Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet92/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

К.К.Платонов томонидан илгари сурилган шахснинг динамик функсионал тузилиши катта қизиқиш уйғотади. Олим шахс хусусиятларининг барча бойликларини қамраб олувчи моделини яратишга интилади. Шахс хусусиятлари, қиёфаси унинг тузилиш елементлари бўлиб, хоссалари ҳисобланади. К.К.Платонов шахс тузилишини турли томонларига алоқадор 4 тузилмага ажратади :
1.Шахснинг ахлоқий муносабатга йўналганликни бирлаштирувчи ижтимоий шартланган осттузилиш. Бу осттузилишга алоқадор шахснинг хислатлари табиий майлларга бевосита боғлиқ бўлмай, тарбиявий йўл билан шакллантирилади.
2.Тажриба осттузилиши, унга таълимий йўл билан егаллаган билимлар, малакалар, кўникмалар, одатлар киради. Аммо бу нарса шахс қиёфасининг биологик шартланган таъсири остида кечади. Ушбу ост тузилиш орқали шахс инсониятнинг тарихий тажрибаси билан боғлиқ бўлади.
3.Шахснинг индивидуал хусусиятлари билан шартланган баъзи психик жараёнлар киритилади. Бунда биологик шартланган хусусиятларининг таъсири аниқроқ кўзга ташланади.
4.Биологик шартланган осттузилиш бўлиб, биопсихик хусусиятларни фазилатлар темперамент, жинсий ва ёш хусусиятлар, шунингдек, инсоннинг патологик ўзгариш бирлаштиради. Бу ост тузилиш машқ орқали шакллантирилади.
К.К.Платонов "шахснинг томонлари ва унинг ост тузилиши" тушунчаларини синоним сифатида қўлланилганлигини қуйидагича изоҳлаб беради: шахснинг моддий жабҳалари емас, балки функсионал томонларининг ўзаро таъсири тўғрисида тўхталиш муҳимдир".
В.С.Мерлин ҳам шахснинг тузилиши масаласига алоҳида аҳамият берган. Унинг фикрича, шахснинг қисмларга ажратиб талқин қилинмайдиган жабҳа бу унинг хислатидир, уларнинг ҳар бири муайян йўналганлик моҳиятини мужассамлаштирган бўлиб, шахс муносабатини акс еттиради. Шахс тузилиши деганда В.С.Мерлин бўйича инсоннинг ўз-ўзига, ўзгаларга, меҳнатга у ёки бу муносабатни ўзида бирлаштирувчи шахс хусусият-ларининг ташкилий алоқадорлигини англатувчи "симптокомлекс" - ни тушунилади. Тадқиқотчи Н.И.Райнвалднинг фикрича, шахснинг тузилиши ва унинг ҳар бир қиёфаси (тимсоли) уч мезон асосида таҳлил қилиниши лозим:
1.Ориентировка даражаси ва англанганлик хусусияти;
2.У ёки бу еҳтиёжий ҳолатларни ҳаракатлантиришнинг хусусияти ҳамда ташкилийлиги;
3.Инсоннинг емосионал иродавий билишга оид сифатларини намоён бўлишининг жадаллиги, жиддийлиги ва зўриқиши ва бошқалар
Н.И.Райнвалднинг изоҳлашича, фаолликнинг регулясиясида психик функсияларни умумлашган гуруҳлаштириш уч ўлчовли (мезонли) таснифи ақл (интеллект), ҳиссиёт (емосия) ва ирода моҳияти зиммасига тушиши, шахс тузилишини темпрамент, характер ва қобилиятларга, иккинчи томондан еса екстроверсия, интроверсия омилларига ажратилишига барҳам беради.
Н.И.Рейнвалднинг ушбу ёндашуви А.Р.Лурияни мия фаолиятининг уч блокли ролли таснифига бевосита мос тушади, чунончи ақл (интеллект) кўп қолларда информасион блок орқали амалга ошади, ирода (ташкилилик) программалаштириш блоки билан боғлиқ, хилма-хил емосионал ҳолатлар (ҳиссиёт) юзага келишининг негизида "енергетик" блок ётади.
Ақл, ҳиссиёт, ирода ва уларни рўёбга чиқарувчи миянинг блоклари, ҳаракатлантирувчиларни емас, балки ўзаро узвий боғлиқ бўлган инсоннинг атроф-муҳитга нисбатан муносабатининг уч томонини англатади. Келтирилган фикр мулоҳазалардан шуни хулоса қилиш мумкинки, шахснинг тузилиш таркиби, унинг ўзига хос индивидуал хусусиятлари билан белгиланса, айрим олимлар томонидан ташқи объектив омиллар асосида юзага келиши кўрсатиб ўтилган.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish