Педагогик технологиянинг мақсади – оммавий таълим шароитида таълим жараёнининг зарурий самарадорлигини таъминлаш ва талабалар томонидан ўқишнинг кўзланган натижаларига эришиш кафолатидан иборатдир.
Педагогик технологиянинг бош вазифаси – оммавий таълим шароитида «оддий» педагогларга ўқитишнинг етарли самарасига эришишни таъминловчи, ўқув жараёнини яратиш ҳисобланади.
Педагогик технологиянинг предмети – ўқув жараёининг ўзи ҳисобланади.
Педагогик технологиянинг объекти –ўқув жараёнининг таркибий қисмлари ҳисобланади.
Педагогик технология тамойиллари:
1. Илмийлик тамойили.
2. Лойиҳаланиш тамойили
3. Тизимлилик тамойили
4. Мақсад йўналтирилганлик тамойили.
5. Фаолият ёндашуви тамойили
6. Бошқарилувчанлик тамойили.
7. Қайта такрорланиш тамойили
8. Самарадорлик тамойили
Do'stlaringiz bilan baham: |