ФАОЛИЙАТ
Фаолият ҳақида тушунча
Одам табиати жиҳатидан фаол мавжудотдир. У маълум фаолиятда бўлмасдан яшай олмайди. Инсон фаолиятининг тури жуда кўп бўлиб, улардан енг муҳими ижтимоий қийматга ега бўлган ишлаб чиқариш меҳнатдир. Одам ҳар доим жамоада бўлиб меҳнат қилади ва меҳнат натижаларини ҳам жамоа турмуш тарзини ўзлаштиради. ҳар бир тирик организмнинг фаоллиги унинг еҳтиёжларини қондирилишига қаратилган бўлади. Англаб бўлмайдиган ва англаб бўладиган табиий ёки, маданий, ёки маънавий, шахсий ёки ижтимоий-шахсий еҳтиёжлар одамда ҳар турли фаоллик туғдиради. Маълумки, инсон фаолияти жараёнида маълум бир маҳсулотни яратади ва ундан ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланади. Айнан фаолиятда еришилаётган муваффақиятини таъминловчи бир қатор омиллар мавжуд. Шулар жумласига объектив ва субъектив омилларни киритиш мумкин ва у қуйидаги жадвалда акс еттирилган.
Агар ҳайвонларни хатти-ҳаракатлари бевосита теварак-атрофдаги муҳит билан белгиланса, одамнинг фаоллиги еса илк ёшлик давридан бошлабоқ, бутун инсониятнинг тажрибаси ва жамият талаби билан бошқарилади. Шу боис "фаолият", "фаоллик", "хатти-ҳаракат" тушунча-ларининг мазмун моҳиятини англаб олиш лозим. Шунга кўра адабиётларда мазкур тушунчаларга берилган таърифларга асосий еътиборни қаратиш лозим.
А.В.Петровский таҳрири остида чиққан "Умумий психология" дарслигида: "Фаолият - кишининг англанган мақсад билан бошқарилиб туриладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) фаоллигидир" -деб таърифланади. М.Г.Давлетшин муаллифлигида чоп етилган "Психология" қисқача изоҳли луғатида: "Фаоллик - тирик материянинг умумий хусусияти, теварак-атрофдаги муҳит билан ўзаро таъсирида намоён бўлади. Психик фаоллик бу ўзаро таъсир шу асосда фаоллик кўрсатиш билан тавсифланади"-дея
таърифланган.
Фаолият - инсониятга хос онг билан бошқариладиган еҳтиёжлар туфайли, пайдо бўладиган ва ташқи олам билан кишининг ўз-ўзини билишга, уни қайта қуришга йўналтирилган фаоллигидир.
Ҳаракат - мақсадга мувофиқ йўналтирилиб, онгли равишда амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндиси. Ҳаракат онгли фаолиятларнинг таркибий қисмлари ва мотивларидан биридир.
Қ.Турғуновнинг "Психология" терминларининг қисқача русча-ўзбекча изоҳли луғатида: Фаоллик - шахснинг еҳтиёжларини қондириш учун воқеликни ўзлаштиришга қаратилган муҳим қобилиятидир. Фаоллик ихтиёрий ва ихтиёрсиз бўлиб, кишининг фаолияти меҳнат, ўқиш, ўйин, ижтимоий ҳаёт, спорт, ижод кабиларда яққол намоён бўлади"- деб кўрсатилади.
Фаолият - инсон ҳаётининг унинг воқеликка нисбатан фаол муносабатининг рўёбга чиқиш шакли. ҳаракат - мақсадга мувофиқ йўнал-тирилиб, онгли равишда амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндиси онгли фаолият таркибий қисмлари ва мотивларидан иборат.
В.М.Каримованинг "Психология" ўқув қўлланмасида қуйидагича таърифлар учрайди: Фаоллик - шахснинг ҳаётдаги барча хатти-ҳаракатларини намоён етишни тушунтирувчи категориядир. Фаолият - инсон онги ва тафаккури билан бошқариладиган, ундаги турли-туман еҳтиёжлардан келиб чиқадиган ҳамда ташқи оламни ва ўз-ўзини ўзгартириш ва такомиллаштиришга
қаратилган ўзига хос фаоллик шаклидир.
Мазкур таърифлардан кўринадики, фаолият тушунчаси ўз таркибига шахснинг у ёки бу даражадаги фаоллик кўрсата олиш даражаларини қамраб олади ва унга умумий тарзда қуйидагича таъриф бериш мумкин: Фаолият-англанган мақсад билан бошқариладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) ҳаракатлар йиғиндисига айтилади.
Адабиётларда фаоллик ва ҳаракат тушунчалари ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлгани билан улар ўртасидаги айрим фарқли белгилар кузатилади. Жумладан, фаолиятнинг мазмуни тўла-тўкис уни юзага келтирган табиий-биологик ва маънавий еҳтиёжлар билан шартлашмаганлиги туфайли унинг психологик механизми ҳам ўзгача негизда қурилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |