Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


Давлатнинг пул-кредит сиёсатининг воситалари



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

Давлатнинг пул-кредит сиёсатининг воситалари – Марказий банк 
томонидан пулга бўлган талаб ва таклифни тартибга солиш ҳамда пул-кредит 
сиёсатини амалга ошириш механизмидир. Ўз навбатида, ушбу воситалар 
бевосита ва билвосита турларга бўлинади. Бевосита воситалар – Марказий 
банк томонидан тижорат банкларига нисбатан фоиз ставкалари ёки кредит 
миқдорини белгилаш ва чеклашдан иборат бўлган маъмурий усуллардир.
Билвосита воситалар эса – Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида 
ихтиёрий равишда фойдаланиладиган, яъни бозор орқали пулга бўлган талаб 
ва таклифни ўзгартириш, муомаладаги пул массаси миқдори ва банкларнинг 
тўловга қобилиятлилигини тартибга солиш усулидир.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. –Т.: 
Ўзбекистон, 1995 й. 21-22-бетлар. 


157 
Бевосита воситаларга – фоиз ставкаларини чегаралаш, мақсадли 
кредитлар, ҳар бир банк учун кредитнинг юқори чегарасини белгилаш каби 
маъмурий усул ва чоралар киради. Улар бир қатор камчиликларга эга бўлиб, 
бозор иқтисодиёти шароитларига мос келмайди. Хусусан, улар ҳар бир 
банкка нисбатан қўлланувчи якка тартибдаги назорат қилиш чораси бўлиб, 
молия бозорида рақобатни бўғиб қўяди, молия соҳасининг ривожланишини 
сусайтиради ва банкларнинг молиявий воситачилик ролини пасайтиради. 
Шунингдек, бир қатор банклар устидан назоратнинг ўрнатилиши натижасида 
алоҳида тармоқ ва ҳудудларда кредитлаштириш самарасини пасайтиради, 
катта миқдордаги молиявий маблағларнинг назорат қилиб бўлмайдиган 
соҳага, яъни хуфиёна иқтисодиётга ёки хорижга чиқиб кетишига олиб 
келади. 
Билвосита воситаларга – очиқ бозордаги операциялар (давлатнинг ва 
Марказий банкнинг қимматли қоғозларини бирламчи бозорларда сотиш), 
иккиламчи бозордаги операциялар (бевосита олди-сотди ёки РЕПО 
операциялари), қайта молиялаш сиёсати, мажбурий захира талаблари, валюта 
сиёсати, кредит аукционлари, валюта своплари, векселларни қайта ҳисобга 
олиш механизми, ломбард ёки овердрафт механизмлари ва бошқалар киради. 
Улар бозор иқтисодиёти талабларига мос келади ва бевосита воситаларга 
нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Жумладан, Марказий банкка пул-
кредит сиёсати самарадорлигини ошириш, пул массаси, молия бозорини 
самарали тартибга солиш, давлатнинг кредитни тақсимлаш ва пул-кредит 
орқали бошқариш жараёнларига аралашувини камайтириш, молия 
бозорининг ривожланиши ва кенгайишига, банкларнинг воситачилик ролини 
ошириш, капитал қўйилма ва молиявий жамғармалар ҳажмининг кўпайишига 
қўшимча қулайликлар яратади.
Марказий банк ўзининг ва давлатнинг қимматли қоғозларини, хорижий 
валюталарни эркин сотиш ва сотиб олиш, маблағларни депозитларга жалб 
қилиш ва қайтариш, мажбурий захира талаблари меъёрини ва қайта 
молиялаш ставкасини ўзгартириш орқали банкларнинг молиявий ҳолатига 
таъсир қилади (9.3.1-жадвал). 
Марказий банк юқорида қайд этилган чора-тадбирларни амалга ошириш 
орқали муомаладаги ортиқча пул массаси ҳажмини иқтисодиёт учун зарур 
бўлган миқдоргача камайтиради. Пул массасининг камайиши ҳисобига 
инфляция даражаси пасаяди ва миллий валюта курсининг барқарорлиги 
ошади. Бу эса, хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг банк тизимига 
бўлган ишончининг тобора ошишига, мамлакатда жамғармалар ва иқтисодий 
фаолликнинг 
ўсиши, 
иқтисодиётнинг 
барқарор 
ривожланиши 
ва 


158 
макроиқтисодий барқарорликнинг мустаҳкамланишига қулай шарт-
шароитлар яратади.

9.3.1-жадвал. 



Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish