Фаннинг методологик таҳлили. 6
Илмий билим ва билишни фалсафий таҳлил қилиш муаммоси фалсафанинг фанга муносабатининг муҳим жихатларидан биридир. Шу маънода фалсафа фанга сиртдан, инсоннинг дунёга муносабатининг мумкин бўлган усуллари ва типлари нуктаи назаридан караш имконини берувчи фан таҳлили шакли хисобланади. Бунда фалсафа фаннинг ўзи ўзини билиш воситаси, шарти бўлиб хизмат қилади. Шу маънода мазкур муаммо фалсафа ва фан узаро нисбати масаласининг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Бунда фанни методологик таҳлил қилишда фалсафа муҳим роль ўйнаши шубҳасиздир. Ҳозирги замон фанининг ривожланиши шундан далолат берадики, у илмий билим табиатини, унинг механизмлари ва жараёнларининг илмий жиҳатларини фалсафий тадқиқ қилиш вазифасини қўяди. Бу фанни методологик таҳлил қилиш деб номланади. Илмий билишни методологик таҳлил қилишда биз инсон иродаси ва онгидан ташкарида кечадиган табиий жараёнларга эмас, балки билишнинг фанга маълум воситалари ва усулларидан (онгли, онгсиз тарзда) фойдаланилиши билан тавсифланадиган инсон фаолиятига дуч келамиз. Фанни методологик таҳлил қилишнинг кўп жиҳатлилиги, таҳлил даражалари ва типлари, усуллар ва ёндашувларнинг ранг-баранглиги фанни методологик таҳлил қилиш хозирги холатининг узига хос хусусиятидир. Илмий бйлимни методологик таҳлил қилишнинг ўзида вазиятни тадқиқ қилиш, унинг даражаларини ва улар ўртасидаги муносабатларнинг типларини аниклаш фанни методологик таҳлил қилиш янада ривожланиши ва унинг олдида турган вазифалар муваффакиятли ҳал қилинишининг муҳим шартидир. Турли илмий мактаблар, окимлар, йуналишлар методологик ёндашувлари, илмий фикрлаш услубларининг ҳар хиллиги билан бир-биридан фарк қилади.
Фанга илмий билимни яратувчи система деб қараш методологик таҳлилнинг предметини ташқил этади. Шу боис фаннинг ўзига хос жихатлари айнан методологик таҳлил натижасида ўз талқинига эга бўлади. Методологик таҳлил фанни бир томондан, лекин унга хос бўлган томондан - билимга, ҳақиқатга эришиш воситаси сифатида кўриб чиқиш усулидир. Бунда у муайян бир «жуда муҳим метод»га 6oғланиши мумкин эмас. Олим ҳеч қачон фақат битга таълимотга, битга фикрлаш методига, ёлғиз фалсафага таянмаслиги керак. Ҳозирги замон фанида фикрлаш услуби замирида танқидий фикрлаш, догматизм ва схоластикадан тўла чекиниш ётади. Методология — эвристик имкониятлари чексиз бўлган усуллар, тамойиллар, амал қилиш соҳалари, йўналишларнинг мураккаб ривожланиб борувчи яхлит, тартибга солинган тизимидир. Билиш тарихи шуни кўрсатадики, билимлар, шу жумладан, илмий билимлар доим жамият эҳтиёжлари билан белгиланади ва шу боис кишилик тараққиётининг хар бир боскичида ўзига хос тарзда акс этади. Масалан, XX аср охири — XXI аср бошларида эпистемологик карашларнинг ривожланиши шу билан белгиланадики, мазкур жараён ахборот жамияти шароитида кечади ва «постноклассик» фан маълумотларига таянади.
Илмий билим ривожланишининг хозирги боскичида методологик плюрализм тобора муҳим аҳамият касб этиб бормокда. Фан муайян вазиятда купрок даражада самара берувчи турли-туман методлар ва усуллардан фойдалана бошламоада. Юқорида қайд этиб ўтганимиздек булар энг аввало, фалсафий методлар — диалектик, герменевтик, феноменологик методлардир. Улар каторига умуммиллий методларни, чунончи: структуравий-функционал метод, системали метод, эҳтимоллик методи ва бошка методларни ҳам киритиш мумкин. Айни вақтда, анализ ва синтез, индукция ва дедукция, идеаллаштириш, формаллаштириш, аналогия, моделлаштириш каби умумий мантикий методлар ҳам билишда уз аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Юкорида қайд этилган методлар билан бир қаторда, фалсафада сўнгги йилларда бир қанча янги таълимотлар ва йўналишлар вужудга келмокдаки, уларда фалсафий ва илмий билимларнинг ўзаро алоқаси ва бир-бирини тақозо этиши муаммоларини янгича нуқтаи назардан тушуниб етишга ҳаракат қилинмоқда (Р.Карнап мантиқий позитивизми, К.Поппернинг фальсификация қилиш назарияси, Т.Куннинг парадигмалар ўзгариши назарияси, П.Фейерабенднинг эпистемологик анархизми ва бошқа).
Фандаги янги кашфиётлар янгича фалсафий ёндашувларни ҳам белгилаб бермокда. Тарих тажрибаси шуни кўрсатадики, фалсафа, қоида тариқасида, инсон томонидан ишлаб чиқилган илмий билимлар мажмуига таянади, фан эса, ўз навбатида, фалсафанинг фундаментал қоидаларидан методологик асос сифатида фойдаланиб келади. Маълумки, фаннинг бошланғич ва асосий мақсади — объектив дунёни билиш, айни вақтда, унинг зарур шарти ва воситаси сифатида, илмий билимнинг ўзини ҳам таҳлил қилишни назарда тутади. Шу боис илмий билишни тадқиқ қилиш фан воситапари ва методлари ёрдамида амалга оширилади. Бинобарин, илмий билишни тадқиқ қилиш фаннинг ўзини ўзи билиш усулидир. Бошқача қилиб айтганда, мазкур жараён фанни методологик таҳлил қилиш ҳисобланади. Фанга илмий билимни яратувчи система деб караш методологик таҳлилнинг предметини ташқил этади. Бу XIX аср ўрталаридаёқ фан «ўзига ўзи фалсафа» ва ўз тепасида қандайдир фалсафа туришига муҳтож эмас деган фикрнинг илгари сурилишига туртки берди (О.Конт).
Бироқ, чиндан ҳам шундайми? Ҳозирда фан фалсафаси билан фанни методологик таҳлил қилишнинг ўзаро нисбати кандай? Умуман, фан, фалсафа ва методологиянинг ўзаро муносабатлари муаммолари мавжудми? Фактларга мурожаат этамиз. Маълумки, Кадимги Юнонистон давридан бошлаб илмий билиш табиатини илмий жиҳатдан тушуниб етиш фалсафа доирасида, фалсафий-гносеологик концепциялар нуқтаи назаридан амалга оширилган ва уларнинг тадрижий давоми бўлиб хизмат қилган. Янги даврда мантиқ ва фан методологияси устида олиб борилган тадқиқотлар (Декарт, Лейбниц) ҳам умуман олганда фалсафий тизим доирасидан ўрин олган. Хозирги даврда уз методларига эга ва фалсафадан нисбатан мустақил бўлган махсус илмий методологик тадқиқотларнинг ривожланиши айрим олимлар ва файласуфларни фалсафанинг фанга хар кандай таъсиридан воз кечиш ҳақидаги фикрга ҳам олиб келмокда. Гарчи ҳозирги замон фанида баъзи бир методологик таҳлил ҳам унинг фалсафий таҳлили (аксиоматик система, тушунтириш, далиллаш ва бошқа) бўла олмаса-да, мантиқий-методологик таҳлил жараёнининг чуқурлашуви муқаррар тарзда фаннинг бир канча фалсафий масалалари қўйилишига олиб келмоқда. Шундай қилиб, фанни методологик таҳлил қилиш, билишни акс эттиришнинг соф фалсафий ёки соф илмий усули булмай, илмий билимнинг узини таҳлил қилиш асосида объектив дунёни билишни уз тадқиқоти вазифаси деб белгилайди. Бунда тадқиқотчи инсон иродаси ва онгидан ташқарида кечадиган табиий жараёнлар билан эмас, балки, биринчидан - фан ва илмий билимнинг мавжудлик ҳолатидан фалсафий ёндашувни тақозо этувчи илмий билиш моҳиятининг таҳлили сари, иккинчидан, фалсафий билимнинг ўзини методологик таҳлил қилишдан фалсафанинг ўз табиатини уз муаммоларини ҳал қилишда унинг имкониятлари нуқтаи назаридан англаб етишнинг зарурлиги сари ҳаракат қилувчи инсон фаолияти билан муносабатга киришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |