Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet136/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Ҳаракатни идрок қилиш
Биосфера ва носферадаги ҳаракатларни идрок қилиш жисмларнинг (баъзан нисбий жиҳатдан бошқа ижтимоий-сиёсий, табиий ҳолатларнинг) фазодаги (ижтимоий ҳаётдаги) ўрин алмашинувини бевосита (бавосита) акс еттиришдан иборатдир. Шу сабабдан, ҳаракат таққосланмасдан идрок қилиниши илмий психологик манбаларда қайд қилиб ўтилади. Мабодо ҳаракатдаги жисм уни қуршаб турган ҳаракациз бошқа жисмларга таққосланган ҳолда идрок қилинса, бундай тоифадаги ҳаракат нисбатан идрок қилиш деб аталади. Агарда ҳаракатланаётган жисм ҳеч қандай нарса билан таққосланмасдан идрок қилинса, бу кўринишдаги ҳаракат еса нисбат берилмасдан нисбациз идрок қилиш дейилади.
Теварак-атрофдаги нарса-ҳодисалар муайян вақт давомида ўз ўринларини алмаштириб турадилар. Кишилар нарса-ҳодисаларнинг фазода ўрин алмаштириб туришини, яъни ҳаракатини ҳам идрок қиладилар. ҳаракатни идрок қилишда кўриш ва кинестезик анализатор асосий рол ўйнайди. Тезлик, тезланиш ва ҳаракатнинг йўналиши ҳаракат қилаётган объект параметридир. Одам нарсаларни ҳаракати ҳақида икки йўл билан маълумот олиши мумкин.

  • Ҳаракатни бевосита идрок қилиш

  • Ҳаракат ҳақида хулоса чиқариш.

Ҳаракатни бевосита кўриш орқали идрок қилиш икки хилдир.
а) кўзни ҳаракатдаги нарса билан бирга юритиш
б) кўзни бир нуқтага қаратиб туриш.
Ҳаракат тез ёки секин бўлаётгандек идрок қилинади. Ҳаракатни бундай идрок қилиниши нарсаларнинг объектив тезлигига ва унинг идрок қилинувчидан қанчалик узоқ яқинлигига боғлиқ Ҳаракатни ешитиш анализатори ёрдами билан ҳам идрок қилинади.
Таянч тушунчалар
Агрозия - идрокнинг бузилиши. Аграфия миянинг маълум бир жароҳатланишида натижасида содир бўлади
Апперсепсия (лот. ар - га, қарашли, перcептио - идрок) - шахс идрокининг аввалги билим ва тажрибаларига ҳамда унинг умумий қизиқиш, хавасларига боғлиқлиги.
Аттраксия (фр. аттрактион - қизиқиб интилмоқ, талпинмоқ) - бир кишини бошқа киши кўриб қолганда, идрок етганда юз берадиган тафаккур тури.
Аудивизуал идрок (инг. аудио - ешитмоқ висион - кўрмоқ) - бир вақтнинг ўзида ҳам ешитиб, хам кўриб идрок қилиш.
Галлюсинасия (лот. - cинатио - алаҳлаш) - реал воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг анализаторларга бевосита таъсирисиз онгимизда турли образларнинг ҳаёлий равишда пайдо бўлишидан иборат психопатологик ҳодиса.
Идрок - сезги аъзоларига таъсир етиб турган нарса ва ҳодисаларни бевосита яхлитлигича акс еттириш жараёни.
Идрокнинг константлиги - (лот. cонстантис - ўзгармас, доимий) - идрок шароити ўзгарсада, идрок қилишдан ҳосил бўлган нарса образларнинг (уларнинг шакли, ранги, ҳажми) нисбатан ўзгармаслиги, турғунлик ҳолати.
Идрокнинг предметлилиги - жамики оламдан олинган маълумотларни - ахборотларни ички олам объектига киритиш хусусияти.
Идрокнинг бутунлилиги - идрок хусусиятларидан бўлиб, бу сезги аъзоларига бевосита таъсир етиб турган объектларни, уларнинг белги ва хусусиятлари билан биргаликда қўшиб идрок қилишдан иборат.
Иллюзия - (лот. иллусио - алдаш) - борлиқнинг нотўғри идрок етилиши.
Кузатувчанлик - шахс хусусиятларидан бири, у кишининг идрок қилиш жараённда нарсаларни камдан-кам учрайдиган аммо муҳим томонларини пайқай олишида намоён бўлади.
Персептив ҳаракатлар (лот. регсертио - идрок етмоқ) - идрок жараёнининг асосий тузилиши бирлиги, бу идрок объектларини билиб олиш ва уни хотира образлари билан солиштиришдан иборат.
Персептив тизим - идрокнинг муайян жараёнини таъминловчи анализаторлар йиғиндиси.
Предметлилик (идрокда) - объективлаштириш ҳолати, унда ташқи оламдан олинадиган маълумотлар қайта ва шу борлиқ билан солиштирилади ва натижада идрокнинг ҳақиқий буюм ва нарсаларни қабул қилишини таъминлайди.
Танловчанлик - идрокнинг хусусияти, буни шахснинг йўналиши ёки унинг тажрибасини белгилаб беради.
Туюш - идрок турларидан бири, бу тактил ва мускул - ҳаракат сезгиларидан иборат.
Фазони идрок қилиш - воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг фазода тутган ўрнини, шаклини, миқдорини уч ўлчов асосида (баландлик, кенглик, узунликда) бевосита акс еттириш.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish