А.В.Петровский муҳаррирлигида чоп етилган, "Умумий психология" дарслигида тафаккурни қуйидаги турлари ажратиб кўрсатилади: кўргазмали-ҳаракат, кўргазмали-образли, мавҳум назарий тафакур турлари ва бошқалар.
Кўргазмали-ҳаракат тафаккур тури. Тарихий тараққиёт давомида одамлар ўз олдиларида турган мақсадларни дастлаб амалий фаолият нуқтаи назаридан йечганлар, кейинчлик унда назарий фаолият ажралиб чиққан. амалий ва назарий фаолият чамбарчас бир-бири боғлангандир.
Кўргазмали-ҳаракат тафаккур турига психологик адабиётларда қуйидагича таърифлар учрайди. Жумладан, В.Каримова томонидан кўргазмали-ҳаракат тафаккури одамнинг реал предметлар билан иш қилаётган пайтда фикрлаш жараёнини назарда тутади. "Психологик луғатда" кўргазмали ҳаракатли тафаккур амалий тафаккурнинг бевосита идрок қилаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида ҳаракатлар ёрдами билан амалга ошириладиган фикрлаш тури, деб тавсифланади.
Соф психологик фаолият бирламчи емас, балки амалий фаолиятнинг ўзи бирламчидир. Яна фаолиятнинг тараққиёти давомида унга нисбатан мустақил назарий фикр юритиш фаолияти ажралиб чиққан. Фақат бутун инсониятнинг тарихий тараққиёти емас, балки шу билан бирга ҳар бир боланинг психик тараққиёти жараёни ҳам даставвал соф назарий фаолият емас, балки амалий фаолиятдир.
Агарда инсониятнинг тарихий тараққиёти муаммосидан четланиб, ушбу масалани олиб қарасак, у ҳолда амалий фаолият бирламчи еканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Бунинг учун инсоннинг онтогенетик тараққиётини дастлабки фазасига мурожаат қиламиз. Бола туғилишдан тортиб, то унинг боғча ёшигача даврини амалий фаолиятда кўргазмали-ҳаракат тафаккури ўсишининг асосий палласи деб аташ мумкин. Мазкур ёшдаги инсон зоти ана шу амалий фаолият негизида ақлий ҳаракатларни амалга оширади, амалий билимларни ўзлаштиради, натижада кўргазмали-ҳаракат тафаккури ўса боради. Ушбу ёшдаги кичкинтойлар ўзлари ўйнаётган ўйинчоқларни қўллари билан бевосита ушлаб кўриш орқали улар билан танишадилар, шунинг билан бирга уларни идрок қилишга интиладилар. Идрок қилинган предметлар ва ўйинчоқларни ўзаро солиштирадилар, қисмларга ажратадилар, анализ ва синтез қиладилар, бўлакларга ажратилганларни яхлит ҳолга келтириб бирлаштирадилар. Катталар тушунтиришига ишонч ҳосил қилмасдан, айни чоғда уларни объектни синдириб ёки бузиб бўлса ҳам, уларнинг ички тузилиши билан танишиш иштиёқи, майли кучли бўлади. Шу боисдан амалий характердаги муаммоларни ҳал қилишда кўпинча бузиб, тузатиш йўли билан ҳаракат қиладилар. Кўргазмали-ҳаракат тафаккури боғча ёшига йетгандан сўнг болаларда ўз қийматини йўқота бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |