Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet19/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Ҳайвонларнинг инстинктлари
Инстинктлар - ҳайвонинг табиий еҳтиёжларини қондириш учун қиладиган мураккаб туғма ҳаракатларидир. Қушлар жуда усталик билан ин ясар еканлар, материал танлаш ва инни пишиқ қилиб қуриш йўлида хилма-хил ҳаракатларни бажарадилар. Масалан, қалдирғочларнинг ин қуриши, Калюшка деб аталувчи балиқнинг еркаги сув тагида йердан чуқурча ковлаб, уни майда сув ўсимликлари билан тўсади, иннинг ён деворини қуради ва устини беркитади буни у йирикъроқ ўсимликлардан ўз танасидан елимсимон модда чиқариб ясайди. Шундан кейин еркак балиқ урғочи балқни уруғ қўйиш учун ҳайдаб киргизади ва то уруғдан балиқчалар очиб чиққунга қадар ин атрофини қўриқлаб туради. Рус зоопсихологи В.А.Вангер (1849-1934) урғочи ўргимчакнинг номақул бўлиб қолган инстинктлари шаротида унинг хатти-ҳаракатларини кузатган ва тасвирлаб берган еди.
Чунончи, кўпинча ўргимчак пилласининг ичидагини зараркунандалар йеб кетган бўлади. Лекин урғочи ўргимчак бўшаб қолган пиллани қўриқлашда ва у ёқдан-бу ёққа кўчиришда давом етади. Шундай ҳоллар ҳам бўлади-ки, урғочи ўргимчак пиллани ясаб ва одатда тухум қўйиш чоғида бажариладиган
ҳаракатларни бир неча марта такрорлаб, амалда тухум қўймаслиги ҳам мумкин. Шундай бўлса-да, у келгуси босқичга, яъни бўш пиллани қўриқлашга ва уни у ёқдан - бу ёқга кўчиришга ўтади. Асаларилар реаксиясининг мақсадга мувофиқлиги ҳам нисбийдир. Агар мумкатакнинг орқа томони тешиб қўйилса, асалари яроқсиз уяга маълум миқдордаги ширани тўкиб бўлгач, гарчи унинг иккинчи томонидан шира оқиб кетадиган бўлса ҳам мум билан беркитиб кетади. Франсуз тадқиқотчиси К.Фабри йер арисининг бир қолипдаги мақсадга мувофиқ бўлмаган хатти-ҳаракатини кузатган еди. Йер ариси уясининг олдига чалажон чигирткани келтириб, барча арилар сингари уясини текшириш учун кириб кетганида тадқиқотчи унинг ўлжасини йироққа суриб қўяди. Ари уясидан чиқиб, уни излаб, шошиб яна уясининг олдига қўяди ва текшириш учун яна уясига кириб кетади. Фабри арининг уяси олдидан чигирткани қирқ марта четга суриб қўяди ва ари қирқ мартасида ҳам ўлжасини топиб, уни олиб кириш учун уясини текширган. Бу мисоллар инстинктнинг чекланганлигини кўрсатади. Инстинктив ҳаракатлар муайян шарт-шароитларга қатъий боғлиқ бўлади. Инстинктнинг амал қилиш механизми шундан иборат-ки, ташқи шарт-шароитлар рефлектор муносабатни билдиришга ундайди, енг охирида еса навбатдаги муносабат билдириш учун қўзғайди ва ҳоказо. Шу тарзда рефлексларнинг бутун бир занжирини ҳаракатга келтиради ва наслий йўл билан мустаҳкамланган дастурни амалга оширади. Инстинктив ҳаракатлар стандарт шарт-шароитлар ўзгариши биланоқ ўзининг мақсадга мувофиқлигини йўқотади. Шундай қилиб, хатти-ҳаракатларнинг инстинктив шакллари фақат доимий шароитлардагина мақсадга мувофиқдир.
Ҳайвонларнинг инстинктлари турли хил кўринишда намоён бўлади. Овқатланиш инстинкти - ҳайвонларнинг ўзи ва боласи учун овқат қидириб топиш, овқат ғамлаш ҳаракатларидир.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish