Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet56/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Иккинчидан, фаолият муваффақиятини таъминлаш учун психик нарса ва ҳодисаларнинг хусусият объектив хоссаларни акс еттириши, қўйилган мақсадга еришиш йўл-йўриқларини аниқлаб бериш лозим.
Учинчидан, фаолият шахснинг хулқ-атворини мақсадга қаратилган ҳаракатларни руёбга чиқариш, юзага келган еҳтиёжларни ва ёрдамга муҳтожлиги, фаолликнинг имконини берадиган бошқаришни уддалаш лозим. Шунинг учун фаолиятни билиш жараёнларисиз, иродавий зўр беришсиз амалга ошириш жуда мушкул. Айнан иккала омил ўзаро узвий алоқага киргандагина яратувчанлик хусусиятини касб етади.
Инсон фаоллигининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, фаолиятнинг мазмуни ана шу фаолиятни юзага келтирган еҳтиёжнинг бир ўзи билан белгиланмайди. Агар еҳтиёж фаолиятга мотив сифатида мадад бериб, уни рағбатлантириб турса фаолиятнинг шакли ва мазмуни ижтимоий шароитлар, ижтимоий талаблар ҳамда тажрибалар билан белгиланади.

Фаолиятнинг муҳим хусусиятлари

Ҳайвонлар фаоллиги

Инсон фаолияти

Инстинктив - биологик фаоллик

Билишга ва мулоқатга бўлган еҳтиёжлар билан йўналтирилган

Ҳамкорликдаги фаолият емас, биологик мақсадлар, (озиқланиш, ҳимояланиш)га асосланган тўда бўлиб
Юриш, .

Кишилик жамияти ҳамкорлигидаги фаолият асосида ташкил топган, ҳар бир ҳаракат инсон учун
ҳамкорликдаги фаолиятидаги ўрнига кўра аҳамиятлидир

Кўргазмали - яққол вазиятлар билан бошқарилади.

Предмет ва ҳодисаларни мавҳумлаштириш, улар ўртасидаги сабабий боқланиш ва муносабатларни
аниқлаш мумкин.

Ирсий жиҳатдан мустаҳкамланган дастур (инстинкт)лар асосидаги хатти-ҳаракатлар, кўникмалар якка тартибда ҳосил бўлиб ҳайвоннинг яшаш учун ташқи шароитларга мослашиши сифатида намоён бўлади.

Тажрибани бериш ва ўзлаштириш мулоқотнинг ижтимоий воситалари (тил ва бошқа белгилар тизими) ёки моддий маданият маҳсулотлари орқали амалга оширилади.

Ёрдамчи қуроллар, воситалар ясаши мумкин, аммо ундан қурол сифатида доимо фойдаланмайди. Бир қурол ёрдамида бошқа қурол ясай олмайди.

Меҳнат қуроллари ясаб, уни кейинги авлодларига ҳам қолдириши мумкин. Турли предмет ва қуроллардан фойдаланиб, янги қурол ва воситалар ярата олади.

Ташқи муҳитга мослашади

Ўз еҳтиёжларига мувофиқ тарзда ташқи дунёни ўзгартиради.

Одамни ишлашга мажбур қилувчи мотив унинг овқатланиш еҳиёжи бўлиши мумкин. Бироқ одам, масалан, дастгоҳни очлик еҳтиёжини қондириш учун бошқармайди. Инсон фаолиятининг мазмуни жамият талаб қиладиган бирон маҳсулотни тайёрлаш мақсади билан белгиланади. Фаоллик манбаи бўлган фаолият яхши англаб олинган мақсад билан белгиланади.


Юқоридаги жадвалда инсон фаолияти билан ҳайвонлар хатти-ҳаракати ўртасидаги фарқлар акс еттирилган. Фаолият фаолликни англаб олинган мақсад билан бошқаради. Фаолиятни англаш қандай даражада бўлмасин мақсадни англаш ҳамма вақт ҳам зарурий белги сифатида қолаверади.
И.М.Сеченов физиологик органлар ва тизимлар фаоллиги ёки иши тўғрисида тасаввурга ега бўлган, шу сабабдан унинг асарларида "Тафаккурнинг фаол шакли", "Тафаккур фаолияти", "Мия фаолияти", "Мускул фаолияти" сўз бирикмалар кенг кўламда жой олганлиги И.П.Павлов томонидан "Олий нерв фаолияти", Н.А.Бернштейн еса "Физиологик фаоллиги" атамани фан оламига олиб кирган. Лекин Н.А.Бернштейн фаоллик, фаолият, иш, меҳнат тушунчаларини маъносига кўра фарқлаган бўлишига қарамай, у аксарият ҳолларда фаолликни фаолият маъносида қўллаган.
Психофизиологияда фаолият фаолликни физиологик маъноси сифатида талқин қилинган бўлса, иш, меҳнат фаолияти, "меҳнат фаоллиги" мазмунида қўлланилади. Ижтимоий психологияда "Фаолият - фаоллик - иш - меҳнат", "Фаолият - хулқ", "меҳнат - хулқ, фаолият" кўринишлари жуфтлиги учраб туради. С.Л.Рубинштейн онг ва фаолият бирлиги тамойилини илгари суриб, уни атрофлича асослаб бериб, фаолият психологиясини яратиш зарурлигини тушунтира олди. Унингча, меҳнат психологик емас, балки "ижтимоий категория", психология еса "меҳнат фаолиятининг психологик
жабҳаларини" тадқиқ етади.
А.Н.Леонтев фаолиятнинг психологик назариясини яратиб, унинг асосий тушунчаси сифатида "Предметли фаолият" сўз бирикмасини фанга олиб кирди. Муаллиф томонидан "Одамнинг ҳиссий амалий фаолияти" сўз бирикмаси "ижтимоий инсон" сифатида талқин етилади. Унинг асарларида "Фаолият", "Хулқ" тушунчалари ҳар хил мазмунда ишлатилади, жумладан "Тескари алоқалар воситасида хулқни бошқариш", "Фаолиятнинг ҳалқали тузилиши", "Фаолиятни бошқариш", "қўлнинг туюш фаолияти", "Персептив фаолият", "Ресептор ва еффектор" аппаратларининг ҳамкорлик фаолияти кабилар.
Б.Г.Ананев фаолият психологиясини фаоллик психологияси маъносида тушунади. Унинг фикрича билиш ва муомала фаолиятнинг бирламчи кўринишидир. Тадқиқотчи "Инсон фаолияти", "Ташкилий иш", "Ташкилотчилик фаолияти", "Хулқ жараёнининг алгоритмлари" атамала-ридан ҳар хил маънода фойдаланади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish