Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet81/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

ШАХС
Шахс ҳақида тушунча
Шахс тушунчаси кенг ва кўп қирралидир. Меҳнат қила олиш кўникмасининг мавжудлиги, инсонлар билан биргаликда фаолият муносабатни амалга ошираётган киши аста - секин шахсга айланиб боради. Бевосита моддий дунёни, жамиятни ва хусусан ўзини ўрганиш ва фаол тарзда қайта ўзгартириш жараёнининг субъектга айланмоқда. Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади, яъни шахс, индивид, индивидуаллик тушунчасининг ўзаро боғлиқлик жиҳатлари мавжудми? Бунинг учун мазкур тушунчаларнинг мазмунини таҳлил қилиш самарали ҳисобланади. Шунинг учун ҳам дастлаб индивид тушунчасининг мазмунига тўхталиш лозим. А.В.Петровский таҳрири остида чиққан "Умумий психология" дарслигида "Индивид" тушунчасида кишининг насл-насаби ҳам мужассамлашгандир. Янги туғилган чақалоқни, катта ёшдаги одамни ҳам, мутафаккирни ҳам, ақли заиф овсарни ҳам, ёввоийлик босқичидаги қабиланинг вакилини ҳам, маданиятли мамлакатда яшаётган юксак билимли кишини ҳам индивид деб ҳисоблаш лозим. Индивид тушунчаси профессор Е.Ғозиевнинг "Умумий психология" дарслигида тавсифланишича, индивид лотинча ажралмас, алоҳида зот маъноларини англатиб, инсон
зотига хослик масаласини белгилаб беради. Шунингдек, катта ёшдаги руҳий соғлом одамлар ҳам, чақалоқ ҳам, нутқи йўқ оддий малакаларни ўзлаштира олмайдиган ақли заифлар ҳам индивидлар деб аталади.
М.Г.Давлетшин таҳрири остида чиққан "Психологиядан қисқача изоҳли луғатда" индивид бўлинмас, айрим жинс, шахс маъноларини англатиб, биологик турга кирувчи алоҳида тирик мавжудот сифатида кўрсатиб ўтилади.
Келтирилган таърифлардан шуни хулоса қилиш мумкинки шахс деб муайян жамиятда яшовчи фаолиятнинг бирор тури билан шуғулланувчи, кишилар билан нормал тил орқали муносабатга киришувчи онгли индивидга айтилади.
Индивид сифатида дунёга келган одам ижтимоий муҳит таъсирида кейинчалик шахсга айланади, шунинг учун бу жараён ижтимоий-тарихий хусусиятга егадир. Дунёга келаётган чақалоқнинг гавда тузилиши унда тик юриш учун имкониятининг мавжудлигини тақозо еца, миясининг тузилиши ақл-ҳушининг ривожланиши учун имконият туғдиради, қўлларининг шакли шамойили меҳнат қуролларидан фойдаланиш истиқболларининг мавжуд-лигини кўрсатади. Юқорида айтилганларнинг барчасида чақалоқнинг инсон зотига мансублигини таъкидланади ва бу факт индивид тушунчасида қайд етилади. Буни қуйидаги схема асосида тушунтириш лозим.

Шахснинг енг муҳим хусусиятли жиҳатларидан бири - бу унинг индивидуаллигидир. Индивидуаллик деганда инсоннинг шахсий психологик хусусиятларининг бетакрор бирикмаси тушунилади. Индивидуаллик кишининг ўзига хослигини, унинг бошқа одамлардан фарқини акс еттирувчи психологик фазилатлар бирикмасидир. Индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ҳукмрон хусусиятлар йиғиндиси, ирода, фаолият мотивлари, инсон маслаги, дунйқараши, иқтидори, ҳар хил шаклдаги реаксиялар, қобилиятлари ва шу кабилар киради. Индивидуаллик индивиднинг бошқалардан фарқлайдиган ижтимоий хусусиятлари ва психикасининг ўзига хослиги ҳамда унинг қайтарилмаслигидир. Зикр етилган психологик хусусиятларнинг бир хилдаги бирикмасини ўзида мужассамлаштирган одам йўқ, инсон шахси ўз индивидуаллиги жиҳатидан бетакрордир.



Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish