Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet130/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Кузатиш ва кузатувчанлик.
Идрокнинг ўзига хос жуда муҳим хусусиятларидан яна бири кузатувчанликдир. Умуман олганда идрок жараёнининг ҳаммаси кузатиш билан ҳар доим узвий боғлиқ. Чунки одам идрок қилаётганида ниманидир кузатади. Лекин ихтиёрсиз идрок жараёнидаги кузатиладиган нарса ва ҳодисалар одамнинг есида сақланиб қола бермайди.
Кузатишнинг муваффақияти олдиндан қўйиладиган тайёргарликка, кишининг билим ва тажрибаларига, диққатининг кучига ва фикрлаш фаоллигига боғлиқ. Кишининг режали, тизимли ва давомли ихтиёрий идрок қилиш қобилиятини кузатувчанлик дейилади. Кузатувчанлик шахснинг шундай хислатидирки, бунда у нарса ва ҳодисаларнинг унга билинмайдиган муҳим характерли хусусиятларини пайқай олади.
Академик И.П.Павлов кузатувчанликнинг илмий билимдаги аҳамиятига юксак баҳо берган. У Санкт-Петербург яқинидаги Павлова шақридаги физиология институтининг олди томонига "Кузатувчанлик, кузатувчанлик ва яна кузатувчанлик" деб ёздириб қўйган.
Идрокда объект ва фон
Одамга жуда кўп нарса ва ҳодисалар таъсир қилиб туради. Булар шундай кўп хоссаларга егаки, ҳатто одам бир вақтнинг ўзида уларга жавоб реаксияси қайтара олмайди. Одам кўп сонли қўзғовчилардан фақат айримларини аниқ ҳолда ажратиб олади. Шу ажратиб олинган нарса ҳодисалар еса фон саналади. Идрок қилинадиган нарсани ўраб турган бошқа нарса, жисм ёки ҳодисаларга нисбатан объект ҳисобланиб, объектнинг атрофдагилари еса фон дейилади. Масалан, ўқитувчи бир дарсда бир неча ўқувчилардан сўрайди. Ҳар сафар сўраётганларни кўради. Чақирилган ўқувчи унинг жавоби хатти-ҳаракати идрок объекти ҳисобланади.
Муайян шароитда шахс томонидан идрок қилинадиган нарса ёки жисм идрокнинг объекти деб аталади. Бошқа ўқувчилар фаолияти идрок фони бўлиб қолади. Идрок фонига кирган ўқувчи жавоб бериш учун чақирилиб қолса, идрок объектига айланади ва аксинча. Демак, идрок объекти ва фони динамик табиатга ега бўлиб, доимо ўзгариб туради. Объект ва фоннинг динамиклиги бош мия катта ярим шарлари пўстида вужудга келадиган оптимал қўзғалиш ўчоқининг алмашиниши билан тақозо етиладиган диққатнинг бир объектдан бошқа объектга ўтиши билан изоҳланади. Идрок фонидан объектни ажратишнинг психологик қонуниятларини иккиланган тасвирлар, шредерлар зинапояси, предмет контурларини ажралиши кабиларда аниқ кўриш мумкин.
Жуда кўп ҳолларда объектни фондан тез ва аниқ ажратиб олиш учун уни алоҳида ранг, шакл ва белгилар билан таъкидлаб қўйилади. Масалан, транспорт белгилари, темир йўл ишчилари махсус тўқ сариқ рангли кийим киядилар ва бошқалар.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish