Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Психология фанида еҳтиёж қуйидаги типларга ажратилади



Download 3,97 Mb.
bet88/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Психология фанида еҳтиёж қуйидаги типларга ажратилади:
1. Индивидуал - якка шахсга йўналтирилган.
2. Гуруҳий - реал гуруҳларга моддий ва маънавий интилиш.
3. Жамоавий - жипслашган гуруҳлар талаби мажмуаси.
4. Худудий - етник гуруҳнинг муайян ўзига хос талаблари қондирилиши.
5. Етник - маълум миллат ёки халқларнинг сафарбарлигини таъминлаш.
6. Умумбашарий - ер юзи халқларининг умумий талабларининг мажмуавий акс етиши.
Инсон шахсининг фаоллиги унинг қизиқишларида ҳам намоён бўлади. қизиқиш шахснинг муҳим психологик жабҳаларидан бири ҳисобланиб, унда инсоннинг индивидуал хусусияти бевосита мужассамлашади. Қизиқиш-инсонларнинг дунёқараши, еътиқодлари, идеаллари, яъни унинг олий мақсадлари, орзу ниятлари, орзу умидлари билан бевосита муҳим рол ўйнайди ҳамда уларнинг муваффақиятли кечишини таъминлаш учун хизмат қилади. қизиқишларнинг классификасияси ва уларнинг мазмуни қуйидаги жадвалларда ифодаланади:


Қизиқиш билимларни онгли, пухта, барқарор, англаган ҳолда ўзлаштиришда, шахс қобилияти, зеҳни, уқувчанлигини ривожлантиришга, оламни мукаммалроқ тушунишга, билим савиясининг кенгайишига ёрдам беради. Шу ўринда қизиқишларнинг таркибий қисмлар сифатида қуйидагиларни келтириб ўтиш жоиз:




Қизиқиш мотив сингари борлиқнинг мўъжизакор томонларини билишга, фан асосларини егаллашга, фаолиятнинг турли туман шаклларига нисбатан ижодий ёндашишни вужудга келтиради, меҳнатга, таълимга масъулият билан муносабатда бўлишни шакллантиради, ҳар қайси яккаҳол (индивидуал) шахсга ишчанлик, ғайрат-шижоат, енгилмас иродани таркиб топтиришга пухта психологик шарт-шароитларни яратади. Қизиқишнинг психологик моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ёндашил-ганда, қизиқиш, инсонга интилиш, фаоллик, ички туртки еҳтиёжни рўёбга чиқариш манбаи, ролини бажаради.


Қизиқиш муаммоси психологик нуқтаи назардан Л.А.Добринин, Н.Д.Левитов, М.Ф.Беляев, Л.А.Гордон, Л.И.Божович, Н.Г.Мордова, М.Г.Давлетшин, М.В.Воқидов, Е.Г.Гозиев ва бошқаларнинг назарий методо-логик хусусиятга ега бўлган асарларида ҳамда махсус експериментал тадқиқотларида ривожлантирилди. Қизиқишни психологик моҳиятининг дастлабки кўриниши - бу одам-лар томонидан англаб етиш ёки тушуниш имкониятидир. Шахс қизиқиш маҳсулини, унинг оқибатини англаш, тасаввур етиш орқалигина объектив борлиқдаги нарса ва ҳодисаларга онгли, танлаб муносабатда бўлади. Лекин бу воқелик (англаш, тушуниш) инсонда бирданига содир бўлмайди, балки муайян вақт давомида унда
билиш жараёнлари, шахсий фазилатлари, индивидуал-типологик хусусиятлари ривожланиши туфайли юзага келади. Инсон ўз шахсий қизиқишини қондиргандан кейин унда ёқимли ҳис-туйғулар уйғонади, руҳий қониқиш еса ўз навбатида лаззатланиш ( праксик) ҳиссини вужудга келтиради, бунинг натижасида фрустрасия (руҳий тушкунликка тушиш) унинг шахсиятини егаллайди.
Қизиқишни психологик моҳиятининг учинчи кўриниши-унинг иродавий сифатлар билан умумлашган тарзда вужудга келишидир. Иродавий зўр бериш, муайян қарор бўйича интилиш, баъзи қийинчиликларни йенгиш, мустақилликни намоён қилиш хусусиятини қарор топтиради, шахсни мақсад сари етаклайди. Қизиқишни психологик моҳиятининг тўртинчи кўринишиуни олий нерв фаолияти хусусиятлари ва темперамент типлари билан бирга мужассамлашган ҳолда намоён бўлишидир. қизиқишнинг нерв-физиологик механизмлари тўғрисида мулоҳаза юритилганда, даставвал рус олими И.П.Павловнинг олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимотини таъкидлаб ўтиш жоиз, унинг "бу нима?" рефлекси, яъни ориентировка (мўлжал олиш) рефлекси қизиқишнинг моддий негизини тушунтиришда муҳим аҳамият касб етади. И.П.Павлов ва унинг шогирдларидан кейин П.К.Анохин,
Н.А.Бернштейн, Б.М.Теплов, В.С.Мерлин, В.Д.Небилисин ва бошқалар инсондаги қизиқишнинг нерв - физиологик механизмларини бош мия катта ярим шарлари пўстлоқида ориентировка рефлекси негизида мураккаб муваққат боқланишларнинг вужудга келишидир, деган тарзда талқин қилдилар. Қизиқишнинг моддий асослари ўзаро индуксия қонуни, пўстлоғдаги оптимал қўзғалиш ўчоқи ва динамик стереотиплар (И.П. Павлов), доминанта (А.А. Ухтомский), ориентир мураккаб психофизиологик ҳодиса екани (Е.Н. Соколов) ва бошқалар бўлиб ҳисобланади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish