Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet46/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Ёрдамчи методлар
Суҳбат методи билан инсон психикасини ўрганишда фойдаланилди. Унинг мақсади ва вазифаси белгиланади. Суҳбатнинг объекти ва субъекти танланади, мавзу ўтказиладиган вақти аниқланади, якка шахслар, гуруҳ ва жамоа билан ўтказиш режалаштирилади, ўрганилаётган нарса билан боғлиқ савол-жавоб тартиби тайёрланади. Суҳбатнинг бош мақсади маълум бир вазият ёки муаммони ҳал қилиш жараёнида инсон психикасидаги ўзгаришларни ўрганишдир. Суҳбат орқали турли ёшдаги одамларнинг тафаккури, ақл-заковати, хулқ-атвори, қизиқиши, билим савияси, еътиқоди,
дунёқараши, иродаси тўғрисидаги маълумотлар олинади. Суҳбат чоғида ўзаро изчил боғланган саволлар берилади.
Суҳбат методидан тўғри фойдаланиш ва ундан кутиладиган натижага еришиш суҳбат ўтказиш учун пухта тайёрланишга боғлиқдир. Суҳбат методи қуйидаги шартларга риоя қилишни талаб етади.
Ўтказилган суҳбатнинг мавзуси ва мазмуни синалувчининг тараққиёт даражаси ҳамда ёш хусусиятларига мос бўлиши керак.
Суҳбат пайтида синалувчиларга берилган саволлар мазмунан яхшилаб ўйлаб олиниши лозим.
Суҳбат пайтида берилган саволларга "ҳа", "йўқ" каби қисқа тарзда емас, балки батафсил жавоб олишга еришиш керак.
Синалувчилар зерикиб ёки толиқиб қолмасликлари учун суҳбат қаддан ташқари чўзилиб кетмаслиги лозим.
Суҳбат методининг юқорида таъкидланган ижобий жиҳатлари билан бирга айрим заиф томонлари ҳам мавжуд. Такрорланган сўзлар, "ғализ" иборалар нутқнинг тезлиги, фикрнинг мавҳумлиги, зерикарлилиги, муваффақияцизликка сабаб бўлади. Шунингдек, савол-жавобнинг бир хил шаклда емаслиги синалувчида ўзига хос ишлаш услуби ошкораликнинг йетишмаслиги, ийманиш, уялиш атрофлича маълумотлар олишни қийинлаштиради ва шу сабабли бошқа методларга мурожаат қилишга тўғри келади.
Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи
Инсон хотираси, тафаккури, қобилияти ва хаёлининг хусусиятларини аниқлаш мақсадида бу метод фаолият психологиясида кенг қўлланилади. Болалар чизган расмлар, ясаган ўйинчоқлар, моделлар, ёзган шеърларини таҳлил қилиш орқали уларнинг мантиқий хотираси, тафаккури, техник, бадиий ва адабий қобилияти, ижодий хаёли юзасидан материалларни қўллаш мумкин. Мазкур методдан фойдаланишда маҳсулотни яратган шахс бевосита иштирок етмайди. Объект билан субъект ўртасида
мулоқот ўрнатиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан маълум ҳукм, хулоса чиқарилади.
Ижодий фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш орқали болалар, ўқувчилар, талабалар,
конструкторлар, олимлар, ҳунармандлар, ишчилар психик хусусиятлари тўғрисида маълумотлар тўплаш мумкин. Лекин инсондаги психик ўзгаришлар камол топиш ва уларнинг кечишини ифодаловчи материаллар йиғиш учун бу методнинг ўзи йетмайди. Шунинг учун инсон психикасини ўрганиш мақсадида бошқа методлардан ҳам фойдаланиш маъқул.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish