Апперсепсия
Идрокнинг ўзига хос хусусиятларидан бири идрок жараёнига бутун психик ҳаёт мазмунининг (яъни бутун маънавий бойлигининг) таъсир етишидир. Юқорида айтилганидек, идрок жараёни одамнинг турмуш тажрибаси билан боғлиқ екан, бинобарин, идрок жараёнига билим бойлиги одамнинг ишонч, еътиқодлари, дунёқараши, қизиқиш ва еҳтиёжлари ҳамда касби таъсир қилади. Психологияда идрок
жараёнига одамнинг бутун маънавий ҳаёт бойлигини таъсир етишини апперсепсия деб юритилади. Апперсепсия - идрок жараёнини шахснинг олдинги билимлари, шахсий ва ижтимоий тажрибалари, қизиқишлари, мотивасияси, еҳтиёжлари ва одатлари, умуман руҳий ҳаётининг барча мазмуни билан белгиланишидир. Апперсепсия ҳодисаси туфайли одамлар ўзаро идрокининг мазмуни билан бир-бирларидан муайян даражада тафовутланадилар, яъни улар айнан бир хил нарсани узининг билими, савияси, нуқтаи назари, дунёқараши ва ижтимоий келиб чиқишига асосланган ҳолда турлича идрок қиладилар ҳамда акс еттирадилар. Масалан, даладаги гуллаб турган пахтани оддий бир талаба билан тажрибали агроном идрок қиладиган бўлса, албатта, уларнинг идроклари, яъни пахтани акс еттиришлари жуда катта фарқ бўлади. Талаба шунчаки, одатдаги оддий бир пахта сифатида акс еттирса, агроном пахтанинг қандай нави, тараққиётнинг қайси босқичда еканлиги, тахминан қанча ҳосил бериши ва шу кабилар билан бирга чуқур ҳамда жуда тўла идрок етади. Педагогик ва психологик билимларга ега бўлган тарбиячи билан бундай билимлардан мутлақо хабарсиз бўлган оддий бир онанинг болаларидаги турли ехтиёжлар ва ҳаракатларни идрок қилишлари ўртасида кескин фарқ мавжуд. Масалан, илдиз тушунчасини болалар ўсимликларнинг моддий асоси сифатида, математиклар сонларнинг илдизи кўринишида, ижтимоий нуқтаи-назардан қариндош-уруғчилик шаклида кўз олдига келтирадилар. Апперсепсия тушунчаси баъзи ҳолларда идрокнинг аниқлиги, тўлиқлиги, равшанлиги, предметлилиги, танловчанлик каби сифатларнинг маъноси ўрнида қўлланилган. Психологик назарияларига кўра, апперсепсия ҳодисаси барқарор ва вақтинча (муваққат) деб юритилувчи икки турга ажратилади. Барқарор апперсепсия ҳодисаси шахснинг дунёқараши, қатъий маслаги,
мотивасияси, қизиқиши, билим савияси, маданий даражаси, хулқ-атвори, маънавияти ва касбий тайёргарлигига боғлиқ бўлиб, у ўта мураккаб тузилишга егадир. Муваққат (вақтинча) апперсепсия тури еса шахснинг фақат идрок қилиши жараёнидаги емосионал ҳолатига, яъни унинг кайфияти, руҳланиши, шижоати, стресс, аффект кўринишидаги ҳис-туйғуларида, уларнинг суръати, давомийлиги тизимида ўз ифодасини топади.
Идрок хусусиятининг яна бир ўзига хос хусусияти унинг константлигидир. Идрокнинг константлиги деганда биз идрок қилишдан онгимизда ҳосил бўлган образнинг реал воқеликдаги бизга таъсир етиб турган нарсанинг табиий ҳолатига ҳар жиҳатдан мос бўлишини тушунамиз. Маълумки, нарсаларнинг ҳажми (катта ёки кичиклиги) шу нарсаларни қандай масофадан (узокдан ёки яқиндан) идрок қилаётганимизга қараб ўзгариб туради. Лекин шундай бўлса ҳам идрок қилишдан ҳосил бўлган нарсаларнинг онгимиздаги образлари ҳамма вақт шу нарсанинг табиий ҳолатига мос бўлади, масалан, катта йўлда кетаётиб, узоқдан гугурт қутичасидек кичкина бўлиб келаётган автобусни кўриб, "кичкинагина автобус" келяпти демаймиз. Узоқдаги автобусни идрок қилишда онгимизда ҳосил бўлган образ автобуснинг реал ҳажмига тенг бўлади. Ёки тепамиздан катта баландликда учиб кетаётган ҳозирги замон йирик пассажир самолётларини кўриб, кичкина самолётчалар учиб кетишаяпти, деб айтмаймиз. Бироқ шу нарсани айтиш керакки, идрокнинг константлиги ҳусусияти ҳам одамнинг турмуш тажрибаси билан боғлиқдир. Чунончи, умрида ҳеч қачон ҳозирги замон катта пассажир самолётларини кўрмаган одам баланд учиб кетаётган самолётни идрок қилиб, унинг реал ҳажмини (қанчалик катталигини) тасаввур ета олмайди.
Кўришда масофа, ранг, шакл, ҳажм константликлари рўй беради. қаламни 20 ва 1см масофадан идрок қилиш, доскани 1 ва 10 м масофадан идрокқилиш, оқ қоғоз ёки қуёшда, хона ичида, коридорда ҳам оқ идрок қилинади. Константлик ҳодисасида одам нарсаларни кўз шуур пардасига тушган суратига айнан мувофиқ кўрмайди, балки улар ҳақиқатдан қандай мавжуд бўлса, шундай кўради. Бу кишининг тажрибаси, оммавий фаолияти жараёнида вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |