қолдиғи 32 фоизга ва пул 
массасининг 15 фоизга ўсган.Шунингдек, пул массаси таркибида нақд пуллар 
улушининг ошиши ҳам кузатилди.
Кредитлаш ва муомаладаги нақд пул ҳажмларининг тез суръатларда 
ўсиши кўпгина банкларда ва умуман банк тизимида ликвидлик миқдорининг 
мазкур даврда йил бошига нисбатан 2,5 баробарга камайишига олиб келди. 
Юзага келган ушбу вазиятда, хусусан, инфляцион жараёнларни жиловлаш ва 
пул массасининг ўсишини чеклаш ҳамда иқтисодиётга ажратилаётган 
кредитлар ҳажмини мақбуллаштириш мақсадларида Марказий банкнинг 
қайта молиялаш ставкаси жорий йил 28 июнь куни 9 фоиздан 14 фоизгача 
кўтарилди. Пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштирилиши июль ойидан 
бошлаб тижорат банклари томонидан кредитлаш ҳажмлари ва пул массаси 
ўсиш суръатларини сезиларли даражада пасайтириш ҳамда вужудга келган 
инфляцион босимни камайтириш имконини берди. 
2017 йилнинг январь-октябрь ойларида ҳукуматнинг жами пул 
маблағлари қолдиғи сезиларли даражада ошган. Бундай кўпайиш асосан 
валюта курси шаклланишининг бозор механизмларига ўтилиши натижасида 
экспорт тушумларининг миллий валютадаги қийматининг ошиши ҳамда 
қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш соҳасидан тушумларнинг кўпайиши 
билан изоҳланади
1

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан 2017 йилнинг 
июль ойидан бошлаб, тижорат банкларига хорижий валютани гаровга олган 
ҳолда қисқа муддатли кредитларни бериш ва “своп” операцияларининг 
фаоллаштирилиши 
пул-кредит 
инструментларидан 
банк 
тизими 
ликвидлигини тартибга солишда самарали фойдаланиш имкониятларини 
кенгайтирди. Хусусан, Марказий банк томонидан тижорат банкларига июль 
ойида 689 млрд. сўм, август ойида 466 млрд. сўм ва сентябрь ойида 262 млрд. 
сўм миқдорида жами 1,4 трлн. сўмдан зиёд кредитлар берилди. Август (131,7 
млрд. сўм), сентябрь (848,9 млрд. сўм) ва октябрь (313,2 млрд. сўм) ойларида 
қайтарилган кредитларни инобатга олганда, жорий йилнинг 1 ноябрь 
ҳолатига кўра тижорат банкларига берилган кредитлар қолдиғи 84,4 млрд. 
сўмни ташкил этди
2

Ўтган давр мобайнида Марказий банкнинг кредитларини жалб қилишда 
11 та тижорат банки иштирок этиб, ушбу операцияларнинг 62 фоизи Халқ 
банки, Асака банк, Агро банк, Қишлоқ қурилиш банк каби тизимли 
аҳамиятга эга бўлган банклар ҳиссасига тўғри келди. Умуман олганда, 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish