Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet65/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Назорат саволлари
1. Фаолият тушунчасининг моҳиятини изоҳланг?
2. Фаолиятнинг тузилиши хусусида нималарни биласиз?
3. Фаолиятнинг интероризасияси ва екстроризасияси тушунчасининг моҳиятини изоҳланг?
4. Фаолиятнинг ўзлаштирилиши ва малакаларни егаллашни моҳияти нималар билан белгиланади?
5. Фаолиятнинг асосий турларини кўрсатинг?
6. А.Н.Леонтев бўйича фаолият тузилишининг моҳиятини изоҳланг?
Мустақил ишлаш учун тавсия етилаётган адабиётлар

  1. Гамезо М.В, Домашенко И.А Атлас по психологии М; «Просвещение» 1986 г

  2. Гиппенрейтер Ю.Б Введение в общую психологию: Курс лекций: Учебное пособие для вузов –М.; ЧеРо 1997

  3. Давлетшин М.Г Умумий психология Т-2002 й

  4. Джемс В. Психология.- М., 1991

  5. Каримова В.М. Психология Т-2002 й

  6. Леонтьев А.Н. Деятельность. Сознание. Личность.-2-е изд-М.: Политиздат, 1977

  7. Маклаков А.Г Общая психология М.; “Питер” 2003

  8. Мерлин В. С. Очерки интегрального исследования индивидуальности. — М.: Просве­щение, 1989.

  9. Немов Р.С Психология 1-китоб М;. 1999 г

  10. Общая психология: Курс лекций/ Сост. Е.И.Рогов.-М.: Владос, 1995

  11. Психология қисқача изоҳли луғат Т-1998 й

  12. Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии.-СПб.: «Питер» 1999

  13. Турғунов Қ. Психология терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати Т; "Ўқитувчи" нашриёти 1975 й

  14. Умумий психология (А.В.Петровский таҳрири остида) Т; "Ўқитувчи" 1992 й

  15. Ғозиев Е.Ғ Умумий психология 1-2 китоб Т-2002 й



МУЛОҚОТ
Мулоқот ҳақида тушунча
Мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. Айнан мулоқот ёрдамида инсонлар табиатини ўзлаштириш ва ўз индивидуал еҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятига ега бўладилар. Мулоқот жараёнида инсон хулқ-атворининг муайян образ ва моделлари шаклланиб, кейинчалик улар инсоннинг ичига киради. Шахснинг тафаккури, оламни ва ўзининг образини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш қобилияти мулоқот жараёнида шаклланади. Мазкур муаммога атрофлича баҳо берган полшалик психолог Йе.Мелибруда қуйидагиларни таъкидлайди: "Мулоқот шахслараро муносабатларда биз учун ҳаводек аҳамиятга егадир".
Мулоқот ўта мураккаб жараён бўлганлиги сабабли унга ягона тўғри таърифни бериш жуда мушкул. Шунинг учун одатда мулоқот тушунчасининг мазмуни унинг айрим томонларига урғу бериш орқали таърифланади. А) мулоқот - ҳамкорликда фаолият еҳтиёжи билан тақазоланган алоқа ўрнатиш ва уни ривожлантириш жараёни. Б) мулоқот - субъектларнинг белгилар тизими орқали ўзаро таъсирланишуви.
А.В.Петровский таҳрири остида чиққан "Умумий психология" дарслигида мулоқот икки ва ундан ортиқ кишилар ўртасидаги ахборот айрибошлаш, ўзаро таъсир ва бир-бирини тушунишдан иборат жараён сифатида еътироф етилади.
М.Г.Давлетшин муаллифлигида чоп етилган "Умумий психология" ўқув қўлланмасида мулоқот - бу икки ёки ундан ортиқ кишилар орасидаги аффектив баҳоловчи характерда ва билиш бўйича маълумот алмашинишидан иборат бўлган ўзаро таъсир етишдир"- деб таъкидланади.
М.Г.Давлетшин раҳбарлигида чоп етилган "Психология" қисқача изоҳли луғатида мулоқотга қуйидагича таъриф берилади: мулоқот- икки ёки ундан ортиқ одамларнинг ўзаро бир-бирига таъсир етишидир.
Юқоридаги таърифларга мувофиқ мулоқотга умумий тарзда қуйидагича таъриф бериш мумкин: мулоқот - камида икки кишининг ўзаро таъсир жараёни бўлиб, бу таъсир давомида ахборот алмашинади, муносабат ўрнатилади, ривожлантирилади.
Мулоқот тушунчасини коммуникасия тушунчасидан фарқлаш лозим. Коммуникасия-тирик ва ўлик табиатдаги тизимлар ўртасида ахборот алмашинувини англатади. Ҳайвонлар ўртасидаги сигналлар алмашинуви, инсоннинг техник воситалар билан алоқа қилиши, буларнинг барчаси коммуникасияга мисол бўлади. Мулоқот фақат инсонлар ўртасида амалга оширилиши мумкин. Мулоқотнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти беқиёсдир. Инсон боласи айнан бошқалар билан мулоқотда, муносабатда бўлиш жараёнида шахсга айланиб боради. Мулоқот орқали инсон ижтимоий тажриба ва
маданиятни егаллаб боради. Янги туғилган инсон бошқалар билан мулоқотда бўлиш имкониятидан маҳрум бўлса, у ҳеч қачон шахсга айлана олмайди, яъни у ўз психик тараққиёти бўйича орқада қолиб кетади. Зеро, инсон психик тараққиёти мулоқотдан бошланади.
Мулоқоциз инсоният жамияти бўлиши мумкин емас. Айнан мулоқот ҳамкорликда фаолият юритувчи индивидлар жамоасини шакллантиради. ҳамкорликдаги фаолият режасини тузиш ва уни руёбга чиқариш учун индивидлар ўртасида мулоқот амалга оширилиши шарт. Мулоқот воситасида ҳамкорликдаги фаолият ташкил етилади ва амалга оширилади. Айни вақтда фаолият давомида инсонлар ўртасида янги-янги муносабатлар ва алоқалар шаклланади. Демак, мулоқот ва фаолият ўзаро чамбарчас боғлиқдир.
Мулоқот инсон ҳаётида қанчалик юксак аҳамиятга ега еканлигини қуйидаги мисолларда яққол кўришимиз мумкин:
1-мисол 1938 йил Ричард Бард ўз ҳоҳиши билан Антарктида музликларида 6 ой танҳо қолади. Бир томондан у тажриба натижаларига қизиқса, иккинчи томондан кундалик ҳаётнинг ғала-ғовуридан бироз дам олишни истаган еди. Кейинчалик у мазкур даврни қуйидаги сўзлар билан еслайди "Бу йердаги ҳаётим давомида бора-бора ҳар бир ҳаракатим ҳар бир ишим тобора мазмунсиз, мантиқсиз, мақсадсиз бўлиб бораётгандай еди. Хавф хатарлардан қўрқмайдиган одам бўлсам-да, негадир бу йерда томнинг босиб қолишидан хавфсирай бошладим. Овқатланишимда мунтазамлик йўқолди, ювинмай қўйдим".
2-мисол. Тарихда японларда "Моритао" номли инсоннинг ўзини-ўзи такомиллаштириш тизими мавжуд бўлган. Ваҳоланки, инсон ҳеч қандай жисмоний азобларга дучор бўлмайди. Фақатгина бир ҳафтага ғорга кириб кетиб, у йерда танҳо қолади. Бу йерда у ҳатто ўзи билан гаплашиши мумкин бўлмаган. Синовдан ўтганлар кейинчалик ҳар қандай учрашув ва суҳбатни хурсандчилик билан қарши
оладилар. Қизиғи шундаки, уларда кўпроқ гапириш еҳтиёжи емас, балки тинглаш еҳтиёжи кучаяр екан.
3-мисол. Бир пайтларда Америкада барча тамаддихоналарни автоматлаштириш авж олган еди. Аммо кўп ўтмай уларнинг егалари касодга учрай бошлади. Маълум бўлишича, бу йерга одамлар нафақат таммади қилиш, балки суҳбатдош топиш учун ҳам келганлар.
Бундан кўринадики, инсонлар доимо мулоқотга еҳтиёж сезадилар ва уни қондиришга ҳаракат қиладилар.
Мулоқот жараёнида мулоқот функсиялари ҳам муҳим рол ўйнайди. Мулоқот функсиялари деганда мулоқотнинг инсон ҳаётида бажарадиган функсиялари тушунилади. Мулоқот функсиялари хилма-хил бўлиб, енг кенг тарқалган таснифга кўра, яъни Б.Ф.Ломов томонидан таклиф қилинган бўлиб, у қуйидагилардан иборат.
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish