Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Шахснинг психологик тузилиши моделлари таҳлили



Download 3,97 Mb.
bet91/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Шахснинг психологик тузилиши моделлари таҳлили
Шахснинг тузилиши тўғрисидаги муаммо ўзининг тадқиқот доираси предметидан ташқарига чиқади. Шахс тузилишига оид илмий тасаввурларнинг яратилиши, ишлаб чиқилиши яхлит назариянинг зарурий шарти ҳисобланиб, инсоннинг ижтимоий моҳияти қирраларини очиш имконига егадир. Худди шу боисдан психология ҳамда уни талқин қилиш юзасидан фалсафа, педагогика, тиббиёт сингари
фанларнинг намоёндалари томонидан турлича фикрлар билдирилаётганлиги келтириб чиқарилаёт-ганлиги бунга яққол мисолдир.
Психология фанида шахсга структуравий ёндашиш бўйича енг салмоқли илмий изланишлар амалга оширилганлиги қонуний ҳолат бўлиб, шахс тузилишнинг хилма-хил модели яратилганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир. Б.Г.Ананъевнинг фикрича, психологик ҳодисаларни ақл (интеллект), ҳиссиёт (емосия) ва иродага ажратиш жараёнини инсон психологиясида структуравий ёндашиш тажрибасининг дастлабки кўриниши бўлиб, унинг қақчиллиги кўпгина психологлар томонидан тан олинган. Л.С.Вигоцкийнинг мулоҳазасига кўра, инсоннинг психик функсияларини юксак, маданий ҳамда қуйи, табиий турларга ажратиш мумкин. Чунки уларнинг негизида таълим билан инсоннинг олий нерв фаолиятида биринчи ва иккинчи сигналлар тизими ўзаро таъсирининг ифодаланиши ётади.
Шахс тузилишининг моделини ишлаб чиқишдаги муҳим қийинчиликни енг асосий сабаби ҳар хил нуқтаи назарлар мавжудлигида намоён бўлади. Улар шахснинг тузилишига кўра субстансионал ва идеал, ирсий ва психологик томонларга ега бўлиб, у В.М.Баншиков тадқиқотларида асосланилади.
Мулоҳазадан кўриниб турибдики, бунда шахснинг "субстансионал томонини" ирсий, кундалик фаолиятда егаллаган соматик жабҳалар билан таққослаганда, мустақил структуравий таркиб сифатида, алоҳида реалликка ега емас. Бундай таҳлил индивидуал воқелик устида гап бораётганини билдиради. А.Г.Ковалевнинг фикрича, темперамент табиий хусусиятларнинг муҳимлигини билдириб келади.
Б.Д.Паригиннинг фикрича, шахснинг статик тузилишига қуйидагилар киради:

  • Умуминсоний психологик хусусиятлар

  • Миллий, касбий, иқтисодий, сиёсий, синфий бирликка алоқадор ижтимоий ўзига хос

хусусиятлар.

  • Шахснинг индивидуал бетакрор хусусиятлари.

Чет ел психологларининг шахс тузилиши моҳиятини очиб беришга қаратилган кўпгина ёндашувлари ҳам юксак кўрсаткичларга еришмаганлиги туфайли бу масалани ёритиш учун кескин ўзгариш киритолмади. Олимларнинг шахснинг психологик моҳиятини тушунчалар тузиш ёрдами билан хаспўшлаши ижобий изланиш тарзида ўзига тортади, лекин унда шахс "кундалик турмушимизда биз билган шахснинг айнан тимсолидир" деб таърифланади.
АҚШ психологи Г.Олпортнинг фикрича, шахс: ички тизим, "динамик қурилма", "мен", "қандайдир метапсихологик мен", ўзида олдиндан мақсад ва дизпозисияни ва акс еттирувчи инсон тафаккури ва хулқ-атворида мутаносиб равишда қарор топтирувчи жонзотдир". Худди шу боисдан шахснинг синфий, тарихий жиҳатдан яққол баҳоланиши очилмай қолади, ижтимоий таҳлил ўрнини психологик талқин егаллайди.
Психологлардан Т.Парсонд, Г.Мид ва бошқалар "шахснинг ролли тузилиши номли "консепсияни ишлаб чиқиб, одамнинг яхлит субъектив дунёсини унинг психологик қиёфасини диққат марказидан, идрок майдонидан четда қолдирадилар.
Кейинги йилларда чет ел психологиясида олимлар диққатини шахс моделининг психологик омиллари тортмоқда. Уларнинг асосий вариантлари Г.Айзенк, Р.Кеттелл консепсиялари билан бевосита боғлиқдир. Мазкур консепсиялар кўп ёки оз миқдордаги "омиллар (Айзенкда улар 2-3 та, Кеттеллда еса 20 тадан зиёд) га асосланган бўлиб, улар муайян даражада умумлашган индивидуалликни ёки шахс қиёфасини ифодаловчи психологик хусусиятларни акс еттирувчи руҳий тизимни қайд қилишга асосланади. Аммо туб маънодаги шахснинг психологик консепсияси ҳам
индивидуаллик қиёфаларини ҳақиқий ижтимоий психологик моҳиятини очиш имкониятига ега емас, чунки хусусиятларнинг қонуний равишдаги ўзаро алоқалари тавсифланмай қолган.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish