Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

Иккинчи босқичда иқтисодиётни модернизация қилиш ва ислоҳ 
этишни янада чуқурлаштириш,инвестиция фаолиятини кучайтириш, чуқур 
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шунинг негизида иқтисодий 
ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад 
қилиб қўйилди. Мазкур босқичда амалга оширилиши лозим бўлган 
вазифалар қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган эди: 
- иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш; 
- давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасида бошланган ишни охирига 
етказиш;
- иқтисодий ўсишни ва макроиқтисодий мутаносиблик ҳамда
барқарорликни таъминлаш;
- миллий валюта – сўмни янада мустаҳкамлаш; 
- иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хомашё 
етказиб беришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш, мамлакатнинг 
экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. 
Ўтиш даврининг иккинчи босқичида аҳолининг кам таъминланган 
қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, уларга тегишли ёрдам 
кўрсатиш борасида биринчи босқичда тутилган йўл давом эттирилди. Мазкур 
босқичда эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш нафақат иқтисодий, 
балки ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий вазифаларни ҳал қилишнинг асосий шарти 
этиб белгиланган. Бу эса иқтисодиёт соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга 
оширишни кўзда тутди: 
2
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. –Т.: Ўзбекистон, 2007, 29-бет.


54 
- иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида эркинлаштириш 
жараёнини изчиллик билан ўтказиш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштириш; 
- хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш ва шу асосида 
мулкдорлар синфини шакллантириш; 

мамлакат иқтисодиётига хориж сармоясини, аввало, бевосита 
йўналтирилган сармояларни кенг жалб этиш учун қулай ҳуқуқий шарт-шароит, 
кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш; 
- иқтисодиётнинг асосий тармоқларини жадал модернизация қилиш, техник 
ва технологик қайта жиҳозлашни таъминлаш; 
- юртимизда транспорт коммуникация тизимини янада ривожлантириш; 
- солиқ юкини камайтириш, фаол инвестиция, фаол экспорт сиёсатини 
юритиш; 
- аҳоли турмуш даражасини ошириш, аввало, қишлоқ жойларда 
кишиларнинг турмуш шароитини изчил яхшилаш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий тараққиётда 
устувор ўрин эгаллашига эришиш; 
- мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, 
иқтисодиётимизнинг 
жаҳон 
иқтисодий 
тизимига 
кенг 
кўламда 
интеграциялашувини таъминлаш; 
- иқтисодиётда мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини янада 
мустаҳкамлашга қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш. 
Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий 
йўналишлари қуйидагилардан иборат: 
- мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш; 
- аграр ислоҳотлар; 
- молия-кредит ва нарх-наво ислоҳоти; 
- бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор инфратузилмасини яратиш; 
- ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳоти; 
- ижтимоий ислоҳотлар. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида” фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да мамлакатимизда амалга оширилаётган 
демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришнинг янги 
босқичининг асосий вазифаларини белгилаб берилди. Унда мамлакатимизни 
ривожлантиришнинг қуйидаги 5 та устувор йўналиши белгиланган:
1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш;


55 
2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ 
қилиш;
3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;
4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш;
5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни 
таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи 
сиёсат юритиш.
“Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб 
номланган учинчи йўналишда кўрсатилган чора-тадбирларни рўёбга 
чиқариш учун миллий валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, 
валютани тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма-
босқич жорий этиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини 
кенгайтириш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга 
мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий 
технологияларни жорий этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини, 
тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун 
инвестициявий жозибадорликни ошириш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш, 
банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва 
механизмларини жорий этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини 
ривожлантириш, шунингдек туризм индустриясини жадал ривожлантириш 
назарда тутилган. Шунингдек, ушбу йўналиш хусусий мулкни, молия 
бозорини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, заргарлик 
соҳасини ривожлантириш, айрим миллий корхоналарнинг акцияларини (IPO) 
нуфузли хорижий фонд биржаларига дастлабки тарзда жойлаштиришга 
тайёргарлик кўриш чора-тадбирларини ҳам ўз ичига олади
1
.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий 
Мажлисга 
мурожаатномасида 
иқтисодиётни 
ривожлантириш 
ва 
либераллаштиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгилаб берилди: 
- Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни 
модернизация қилиш бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур ишлаб 
чиқиш; 
- Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-
қувватлаш йили давлат дастурини амалга ошириш; 
- мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини самарали таъминлаш; 
1
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”//Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 
февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида” фармони. 1-илова. 


56 
- солиқ юкини камайтириш ва қулайлаштириш, шу асосда ишлаб 
чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш; 

тез 
ривожланаётган, йириклашиб 
бораётган 
корхоналарни 
рағбатлантириш сиёсатига ўтиш; 
- бюджет тизимини қайта кўриб чиқиш, бюджет даромадлари ва 
харажатлари халқимиз учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш; 
- инвестиция дастурларини шакллантиришда пухта режалаштирилган, 
узоқ муддатга мўлжалланган ягона концепцияни яратиш; 
- миллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга 
қўшимча шароитлар яратиш мақсадида “Миллий логистика порталини” 
ташкил этиш; 
- қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича комлекс дастур ишлаб 
чиқиш; 
- ҳудудларни жадал ривожлантириш; 
- қурилиш соҳасини 2030 йилгача инновацион ривожлантириш 
дастурини ишлаб чиқиш
1

Ушбу устувор йўналишларининг амалга оширилиши миллий 
иқтисодиётни янада барқарор ривожланишига, унинг асосида аҳоли 
фаровонлигини янада ўстиришга, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида 
ўзига мос нуфузли ўринни эгаллашига имконият яратади. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish