Тафаккур ихчамлиги деганда муаммони ҳал қилишнинг дастлаб тузилган режаси мазкур жараёнда масала йечиш шартини қаноатлантирмай қолса, номутаносиблик ҳосил бўлса ҳеч иккиланмай еластик равишда ўзгартиришлар киритишдан иборат фикр юритиш фаолиятини тасаввур қилмоқимиз шарт. Фикрнинг оператив жиҳатдан тезкорлик билан ўзгартиришдан ва тўғри йўналишга йўллаб юборишдан иборат тафаккур сифати унинг ихчамлиги дейилади. Масалан, талаба имтиҳонда аввал ғояни нотўғри ёритаётиб, ўз-ўзича бирданига хатосини англаб тўғри жавоб бера бошлаши кабилар. Демак, тафаккурнинг мазкур сифати фикрларни, ахборотларни тингловчиларга хато ва камчиликларсиз йетказиб бериш гаровидир.
Тафаккурнинг тезлиги қўйилган саволга ва муаммога тўлиқ жавоб олинган вақт билан белгиланади. Унинг тезлиги қатор омилларга, жумладан фикрлар учун зарур материални тез ёдга тушира олишга, муваққат боғланишларнинг тезлиги, турли ҳисларнинг мавжудлигига, инсоннинг диққатига, қизиқишига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари тафаккурнинг тезлиги бошқа шартларга - инсоннинг билим савиясига, фикрлаш қобилиятига, мавжуд кўникма ва малакаларига ҳам боғлиқ еканлиги исботланган. Хулоса қилиб айтганда, тафаккур жараёнларининг тезлиги ва жараёнларнинг маълум фурсат ичида қанчалик самара берганлиги билан баҳоланади.
Фикрларнинг тезлиги талабалар ва ўқувчиларга зарур психологик қурол бўлиб хизмат қилади. Имтиҳон пайтида, семинар машғулотларида фаол иштирок қилган талаба ҳаяжонланиб, егаллаган билимларини вақтинча унутиб ўзини йўқотиб қўяди. Ўринсиз салбий емосиялар унинг тафаккурини тормозлаб, муваффаққияцизликка олиб келади, яъни фикрни баён қилишда инертлик пайдо бўлиб, кейинчалик бутунлай тормозланишга айланади. Баъзи талабалар аксинча, имтиҳонда ҳаяжонланиб фикрлари равшанлашади. қаттиқ ҳаяжонланиш, қаттиқ ташқи таъсир натижасида уйқудаги айрим нейронлар уйғониб, функсияси жадаллашиб кетади ва фикр бирданига равшанлашиши мумкин. Шунинг учун ўқитиш жараёнида талаба ва ўқувчиларнинг ақлий фаолиятини тўғри баҳолашда уларнинг индивидуал типологик хусусиятларини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир.
Жаҳон психологларининг кўрсатишига қараганда, юқорида таҳлил қилиб чиқилган тафаккур сифатлари уларнинг асосий хусусияти билан узвий боғлиқдир. Тафаккурнинг асосий ва енг муҳим белгиси, хусусияти бу моддий воқеликдаги муҳим жиҳатларни ажратиб мустақил равишда янги мазмундаги умумлашмаларни келтириб чиқаришдир. Инсон оддий нарсалар тўғрисида фикр юритганда ҳам уларнинг ташқи белгилари билан чегараланиб қолмайди, балки ҳодиса моҳиятини очишга интилади, оддий турмуш ҳақидаги умумий қонуниятни яратишга ҳаракат қилади. Шубҳасиз, инсон тафаккури ҳали изланмаган, тўла фойдаланилмаган заҳира ва имкониятларга ега. Тафаккур психологиясининг асосий вазифаси ана шу заҳирани тўла очиш фан-техника ривожини интенсивлашдан иборат. Чунки ҳар қандай кашфиёт, янгилик, ривожланиш инсон ақл-заковатининг маҳсулидир. Шу боисдан ҳам фан ва техниканинг ривожланиши инсоншунослик фанининг ривожига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |