Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet214/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Қарорга келиш. Мақсадга йетишиш йўлларини ва воситаларини танлаш жараёнида режалаштириш, мотивлар кураши билан боғланган бўлиб, қарорга келиш билан тугайди. Қарорга келиш-муайян бир мақсадни ва шу мақсадга еришиш йўлида ҳаракат усулларидан бирини танлаб олиш демакдир. Мотивлар курашида бунинг маъноси шуки, мотивлардан бири ҳал қилувчи рол ўйнаган бўлади. Масалан, кечқурун қаёққа бориш керак - театргами ёки ўртоғининг ёнигами-деган мотивлар кураши натижасида киши бормоқчи бўлган жойи ҳақида қарорга келади.
Киши баъзан тез қарорга келади, бу қарорнинг бажарилиши мумкинлигига ишонади. Буни қатъият деб атаймиз. Баъзи мотивлар кураши узоқ вақтга чўзилиб кетади ва қарор бажарилишига ишончсизлик ҳамда иккиланишлар билан қабул қилинади. Бу қатъият сезгирликдир. Масалан, ўрта мактабни битираётган ва битирган баъзи йигит-қизлар қайси ўқув юртига ёки корхонага кириш масаласини тез ҳал қиладилар, бошқалари еса жуда узоқ вақт иккиланиб, хаёлга толиб юрадилар. Қатъият одамда жиддийлик вазиятининг йенгиллаштириши мамнунлик туйғусини туғдирса, қатъияцизлик иккиланиш ҳисси, жиддийлик туйғуси ва алоҳида ноаниқ ҳолат билан бирга содир бўлади.
Бирор қарорга келиш суръати бир қанча сабабларга, жумладан, еҳтиёжга, ҳал илувчи мотив кучига, вазиятга, ҳиссиётга тафаккур ва хаёлнинг тараққиёт даражасига, кишининг турмуш тажрибаси ва билимларига, темпераменти ва характерига, бошқа кишиларнинг насиҳат, буйруқ, илтимос таклифларига қулоқ солишига боғлиқ бўлади. Бирор қарорга келиш суръати асосан қўйилган мақсаднинг аҳамиятига, бирор қарорга келтирувчи фаолиятнинг характерига боғлиқ бўлади.
Мураккаб тарздаги мотивлар кураши ва қарорга келиш фақат шундай ҳолларда бўладики, бунда одамнинг ҳаёти ва фаолияти учун айниқса муҳим аҳамиятга ега бўлган янги мақсадлар қўйилади ва бу мақсадларни амалга ошириш учун янгича усуллар ва восита талаб қилади.
Қатъият фақат тезлик билан қарорга келишдагина емас, шунингдек бу қарорни тез ва дадил бажаришда ҳам зоҳир бўлади. Тезлик билан қарорга келиш ва уни аниқ белгиланган муддатда бажариш - қатъиятни намоён қилиш демакдир.
Қарор қабул қилинса-ю, кейин ўзгартирилса, ёки бошқа қарор билан алмаштирилса, ёхуд бутунлай бекор қилинса, бундай қарорни юзаки ёки бўш қарор деб аталади. Қатъият ва мустаҳкам қарорга келиш-ироданинг юксак сифатидир. Қабул қилинган қарорнинг ўзгариши кўпинча яна бу қарор тўғрисида йетарли даржада ўйламасликдан, емосионал ҳолатнинг ўзгаришидан ёки киши ҳаракат қилаётган шароит ўзгаришидан келиб чиқади. Қарорнинг ўзгариши кўпинча мотивлар курашининг қайтадан бошланиб кетишига ва охирги марта қатъий қарор қабул қилишга олиб келади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish