Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Ироданинг нерв-физиологик асослари



Download 3,97 Mb.
bet211/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Ироданинг нерв-физиологик асослари
Иродавий яъни ихтиёрий ҳаракатларнинг нерв - физиологик асосида бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг шартли рефлекслар ҳосил қилишдан иборат бўлган мураккаб фаолияти ётади. Иродавий ҳаракатлар ҳар доим тўла онгли ҳаракатлар бўлгани учун бош мия пўстлоғида юзага келадиган оптимал қўзғалиш манбалари билан ҳам боғлиқ бўлади. Бу ҳақда академик И.П.Павлов шундай деб ёзган еди: "Менинг тасаввуримча, онг айни шу чоғда худди шу шароитнинг ўзида маълум даражада оптимал (ҳар ҳолда ўртача бўлса керак) қўзғалишга ега бўлган бош мия катта ярим шарларининг айрим жойларидаги нерв фаолиятидан иборат".
Бундан ташқари иродавий ҳаракатлар онгли ҳаракатлар сифатида иккинчи сигналлар тизимининг фаолияти билан боғлиқдир. Маълумки, одам айрим ножўя ҳаракатлардан ўзини сўзлари орқали (яъни ўзига-ўзи панд- насиҳатлар қилиш ёки тарбия бериш орқали ) ушлаб қолади. Шунинг учун иродавий, ихтиёрий ҳаракатларни амалга оширишда иккинчи сигналлар тизимининг роли жуда каттадир. Ана шу сабабдан бўлса керак академик И.П.Павлов иккинчи сигналлар тизимига баҳо бериб, бу сигналлар тизими инсонлар хулқ-атвори ва ихтиёрий ҳаракатларининг юксак бошқарувчисидир" - деган еди. Шуни ҳам айтиш керакки, ирода иккинчи сигналлар тизими биринчи сигналлар тизимига асосланган ҳолда ишлайди. Агар иккинчи сигналлар тизими ўз фаолиятида биринчи сигналлар тизимига асосланмаса, одамнинг акс еттириш жараёни маълум бир тизимли, маъноли бўлмайди. Иккинчи сигналлар тизими биринчи сигналлар тизимига асосланиши билан бирга унинг фаолиятини бошқариб, назорат қилиб туради. Демак, иродавий, ихтиёрий ҳаракатларда иккинчи сигналлар тизими билан бирга биринчи сигналлар тизими ҳам иштирок етади.
Иродавий ихтиёрий ҳаракатларни амалга оширишда нерв тизимининг умумий нормал ҳолати ҳам жуда катта аҳамиятга егадир. Масалан, узоқ давом етадиган қаттиқ касалликдан сўнг нерв тизими ниҳоятда мадорсизланиб, одамнинг иродаси бўшашиб кетади. Одам бирор ишдан қаттиқ чарчаган пайтда ҳам нерв тизими заифлашиб, иродаси бўшашиб кетади. Ана шунинг учун ироданинг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида одам вақти - вақти билан дам олиб туриши керак.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish