Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Жаҳон психологиясида шахс назариялари



Download 3,97 Mb.
bet83/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Жаҳон психологиясида шахс назариялари
Жаҳон психология фанида шахснинг камолоти унинг ривожланиши тўғрисида хилма-хил назариялар яратилган бўлиб, тадқиқотчилар инсон шахсини ўрганишда турлича позисияда турадилар ва муаммо моҳиятини ёритишда ўзига хос ёндашувга егадирлар. Мазкур назариялар қаторига биогенетик, сосиогенетик, психогенетик, когнитив, психоаналитик, бихевиористик кабиларни киритиш мумкин.Уларни қуйидаги тизимда яққол кўриш имкониятини беради.


Биогенетик назариянинг негизида йетилиш бош омил сифатида қабул қилинган бўлиб, қолган жараёнларнинг тараққиётини ихтиёрий хусусият касб етиб, улар билан ўзаро алоқа тан олинади, холос. Мазкур назарияга биноан, тараққиётнинг бош омили биологик детерминантларга (аниқлов-чиларга) қаратилади ва уларнинг моҳиятида ижтимоий-психологик хусусиятлар келтириб чиқарилади.
Тараққиёт жараёнининг ўзи биологик етилишнинг универсал босқичи сифатида шарҳланади ва талқин қилинади. Биогенетик қонунни Ф.Мюллер ва Геккеллар кашф қилишган, биогенетик қонуният фаннинг тараққиёти назарияни ташкил қилганда ҳамда антидарвинчиларга қарши курашда муайян даражада тарихий рол ўйнаган. Бироқ фаннинг индивидуал ва тарихий тараққиёти муносабатларини тушунтиришда қўпол хатоликларга йўл қўйилган. Жумладан, биологик қонунга кўра шахс психологиясининг индивидуал тараққиёти (онтогенез) бутун инсониятни тарихий тараққиётининг (филогенез) асосий босқичларини қисқача такрорлайди, деган ғоя еди.
Биогенетик назариянинг йирик намоёндаларидан бўлмиш америкалик психолог С.Холл психологик тараққиётнинг бош қонуни деб "рекапитуласия қонуни"ни (филогенезни қисқача такрорланишини) ҳисоблайди. Унинг фикрича, онтогенездаги индивидуал тараққиёт филогенезнинг муҳим босқичларини такрорлайди. Биогенетик консепсиянинг бошқа бир тури немис "конститусион психологияси" (инсон тана тузилишига асосланган назария) намоёндалари томонидан ишлаб чиқилган. Е.Кречмер шахс типологияси негизида бир қанча биологик омилларни (масалан тана тузилишининг типи ва бошқаларни) киритиб, инсоннинг жисмоний типи билан психологик хусусияти ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд деб тахмин қилади. Е.Кречмер одамларни иккита катта гуруҳга ажратади ва унинг бир бошида сиклоид тоифасига хос (тез қўзғалувчи, ҳис-туйғуси ўта барқарор), иккинчи учида шизоид тоифасига (одамови, муносабатга қийин киришувчи, ҳис-туйғуси чекланган) хос одамлар туришини айтади. Бу тахминни у шахс ривожланиши даврига кўчиришга ҳаракат қилади, натижада ўсмирларда сиклоид хусусиятлари (ўта қўзғалувчанлик, тажовузкорлик, аффектив табиатлилик, илк ўспиринларда еса шизоидлик хусусиятлари) бўлади деган хулоса чиқаради.
Биогенетик назариянинг намоёндалари америкалик психологлар А.Гезелл, С.Холл тараққиётнинг биологик моделига асосланиб иш кўрадилар ва бу жараёнда мувозанат, интеграсия ва янгиланиш сикллари ўзаро ўрин алмашиниб туради, деган хулосага келадилар.
Психология тарихида биологизмнинг енг яққол кўриниши Зигмунд Фрейдни шахснинг барча хатти-ҳаракатлари (хулқи) онгсиз биологик майллар ёки инстинктлар билан шартланган, айниқса, биринчи навбатда у жинсий майлга (либидога) боғлиқдир.
Биологик назарияга қарама-қарши бўлган назария сосиогенетик назария ҳисобланади. Сосиогенетик ёндашувга биноан шахсда рўй берадиган ўзгаришлар жамиятнинг тузилиши ижтимоийлашиш усуллари ва уни қуршаб турган одамлар билан ўзаро муносабати воситаларидан келиб чиққан ҳолда тушунтирилади. Ижтимоийлашув назариясига кўра инсон биологик тур сифатида туғилиб, ҳаётнинг ижтимоий шарт-шароитларининг бевосита таъсири остида шахсга айланади.
Ғарбий Европанинг енг муҳим нуфузли назарияларидан бири бу роллар назариясидир. Ушбу назариянинг моҳиятига биноан жамият ўзининг ҳар бир аъзосига статус (ҳақ-ҳуқуқ) деб номланган хатти-ҳаракат (хулқ)нинг барқарор усуллари мажмуасини таклиф қилади. Инсон ижтимоий муҳитда бажариши шарт бўлган махсус роллари шахснинг хулқ-атвор хусусиятларида ўзгалар билан муносабат мулоқот ўрнатишда сезиларли из қолдиради.
АҚШда кенг тарқалган назариялардан яна бири бу индивидуал тажриба ва билимларни егаллаш (мустақил ўзлаштириш) назариясидир. Мазкур назарияга биноан шахснинг ҳаёти ва унинг воқеликка нисбатан муносабати кўпинча кўникмаларни егаллаш, билимларни ўзлаштиришдан иборат бўлиб, унинг самараси қўзғатувчини узлуксиз равишда мустаҳкамлаб борилишининг маҳсулидир. Бу назариянинг тарафдорлари Е.Торндайк ва Б.Скиннерлар ҳисобланади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish