1.Илмий тараққиётда эркинлик ва ижтимоий назорат.
2.Ҳозирги замон олимининг портрети.
3. Фан, илмий фаолият ва коррупция.
МАВЗУЛАР БЎЙИЧА МАТН АННОТАЦИЯСИ ВА ОХИРГИ ЯНГИЛИКЛАР
-Мавзу. Илмий тадқиқот методологияси фанининг предмети, вазифалари ва аҳамияти.
Илмий тадқиқот методологияси, унинг предмети - бу тадқиқотчининг ақли ва ижодий фаолияти билан муттасил назорат қилинувчи ва йўналтирилувчи билишнинг умумфалсафий, умумилмий ва махсус ишлаб чиқилган методлари негизида янги илмий билим олиш усуллари ҳамда бу илмий билимнинг тузилиши принциплари ҳақидаги ҳозирги замон таълимотидир.
Фан методологиясининг мақсади янги билим олиш, уни ўстириш учун зарур илмий ижод негизи, принципларини ишлаб чиқишдан иборат. Янги билим олиш учун объектив ҳаққоний билимдан қурол сифатида фойдаланилганида, у ижодий методологик рол ўйнайди, илмий методнинг жиҳати, шакли, элементи бўлиб хизмат қилади. Олимлар илмий методология ёрдамида олинган билимларни тушунтиради, талқин қилади, шунингдек уларни амалиётга: техника, технология, амалий тадқиқотлар ва ҳоказоларга татбиқ этади.
Бунда илмий тадқитотнинг умумфалсафий, умумилмий методлари: таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, абстракциялаштириш, абстрактликдан конкретликка томон юқорилаб бориш ва бошқалар олимларнинг кўплаб авлодлари илмий ижодининг маҳсулидир.
Илмий метод - бу илмий билимни муттасил ўстиришга йўналтирилган инсон билишининг объектив жараёнлари, қонунлари ва тенденцияларини акс эттирадиган илмий билимдир. Бу нуқтаи назардан илмий метод ўз моҳиятига кўра ижодий методдир. Илмий ижод деганда авваламбор илмий билишнинг ҳар хил усулларидан янги илмий билим олиш воситаси сифатида фойдаланиш тушунилади.
Одатда, олим ўз ижодида методлар, ёндашувлар ва концепцияларнинг тизимидан фойдаланади. Шунинг учун ҳам илмий ижод воқеликни илмий билиш ва ўзгартиришнинг абадий барҳаёт, ўзгарувчан, ҳар сафар ўзгарган шароитларга мослашувчан усули ҳисобланади.
«Илмий тадқиқот методологияси» фанининг мақсади – магистрант талабаларга илмий тадқиқотларнинг асосий тушунчалари, таърифлари, усуллари ва босқичлари ҳақида назарий билимларни бериш, уларни илмий тадқиқотларни олиб бориш методологияси, экспериментларни бажариш усуллари, олинган натижаларини ишлаб чиқиш ва таҳлил этиш методлари, уларни расмийлаштириш ва амалиётга татбиқ этиш усуллари билан таништиришдан иборатдир.
Ушбу фанни ўзлаштирган талаба ўз илмий соҳаси бўйича илмий тадқиқот ишларини бажариш, магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича илмий изланишларни олиб бориш методларини, тажриба натижаларини таҳлил қилишни, хулосалар чиқаришни, амалиётга тадбиқ этишни, ўрганилаётган объектнинг математик моделини тузишни ўзлаштириб олади
Бу мавзу режада белгиланган саволларда очиб берилади: Ҳозирги даврда илмий тадқиқот фаолиятининг долзарблашуви, унинг ўрганиш соҳалари ва фаннинг аҳамияти таҳлил қилинади. Бу мавзуда инсоний ижод ривожининг ички ва ташқи омиллари, уларнинг ўзаро таъсири, тадқиқот муаммоларининг долзарблашуви сабаблари, илмий тадқиқот методологияси фанининг ўрганиш соҳалари ва унинг ахамияти кўрсатиб берилади.
Бу мавзу талабаларда фаннинг мазмуни ҳақида умумий тасаввур уйғотади, фанни эгаллаб олиш ва илмий тадқиқот олиб бориш зарурияти ҳамда аҳамияти ҳақида билим беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |