А) ташкилий гуруҳга - қиёслаш, лонгитюд, комплекс методлари киради;
Б) емперик гуруҳга кузатиш, експеримент, суҳбат, сўровнома, тест, фаолият маҳсулини ўрганиш методи, биография, сосиометрия;
В) натижаларни қайта ишлаш ёки статистик методлар;
Г) шарҳлаш гуруҳига генетик ва доналаш методлари киради.
Б.Г.Ананев томонидан ажратилган классификасияга кўра, тадқиқот ишларида
фойдаланиладиган асосий методлар емперик гуруҳ методлари ҳисобланади. Шундай бўлсада бошқа гуруҳ методларига ҳам қисқача тўхталиб ўтамиз.
Тадқиқот методларининг биринчи ташкилий гуруҳи ўз ичига қиёслаш, лонгитюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталадиган турларни қамраб олади.
Қиёслаш методидан умумий психология, ижтимоий психологияда катта ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш учун, медисина психологиясида – соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини қиёслаш мақсадида, спорт психологиясида спортчиларнинг ҳолати, ўқувлилигини ва ишчанлигини ўзаро таққослаш мақсадида фойдаланилади.
Қиёслаш методи турли ёшдаги одамларнинг билиш жараёнлари шахс хусусиятлари, билимларни ўзлаштириш, ақлий қобилияти, салоҳияти, ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослигини ўрганишда қўлланилади. Психологлардан Л.С.Вигоцкий, П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананев, Д.Б.Елконин, П.Галперин ва уларнинг шогирдлари олиб борган тадқиқотлар (чақалоқлик, гўдаклик, илк болалик, кичик мактаб ёши, ўсмирлик, ўспиринлик ёш даврларини ўзаро солиштириш) шу методдан фойдаланиб амалга оширилган.
Лонгитюд методининг бошқа методлардан фарқи бир ёки бир нечта синалувчилар узоқ муддат, ҳатто ўн йиллаб текшириладилар. Лонгитюд методидан немис психологи В.Штерн, франсуз психологи Р.Заззо, рус психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтес, В.С.Мухина ва бошқалар кўп йиллардан бери фойдаланмоқдалар.
Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Ҳасан-Ҳусан, Фотима- Зуҳра ёки аралаш жинсли Ҳасан - Зуҳра, Фотима- Ҳусан) егизаклар кузатилган. Лонгитюд методи ёрдамида субъектив омилларнинг ўзига хослигини объектив шарт - шароитлари ва ижтимоий муҳитнинг синалувчига таъсири ўрганилади. Чунончи егизакларнинг ўхшашлиги ва тафовути, таъсирланиши, ҳис-туйғуни ўзгариши кишилар ўртасидаги индивидуал фарқлар (ишчанлиги, темпераменти, олий нерв фаолияти тизими ва ҳоказо) бўйича маълумотлар олиш лонгитюд методи орқали амалга оширилади.
Комплекс методи ёрдамида ўрганилган объектдаги ўзгаришлар турли нуқтаи - назардан таҳлил қилинади ёки уларга ҳар хил ёндашилади. Масалан, болада оддий билимларни ўзлаштириш хусусияти психологик жиҳатдан текширилаётган бўлса, комплекс ёндашиш таъсирида ана шу ўзлаштиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий, биологик хусусиятлари ёритилади. Айтайлик, кексайишнинг биологик омилларини ўрганиш, унинг психологик, физиологик, мантиқий жиҳатларини ёритишга хизмат қилади.
Илмий тадқиқот методларининг учинчи гуруҳи натижаларни қайта ишлаш бўлиб, улар статистик (миқдор) ва психологик (сифат) таҳлил турларига бўлинади.
Илмий тадқиқот методларини шарҳлаш гуруҳи генетик ва доналаш методларидан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |