Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари”



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” деб номланган 
биринчи йўналишининг давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш бўйича 
қуйидаги вазифалар белгиланган: 
- давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини давлат бошқарувини 
марказлаштиришдан чиқариш, давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, 
моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш ҳамда иқтисодиётни 
1
Қаранг: Инсон тараққиёти тўғрисида маъруза. Ўзбекистон 2005. –Т., 2006, 78-80-бетлар. 


70 
бошқаришда давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш орқали 
ислоҳ қилиш; 

мамлакатни 
ижтимоий-сиёсий 
ва 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли 
ҳамкорликнинг 
самарасини 
оширишга 
қаратилган 
давлат-хусусий 
шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этиш; 
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини 
таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда 
қонуний манфаатларига оид ахборотни тақдим қилишнинг замонавий 
шаклларини жорий этиш; 
- «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари 
кўрсатишнинг самараси, сифатини юксалтириш ва бу хизматдан ва аҳоли 
ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш имкониятини 
ошириш. 
Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида 
давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та асосий устувор 
йўналиши белгилаб берилди. 
Биринчи йўналиш ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг 
институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга 
бағишланган бўлиб унда қуйидагилар белгиланган:. 
- ижро этувчи ҳокимият органларини ташкил этиш ва тугатишнинг 
аниқ мезонлари ҳамда тартиб-таомилларини жорий этиш; 
- кадрлар ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда ижро 
этувчи ҳокимият органлари, уларнинг тузилмалари ва бўлинмаларини 
оптималлаштириш; 

ижро этувчи ҳокимият органларининг мустақиллиги ва 
жавобгарлигини ошириш ҳамда уларнинг Вазирлар Маҳкамаси тегишли 
департаментлари 
билан 
ўзаро 
ҳамкорлиги 
механизмларини 
такомиллаштириш; 
- ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида «Электрон ҳукумат» 
тизими ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг 
жорий этиш ва давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада 
такомиллаштириш; 
- маъмурий адлия тизимини ривожлантириш ва мурожаатларни 
коллегиал эшитиш механизмларини жорий этиш; 
Иккинчи 
йўналиш 
ижро 
этувчи 
ҳокимият 
органларининг 
вазифаларини, уларни амалга ошириш механизмлари ва жавобгарлик 
соҳасини аниқлаштириш, мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик 


71 
жараёнларини такомиллаштиришни назарда тутади. Шу муносабат билан 
қуйидаги масалалар бўйича чора-тадбирлар кўрилади: 
- ижро этувчи ҳокимият органларининг аниқ вазифалари ва 
жавобгарлик соҳасини белгилаш, давлат хизматлари кўрсатиш масалалари 
бўйича маъмурий тартиб-таомиллар ҳамда регламентларни жорий этиш. 
- ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча 
даражадаги ижро этувчи ҳокимият органларининг самарали ишини ташкил 
этиш, «Ўзбекистон Республикаси Президенти девони — Вазирлар 
Маҳкамаси — республика давлат бошқаруви органлари — таркибий ва 
ҳудудий бўлинмалар — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» 
таъсирчан тизимини жорий этиш; 
- давлат ва ҳудудий ривожлантириш дастурларини шакллантиришда 
ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг ташаббускорлиги ва ролини 
ошириш 
- мақсадли индикаторларга эришишга ва стратегик ривожланиш 
дастурларини амалга ошириш самарадорлигига асосланган барча даражадаги 
ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини 
баҳолашнинг принципиал янги тизимини жорий этиш; 
- «ақлли тартибга солиш» моделларини ва қабул қилинаётган 
қарорларни таҳлил қилишнинг стандартлаштирилган услубиётини жорий 
этиш; 
ишни ташкил этишнинг аниқ натижаларга эришишга қаратилган 
замонавий услубларини (сифат менежменти, индикатив режалаштириш, 
аутсорсинг, краудсорсинг) жорий этиш. 
- ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга 
оширилишини мониторинг қилишда жамоатчилик билан ҳамкорликнинг 
замонавий шаклларини кенг жорий этиш. 
Учинчи йўналишда иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир 
кўрсатишни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини 
кенгайтиришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар кўзда тутилган: 
- соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, давлат ва тижорат 
манфаатлари тўқнашувини бартараф этишга қаратган ҳолда, бошқарув 
тизимини такомиллаштириш. 
- хусусий сектор самарали фаолият кўрсатаётган соҳаларда давлат 
иштирокидаги тижорат ташкилотларини тузишни чеклаш ва амалдаги 
корхоналарни қайта ташкил этиш; 

иқтисодий фаолиятда давлат иштирокининг аниқ бозор 
механизмларини ишлаб чиқиш; 


72 
- ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб масалаларини ҳал 
қилишда давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий ва институционал базасини 
такомиллаштириш. 
- давлат функцияларининг лозим даражада бажарилиши устидан 
давлат назорати механизмларини жорий этган ҳолда уларнинг айримларини 
хусусий секторга ўтказиш. 
Тўртинчи йўналиш вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи 
ҳокимият органлари ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштиришга 
йўналтирилган қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган: 
- республика давлат бошқаруви органлари ваколатларини маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларига ўтказишни назарда тутган ҳолда, давлат 
бошқарувини босқичма-босқич номарказлаштириш; 

маҳаллий 
давлат 
ҳокимияти 
органларининг 
молиявий 
имкониятларини кенгайтириш; 
- ҳокимнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органининг раҳбари 
сифатидаги мақомини унда ижро этувчи ҳокимият раҳбари мақомини 
сақлаган ва халқ депутатлари Кенгашларининг котибиятини тузган ҳолда 
қайта кўриб чиқиш;
- ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар кадрларини 
танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти 
органларининг ваколатларини кучайтириш. 
Бешинчи 
йўналиш 
давлат 
бошқаруви 
тизимига 
стратегик 
режалаштиришнинг замонавий шакллари, инновацион ғоялар, ишланмалар 
ва технологияларни жорий этиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига 
олади: 
-устувор соҳа ва тармоқларни инновацион ривожлантиришнинг 
келажакдаги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик 
режалаштириш тизимини яратиш

давлат 
хизматлари 
кўрсатишнинг 
тартиб-таомилларини 
оптималлаштириш 
ва 
соддалаштиришни 
таъминлайдиган 
давлат 
бошқарувининг инновацион шаклларини жорий этиш; 
- инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқишни ҳар 
томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда унга инвестицияларни кенг жалб 
қилишни таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш.; 
- илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг замонавий ютуқларини 
жорий этишнинг самарали механизмларини ва ривожланган инновацион 
инфратузилмани яратиш; 


73 
- табиатни муҳофаза қилиш, ресурс ва энергия тежайдиган 
технологияларни кенг жорий этиш. 
Олтинчи йўналишда профессионал давлат хизматининг самарали 
тизимини шакллантириш, ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида 
коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этишга 
қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар белгиланган: 
- давлат хизматчиларининг профессионал корпусини яратиш 
мақсадида давлат хизматини ташкил этишни таъминлаш масалаларини 
тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш; 
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ягона давлат 
кадрлар сиёсатини амалга ошириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган 
органни ташкил этиш; 
- давлат хизматининг жозибадорлигини ошириш, коррупциянинг 
юзага келиш хавфи ва мансаб суиистеъмолчилигини камайтириш имконини 
берадиган давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий 
таъминотининг замонавий тизимини яратиш. 
- ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг шаффофлиги ва 
очиқлигини таъминлаш, жамият ва бизнес билан ўзаро ҳамкорлик қилишда 
ортиқча маъмурий сарф-харажатларга барҳам бериш; 
- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш 
тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга 
қўйишнинг янги, самарали механизм ва услубларини жорий этиш
1

Умуман олганда, давлат ва фуқаролик жамиятининг собиқ тоталитар, 
ўта марказлаштирилган иқтисодиётни аниқ ва изчил номарказлаштиришга 
қобиллиги 
барқарор 
иқтисодий 
ўсишга 
эришиш 
стратегиясида 
хатоликлардан сақланиш, барқарор иқтисодий ўсишни, аҳоли турмуш 
даражаси ошишини таъминлаш кафолати бўлиб хизмат қилиши мумкин. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish