Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Тафаккур борасидаги психологик назариялар



Download 3,97 Mb.
bet176/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Тафаккур борасидаги психологик назариялар
Тафаккур муаммоси хориж психологиясида кенг доирада тадқиқ қилиниб, атрофлича билимлар ва маълумотлар заҳираси тўпланган. Айнан келтирилган маълумотларда тафаккур тушунчаси турли нуқтаи назарлардан таҳлил қилинади.
Екзистенсиализмнинг асосчиси бўлмиш немис файласуфи Мартин Хайдегер (1889-1978) тушуниш учун ўз диққатимизни қарата олсаккина биз фикрлашга ўрганамиз-деб ёзади. Унинг фикрича, нарса ва воқеаларнинг моҳиятини тушуниш, англаб йетиш, инсон фикрлаш жараёнида муҳим ўрин егаллайди. Тушунишни талаб қиладиган нарса инсонни фикрлашга ундайди. Тушунишни талаб қиладиган нарса ҳеч қачон биз томонимиздан яратилмайди.
Хайдегернинг фикрича, тафаккур мавжудлигининг асосий хислати бу тасаввурдир. Тафаккур ҳақидаги таълимотга асосан тасаввур фикрда ифода етилади. Шунинг учун ҳам тафаккур ҳақидаги таълимотни логика, мантиқ деб атайди.
К.Р.Мегрелидзенинг таъкидлашича, инсондаги бирор бир руҳий ҳодиса ижтимоий омилни ҳисобга олмасдан туриб, тўғри тушунтирилиши мумкин емас. Бу нарса биринчи навбатда тафаккурга тааллуқлидир. Тафаккурнинг ижтимоий ҳаётнинг бошқа кўринишларисиз ўрганиш мумкин емас.
Инсон тафаккурининг усуллари нерв тизимида ҳам, миясида ҳам емас, балки бир даврда мана шундай идрок етишга, ўйлашга, ишлашга, бошқа бир даврда еса нерв фаолиятини бошқача ишлашга йўллайдиган ижтимоий шароитдадир.
Инсонлар фикрлари ва қарашлари индивидуал тартибда емас, ижтимоий муносабатлар туфайли содир бўлади. Бу ҳақда К.Р.Мегрелидзе шундай ёзади: инсон тафаккури табиий ва биологик қонунлар бўйича емас, балки ижтимоий - тарихий қонуниятлар йўлида ҳаракатланади. Инсоннинг фикрлаш усули аввало ижтимоий ҳодисадир. Фикр ҳеч қачон ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, фикр бирор нарса ҳақида, бирор предмет ҳақида бўлиши мумкин. Предмециз фикрнинг бўлиши мумкин емас.
Тафаккурнинг функсияси мия фаолияти жараёнида кечадиган субъектив психологик жараёнлар билангина чегараланмайди:
Биринчидан, онгнинг субъектив ҳолатинигина ифодаламасдан, балки объектга ҳам тегишли бўлади ва нарсалар муносабатини ифодалайди.
Иккинчидан, янги фикрнинг вужудга келиши билан билиш жараёни тугалланмайди, балки фақатгина бошланади. Бу билишнинг бошланғич босқичи бўлиб, ғоянинг субъектив ҳолатидир, енди фикрни амалга ошириш босқичи бошланади.
Учинчидан, алоҳида индивиднинг фикри ижтимоий йетилган фикрларнинг хусусий
кўринишидир.
Ҳар бир алоҳида шахс ижтимоий тушунчалар, тасаввурлар ёрдамида фикрлайди.
К.Р.Мегрелидзе инсон фикрининг ижтимоий еканлигини қайта-қайта таъкидлайди. Фикрлар ва ғоялар еркин индивидуал ижоднинг маҳсули емас, балки индивиднинг ўзи каби жамият ва ижтимоий муносабатлар маҳсулидир. Шунинг учун инсон тафаккури тафаккур босқичлари, инсон тафаккурининг шакллари ва усуллари ҳақидаги жумбоқнинг йечимини мантиқий изланишлардан анъанавий психологиядан емас, балки аввало бу ғояларнинг ижтимоий келиб чиқишидан излаш керак. У ёки бу индивид жамиятда йетилган ижтимоий ғояларнинг тасодифий ифодаловчиси бўлиб қолади.
Академик А.И.Берг шундай деб ёзади "инсон фақат ташқи дунё билан тўхтовсиз мулоқот қилиши шароитидагина узоқ вақт фикрлаши мумкин. Ташқи дунёдан тўлиқ информасион ажралиш бу ақлдан озишнинг бошланишидир. Информасион ундовчи тафаккурнинг ташқи дунё билан алоқаси инсонга озиқ-овқатдек, иссиқликдек зарур". Психология фани тараққиётида немис психология мактаби муҳим ўринлардан бирини егаллайди ва асримизнинг бошларида Германияда Вюрсбург психология мактаби деб номланган янги йўналишга ега бўлган психологик оқим пайдо бўлди. Мазкур йўналишнинг йирик вакиллари сифатида О.Кюлпе (1862-1915), К. Бюллер (1879-1922), А.Мессер (1837-1937), Ах Нарсис (1871-1946) ва бошқаларни санаб ўтиш лозим. Улар томонидан олиб борилган експериментал тадқиқотлар тафаккур муаммосининг ривожига маълум даражада ҳисса қўша олди. Вюрсбург психология мактаби вакиллари тафаккурни ҳиссий босқичда турган психик жараёнларга, яъни сезги ва тасаввурларга ажратиб ўрганишда расионал босқичдаги мураккаб жиҳатлардан механик равишда вужудга келади, деб тушунтириш мумкин емаслигини експериментал йўл билан исботлашга ҳаракат қилдилар. Олиб борилган тадқиқотларни ўзларининг устиларида ўтказиб, натижаларни объектив бўлишига камроқ еътибор берганлар.
Вюрсбург психология мактабининг намоёндалари тафаккур бу ички ҳаракат, актидир деб қарай бошлайдилар. Ўз-ўзини кузатиш методидан фойдаланиб, иш тутишда улар мана бундай ифоданинг маъносини тушунтириб беришлари лозим, тафаккур ҳаддан ташқари машаққатлики, шунга қарамай кўпчилик шунчаки ҳукм чиқаришни маъқул кўрадилар. Шунингдек, улар олдида муносабатларни ўрнатиш қисм, яхлит, тур, жинс объектнинг нисбати ва ўзаро муносабатларини ушбу
муносабатларнинг аниқ аъзоларини идрок қилишни аниқлаш вазифалари туради. Шунинг билан бирга уларнинг барча тадқиқотлари объектив методларни излашга оид фаолиятларида авж олди. Жумладан, Н.Ах томонидан сунъий тушун-чаларнинг шаклланиши бўйича дастлабки методика яратилди. Мазкур назария вакиллари тафаккурни муносабатларнинг акс етиши билан боғлаб, тафаккурни муносабатларнинг бирламчи қараб чиқиш, ёинки бирламчи маълумот бериш манбаи сифатида талқин қиладилар. Тафаккур тараққиёти масаласини кўтариб чиқиб, ўсишнинг фикрларни фаоллаштириш орқали амалий фаолиятдан тафаккурни мутлақо ажратиб қўйдилар. Тафаккурни тадқиқ қилишнинг асосий методи - бу ўз-ўзини кузатиш еканлигини тан олади, холос. Мазкур муаммо гноселогик нуқтаи-назардан олиб қаралганда ушбу позисия идеализм измига кириб бораётганлигини англаб олиш унчалик қийин емас. Вюрсбург мактаби намоёндалари тафаккурни алоҳида мустақил билиш фаолияти сифатида аниқ кўрсата билди. Бироқ тафаккурни амалиётда нутқдан ва ҳиссий образлардан қатъий ажратиб ташладилар.
Вюрсбург психология мактаби намоёндаларидан бири О.Зелс тафаккурни интеллектуал операсиялар ҳаракати сифатида қабул қилган. У ўз олдига фикр юритиш фаолиятининг у ёки бу жиҳатлари қай йўсинда шаклланишини кузатиш, интеллектуал фаолият босқичларини кўрсатиш ақлий фаолиятнинг продуктив ва репродуктив кўринишидаги зиддиятларни бартараф қилиш вазифасини қўйди. О.Зелс масала йечиш жараёнини ўрганишда умумийликка ега бўлган масалани вужудга келтириш босқичларига алоҳида еътибор бериб, елементлар билан предметлар муносабатини ажратиб кўрсатади. Бунинг натижасида муаммо комплекси намоён бўлади. Комплекс ўз ичига ушбу жиҳатларни қамраб олиши назарда тутилган: а) маълумнинг тавсифномасини бўлакларга ажратиш; б) қидирилувчи номаълумнинг ўрнини аниқлаш; в)номаълум қидирилувчи билан маълум ўртасидаги муносабатларни
ажратиб кўрсатиш.
Шундай қилиб, Вюрсбург психология мактабининг намоёндаси О.Зелс психология тарихида биринчи бўлиб тафаккурни жараён сифатида експрементал методлар билан тадқиқ қилган, интеллектуал операсиялар ва уларнинг таркибий қисмларини назарий ва амалий жиҳатдан таърифлаб берган, изчил илмий методларга асосланиб, ўрганишга бутун вужуди билан интилган психологдир. Германияда психологиянинг гешталтпсихология йўналиши вужудга келди. Унинг, кўзга кўринган намоёндалари қаторига Х.Еренфелс (1859-1932), В.Келер (1887-1967), К.Кофка (1886-1941) ва бошқалар киради. Гешталтчилар фикрига қараганда, ҳар бир психик ҳодисанинг мазмуни унинг таркибига кирувчи қисм ва елементларни биргаликда акс еттиришдан кўлам жиҳатидан кенг, мазмун жиҳатидан ранг-барангдир. Гешталтчиларнинг аксиоматик характерга ега бўлган ушбу тезислари мазкур таълимот ғоясини очиб беришга хизмат қилади, алоҳида олинган қисм ва елементларнинг йиғиндиси яхлит тузилиш мазмунини белгилаб бера олмайди, аксинча яхлит тузилма қисм ва елементларнинг хусусиятлари ва хоссаларини белгилаб беришга қурби йетади.
Гешталтпсихологиянинг марказий назарияси ҳар қандай психологик жараёнларнинг бош моҳияти уларнинг сезгиларга ўхшаш алоҳида елеметлари емас, балки конфигурасия шакл ёки гешталтчиларнинг яхлит яратишидан иборат.
Гешталтпсихологияда тафаккур муаммосининг тадқиқоти кенг қамровли тарзда олиб борилади. Жумладан, В.Келёр антропоидларнинг интеллектуал ҳаракатларини експериментал ўрганиш натижасида юқори даражада тараққий қилган маймунларнинг ақлий ҳаракатида инсон ҳаракатига хос ўхшашлик борлиги тўғрисида хулоса чиқаради.
В.Келёрнинг фикрича, топшириқни йечиш механизми қуйидагилардан иборат: организмнинг оптик майдонидаги вазиятларнинг муҳим елементлари бир бутунликни, яъни вазият елементларига, гешталт ичига кириб, гешталтда қайси жойни егаллашга боғлиқ равишда янги аҳамият касб етади. Вазиятнинг муҳим елементларидан намоён бўлувчи гешталтчилар муаммоси вазиятда организмда баъзи бир зўриқишлар таъсирида вужудга келади, топшириқни йечиш муаммоли вазиятнинг қисмлари янги гешталтда янги муносабатда идрок қилина бошлаганида тугалланади. Масалани йечиш аниқ қадамларни юзага келтирувчи гешталт сифатида майдонга чиқади.
Гешталтчиларнинг айримлари "йўналиш" атамасини қўллаб, уни ўтмиш тажрибаси билан боғлашга интиладилар. Шунингдек, улар "тафаккурнинг еврестик методлари" тўғрисидаги тушунчадан ҳам фойдаланадилар. Бунда материални, қўйилган мақсадни, конфликтли ҳолатларни таҳлил қилишни назарда тутадилар.
Гешталтчилар тафаккур психологиясининг қатор муаммоларини кўтариб чиқадилар, чунончи ижодий тафаккурнинг ўзига хослиги, тафаккур жараёнида янгиликнинг вужудга келиши, билимлар билан тафаккур нисбати, топшириқни бажариш жараёнида аста-секин ва бирданига йечиш йўлини қўллаш кабилар. Тафаккурни психологик ўрганишда функсионал ривожланиш ғоясини амалиётга тадбиқ қилиш ҳам маълум даражада гешталтпсихология намоёндаларининг хизмати ҳисобланади.
Шунга қарамасдан В.Кёлер М.Вертгаймер, К.Дункерларнинг експериментал тадқиқ отлари тафаккурнинг асосий механизмларидан бири бўлган предметларни янги алоқалар ва муносабатларга фикран жиҳатини очишни аниқладилар. Аммо улар ҳам мазкур муаммоли вазиятда индивиднинг амалий ва назарий ақлий фаолиятлари ролини мутлақо тан оладилар.
Америка психологиясида вужудга келган бихевиоризм ёки хулқ психологияси оқими ўтган асрнинг охирларидан бошлаб ҳукм суриб келмоқда. Бихевиоризм оқимининг асосчилари америкалик психологлар Дж.Уоцон (1878-1958) ва Е.Торндайк. (1871-1949) лардир. Кейинчалик булар қаторига К.Левин (1890-1957) А.Вайс (1974-1931) ва бошқалар келиб қўшиладилар. Маълум давргача мазкур оқим психология оламида доминантлик ролини ўйнайди. ҳозирги даврда бу оқим бир неча мустақил психологик мактабларга ажралиб кетган. Лекин уларнинг моҳиятида бихевиоризм нафаси уриб туради. ҳаммаси учун умумий формула С-Р, яъни стимул-реаксия хизмат қилиб келмоқда.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish