Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Пул-кредит сиёсати воситаларининг иқтисодиётни тартибга



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

9.3. Пул-кредит сиёсати воситаларининг иқтисодиётни тартибга 
солишдаги роли 
Давлатнинг кредит тизими устидан ҳам маълум назорат ўрнатиши 
муҳим аҳамиятга эгадир. Бунинг учун пул эмиссия қилиш ҳуқуқига эга 
бўлган ва пул муомаласини тартибга соладиган Марказий Банк ташкил 
этилган. Бундан ташқари, давлат ихтиёрида бир қанча ихтисослашган 
банклар бўлиши лозим. 
Оқибатда, ишбилармонларнинг банк операцияларини кредит ва 
молиявий тизим орқали тартибга солиш имконияти вужудга келади. 
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи 
босқичида кредит-пул сиёсати соҳасида қуйидаги устувор йўналишларни 
амалга ошириш асосий вазифалар қилиб белгиланди: 
- Марказий банк бошчилигида ҳамда кенг тармоқли мустақил 
тижорат ва хусусий банклар икки босқичли тизимини вужудга 
келтириш, республика ҳудудида йирик чет эл банкларининг бўлимлари 
ҳамда ваколатхоналарини очиш учун қулай шароитларни яратиш; 


156 
- барқарор пул муомаласини таъминлаш, кредит ва накд пул 
эмиссияси, жами пул массасининг асоссиз ўсишини кескин чеклаш; 
- Ўзбекистон Республикасининг миллий пулини муомалага киритиш 
учун зарур иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар ҳамда имкониятларни 
яратиш
1

Ушбу устувор йўналиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш 
мақсадида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул 
қилинди. Унинг асосида икки босқичли банк тизими амалда шаклланди. 
Марказий банк эмиссия банки бўлиб, унинг зиммасига бошқа 
ривожланган мамлакатлардаги марказий банкларга хос бўлган вазифалар 
юклатилди. Собиқ тармоқ доирасида иш юритувчи давлат банклари 
тугатилиб, 
Агросаноат 
банки 
ва 
саноат-қурилиш 
банки 
ихтисослаштирилган ҳиссадорлик-тижорат банкларига айлантирилди. 
Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тузилди ва у 
муваффақиятли иш олиб бормоқда. 
Ҳозирги даврда, жаҳон банк амалиётида пулга бўлган талаб ва 
таклифни, хусусан, пул массаси, молия бозорлари ҳамда банк тизими 
ликвидлилигини самарали тартибга солишда очиқ бозордаги операциялар, 
ҳисоб ставкаси сиёсати, мажбурий захиралар сиёсати, валюта сиёсати каби 
бозор иқтисодиётининг бир қатор замонавий восита ва механизмлари кенг 
қўлланмоқда. 
“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунда 
монетар сиёсатнинг: очиқ бозордаги операциялари; Марказий банкнинг 
ҳисоб операциялари; Марказий банкнинг операциялари бўйича фоиз 
ставкалари; мажбурий резерв талаблари ва Марказий банкнинг қайта 
молиявий таъминлаш каби воситалари қайд этилган. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish