Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet172/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Абстракт тафаккур нарсаларнинг моҳиятини акс еттирувчи ва сўзларда ифодаловчи тушунчаларга таяниб фикр юритишдир. Алгебра, тригонометрия, физика, чизма геометрия, оилй математика масалаларини йечиш маҳалида фикр юритиш, мулоҳаза билдириш, абстракт тафаккурга хос мисоллардир.
Абстракт тафаккур конкрет тафаккурдан ғоят кенг маъно англаниши билан қатор нарса ва ҳодисалар тўғрисида, абстракт тафаккур ёрдамида мулоҳаза борлиқ тўғрисида чексизлик, сифат, миқдор, тенглик тўғрисида, гўзаллик юзасидан мавҳум абстракт мулоҳаза юритиш мумкинлиги билан фарқ қилади.
Ҳодисаларни изоҳлашга, фараз қилишга қаратилган тафаккур назарий тафаккур деб аталади. Тушунчалар ўртасидаги боғланишларни ёритиб бориш ва шу боғланишларни назарий жиҳатдан фикр юритиш йўли билан изоҳлаш каби жараёнларни назарий тафаккур ёрдамида амалга ошириш мумкин. Изоҳлаш пайтида изоҳланаётган нарса ва ҳодисалар, хосса ва хусусиятлар, жисм ва предметлар, умуман бутун воқелик маълум туркумдаги тушунчалар қаторига киритилади ва уларнинг фарқ қиладиган белги ва аломатлари фикран ажратиб кўрсатилади. Бундан ташқари муайян объектларнинг моҳияти, мазмуни мавжуд бўлишлик сабаблари, келиб чиқиши, тараққиёти, ўзгариши, шунингдек уларнинг аҳамияти ва функсия ҳамда вазифалари изоҳлаб берилади.
Назарий тафаккурни айни бир пайтда абстракт тафаккур деб номлаш анъана тусига кириб қолган. Бундай ном билан аташга асосий сабаб назарий тафаккурнинг умумий ҳукмларда ифодаланишидир. Масалан, диққат барча психик жараён ва ҳолатларни муваффақиятли амалга ошириш гаровидир.
Абстракт тафаккур муаммоси қатор собиқ совет психологлари томонидан изчиллик билан тадқиқ етилган. Собиқ совет психологиясининг дастлабки ривожланиши палласида ушбу масала билан Л.С.Вигоцкий, П.П.Блонскийлар, кейинчалик С.Л.Рубинштейн, Б.Г.Ананев, А.Н.Леонтев, Н.А.Менчинская, П.Я.Галперин, Р.Г.Натадзе, Д.Б.Елъконин, В.В.Давидов, А.М.Матюшкин ва бошқалар шуғулланганлар.
Назарий тафаккур туфайли воқеликдаги умумий ва муҳим боғланишларни, хоссаларни, қонуниятларни англаб оламиз. Шунинг учун қуёш ва ой тутилишини, юлдузлар тизимини ҳаракатини, об-ҳаво маълумотларини, йер қимирлаш ўчоқларини, воқеа содир бўлишини анча илгари айтиб беришимиз мумкин. Шу сабабдан назарий тафаккурни олдиндан кўриш имкониятини яратадиган умумлашган тафаккур деб атайдилар.
Шундай қилиб, абстракт тафаккур орқали нарса ва ҳодисаларни бевосита идрок қилиш мумкин бўлмаган хусусиятлари, ўзаро муносабатлари аниқланади, у ёки бу соҳага оид қонуниятлар очилади, сабаб-оқибат боғланишлари акс еттирилади.
Воқеликни ўзлаштириш воситаси билан реал нарса ва ҳодисаларни яратилишига
йўналтирилган фикр юритилади. У қўйилган амалий ва назарий вазифаларни янги усуллар билан ҳал қилиш, онгимизда янги тасаввур, тушунча ва ҳукмлар ҳосил қилиш, муайян янги нарсалар яратиш билан боғлиқ мураккаб тафаккур жараёнидир. Амалий тафаккур жараёнининг давоми иш-ҳаракатларини, ақлий харакатларни тасаввур қилишда, фикрлашда намоён бўлади. Масалан, талабалар фаолиятидаги конспект ёзиш, реферат тайёрлаш, курс ва диплом иши устида ишлаш кабилар амалий тафаккурга яққол мисолдир.
Муайян фикрни чин ёки ёлғонлигини объектив далиллар билан исботлаш ўрнига, инсон шахсининг ижобий ёки салбий сифатлари билангина чекланиб қолишдан иборат тафаккур тури авторитар тафаккур тури деб аталади. У кўпинча одамларнинг муайян соҳа бўйича билим савиясининг, даражасининг чекланганлигидан ва мустақил фикр юритиш қобилиятининг йетарли даражада ўсмаганлигидан далолат беради. Шунингдек, психологияда бир-бирлари билан узвий равишда боғланган мулоҳаза юритишдан иборат тафаккур жараёнини дискурсив тафаккур деб аталади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish