Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Фаолиятнинг интериоризасияси ва екстериоризасияси



Download 3,97 Mb.
bet57/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Фаолиятнинг интериоризасияси ва екстериоризасияси.
Ташқи оламда турли ҳодисалар маълум даражада ўзаро доимий боғлиқликка, маълум шароитларда намоён бўладиган бирор мустаҳкам хусусиятга ва тузилишга егадир.
Объектлар билан ҳодисалар ўртасидаги бундай барқарор (инвариант) муносабатларни объектларнинг муҳим хусусиятлари деб юритилади. Бу уларнинг келажакда қай даражада ўзгариши ва шу мақсадга мувофиқ иш тутиш, яъни объект ва ҳодисаларнинг "хатти-ҳаракатлари"ни олдиндан кўра олиш имкониятини беради. Ташқи, яъни буюмлар билан қилинадиган бундай ҳолда гуё ички, яъни илдам фаолиятни олдиндан пайқаб олинади. Объект (нарса) устида қилинадиган конкрет ишлар бу объектларнинг муҳим хусусиятлари устида қилинадиган операсиялар билан, яъни идеал (психик) ишлар билан алмашинади. Бошқача қилиб айтганда, нарсалар билан жисмоний тарзда қилинадиган ишлар шу нарсаларнинг мазмуни билан алмашинади.
Ташқи реал ишдан ички идеал ишга мана шундай ўтиш жараёнини интероризация деб юритилади (ички ишга айланади). Инсон психикаси интериоризасияси туфайли айни чоғда кўз ўнгида йўқ бўлган нарсаларнинг образлари билан ишлай билиш қобилиятига ега. Интериоризасия муаммоси рус олимлари Л.С.Вигоцкий, А.Н.Леонтев, П.Я.Галперин ва уларнинг шогирдлари томонидан турли жабҳаларда тадқиқ қилинган. Интериоризасия орқали инсон психикаси муайян вақт оралиғида унинг идрок майдонида йўқ нарсаларнинг тимсоли (образи) дан фойдаланиш қурбига ега бўлади. Шу нарса маълумки бундай ўзгаришларнинг муҳим қуроли бўлиб, сўз ўзгариши воситаси сифатида нутқий фаолият хизмат қилади. Шунинг учун сўзларни тўғри ишлатишга одатланиш фавқулодда буюмларнинг муҳим хусусиятлари ҳақида ахборотдан фойдаланишнинг усулларини ўзлаштириш демакдир. Инсон ақлий тараққиётида интериоризасиянинг аҳамияти каттадир.
Маълумки, одамнинг ички дунёси пайдо бўлгандан сўнг ҳар бир нарсани, ҳар бир ҳаракатни олдиндан ичида ўйлаб сўнгра амалга оширади. Олдин ичида ўйлаб, сўнгра бевосита ташқи муносабатга ўтиши фаолиятнинг екстериоризасияси деб юритилади.
Шунинг учун шахс фаолиятининг жисмоний (ташқи) ва психик (ички) тузилмалари бир-бири билан уйғунлашганлиги кўзга ташланади. Инсон фаолиятининг ташқи жабҳаси унинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатишга мўлжалланган саъи - ҳаракатлар ички психик жиҳатига боғлиқ бўлиб, уларни мотивлаштиради, билишга ундайди ва бошқаради. Шунингдек ташқи жабҳа ўз навбатида а) психик фаолият буюмлар ва жараёнлар хусусиятини ўзида намоён қилади; б) уларнинг мақсадга мувофиқ тарзда қайта ўзгарти-рилишини амалга оширади; в) психик андозалар ўхшашлигини, натижалар ва ҳаракатларнинг кутилмаларига мувофиқлигини кўрсатади; г) уларни узлуксиз равишда йўналтириб ва назорат қилиб туради. Шунга мувофиқ равишда ташқи яққол фаолиятини ҳам ички (психик) фаолиятнинг екстериоризасиялашувга айланиши деб баҳолаш мақсадга мувофиқ.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish