Даронов з. Мухтаров а. Примов м. Н



Download 1,47 Mb.
bet48/60
Sana23.02.2022
Hajmi1,47 Mb.
#153729
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60
Bog'liq
ИТМ Маъруза ЎУМ 2019 2020 ўзб примов 3 09 19 1

КиберЛенинка: https://cyberleninka.ru/article/n/nauchnaya-statya-kakaya-ona-metodika-i-metodologiya

Фанда “Илмий муаммо” масаласи2
Биз «муаммо» тушунчасини фалсафада, фанда хам кенг кулланила бошлаганини куришимиз мумкин. Фалсафа ва фаннинг узаро нисбати мавзумиз учун алохида ахамият касб этади. Фалсафий ва илмий муаммолар уртасида ҳали аник чегара мавжуд булмаган кадимги даврда уларга одатда бир умумий муаммо деб каралар эди. Кейинчалик, фалсафий билимга фаннинг таъсири кучая бориши натижасида, Уйғониш даврида (XV—XVII асрларда) ва айниқса, Янги даврда фалсафий муаммолар узил-кесил ўз предмета атрофида жамланди. Бу муаммоларни беш гуруҳга ажратиш мумкин: 1) онтологик муаммолар; 2) гносеологик муаммолар; 3) аксиологик муаммолар; 4) антропологик муаммолар; 5) прогностик муаммолар. Илмий масалалар эса, фалсафа таъсиридан ажралиб чикиб, ўз муаммолари атрофида жамлана бошлайди. Илмий муаммолар ёки илмий билим муаммолари шу тариқа вужудга келади.
Илмий муаммоларни хар хил кичик синфларга таснифлаш мумкин. В.Н. Карповичнинг қуйидаги чизмада келтирилган таснифини кўриб чиқамиз.3

Бундан яккол кўриниб турибдики, илмий муаммолар предметга доир ва процедуравий муаммоларга булинган. Предметга доир муаммолар деганда ўрганилаётган объектларга тааллуқли муаммолар, процедуравий муаммолар деганда эса, билим олиш ва уни баҳолаш усулларига тааллуқли муаммолар тушунилади. Ўз навбатида, предметга доир муаммоларни эмпирик ва концептуал муаммоларга, процедуравий муаммоларни эса, методологик ва баҳолаш муаммоларига ажратиш мумкин. Эмпирик муаммоларни ҳал қилиш учун предмет билан муайян амалларни бажариш, шунингдек материални соф назарий тахлил қилиш керак. Ваҳоланки, концептуал муаммолар борликка бевосита мурожаат қилишни тақозо этмайди. Предметга доир муаммолардан фарқли улароқ, процедуравий муаммолар хар доим концептуал хусусиятга эга бўлади; процедуравий муаммоларнинг фарқи шундан иборатки, методологик муаммолар баҳолаш тарзида ҳал килиниши мумкин эмас, айни вактда, баҳолаш муаммолари фанга муайян кўрсаткичлар ва қоидаларни киритади. Эмпирик муаммо бошланиши маълумотлар излаш ҳисобланади; эмпирик муаммоларга кузатиш, эксперимент, улчаш каби илмий методлар ёрдамида жавоб топиш мумкин. Концептуал муаммолар олдин жуда кўп маълумотлар олиниши билан боглик бўлиб, уларни уюштириш ва талқин қилиш, оқибатларни келтириб чиқариш ва гипотезалар тузиш, мантиқий изчиллик талабига мувофиқ карама- қаршиликларни бартараф этишдан иборат. Методологик муаммолар асосан тадқиқотни режалаштириш билан боглик: уларни ҳал қилишда муайян битимлар тузилади, муаммони ҳал қилиш, кузатишлар ва экспериментлар утказиш тартиби, мулжалланган концептуал процедуралар белгиланади. Баҳолаш муаммолари эмпирик маълу-мотлар, гипотезалар, назариялар ҳатто муаммонинг ўзига, унинг англаб етилганлиги, туғри тузилганлиги ва уринлилиги даражасига баҳо бериш билан боглик. Муаммо тўғри қўйилган деб ҳисобланиши учун у куйидаги шартларга жавоб бериши керак (аммо мазкур шартларнинг бажарилиши тадқиқотнинг сўзсиз муваффақиятини таъминлай олмайди, лекин хар капай, вақтни беҳуда сарфлашдан сакдайди):
а) тадқиқ қилинаётган муаммо киритилиши мумкин бўлган муайян дастлабки илмий билим (маълумотлар, назария, методика)нинг мавжудлиги;
б) расман тўғри тузилганлиги;
д) муаммонинг ўринлилиги, яъни унинг асослари соҳта бўлмаслиги керак;
г) муаммонинг муайян даражада чекланганлиги, лекин глобал хусусиятга эга эмаслиги;
д) ечимнинг мавжудлиги шартига ишора ва унинг ягоналиги;
е) оқилона ечим белгилари ва ечимнинг мақбуллигини текшириш усуллари белгиланганлиги4.
Шуни қайд этиш керакки, пировард натижада, барча илмий муаммолар хам ўз ечимини топавермайди; айрим муаммолар қўйилганидан кейин узоқ вақт мобайнида ҳал килинмай колади, айримлари эса ечими йўқ муаммолар бўлиб чиқади.
Шу нуктаи назардан мавзумизда фалсафа ва фан ўртасида фикр алмашиш жараёнини янги қиёфада давом этгираётган алоқаларни аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Бунда фаннинг ва илмий кашфиётларнинг фалсафий жиҳатдан тушуниб етилиши айниқса муҳимдир. Шу муносабат билан билимнинг бу икки шакли ўртасида антиқ даврдаёқ вужудга келган соҳалар, чунончи: фан фалсафаси, дин фалсафаси, маданият фалсафаси алоҳида аҳамият касб этади. Масалан, фан фалсафасида муайян фанлар (математика, физика, табиатшунослик ва бошқа)нинг фалсафий масалалари намоён бўладики, уларнинг бир қисми курсимизнинг тахлил предметини ташкил этади. Шундай қилиб, муайян фанларнинг фалсафий масалалари фалсафа улар ҳисобига муайян даражада бойиши муаммоларини эмас, балки фан натижаларини давр талабига мослаштириш, фалсафий умумлаштириш ва назарий ифодалаш муаммоларини қўйиш ва ҳал қилиш жараёнида муқаррар тарзда кундаланг бўладиган назарий ва илмий билимни янада ривожланишининг классик масалаларидир. Бунда фалсафа айрим, баъзи фанларнинг методологияси вазифасини бажаради.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish