Даронов з. Мухтаров а. Примов м. Н


- мавзу. Билимлар тизимида илмий билимнинг ўрни. Ижод ва илмий тадқиқот. Фан – ижтимоий-маданий ҳодиса



Download 1,47 Mb.
bet24/60
Sana23.02.2022
Hajmi1,47 Mb.
#153729
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60
Bog'liq
ИТМ Маъруза ЎУМ 2019 2020 ўзб примов 3 09 19 1

- мавзу. Билимлар тизимида илмий билимнинг ўрни. Ижод ва илмий тадқиқот. Фан – ижтимоий-маданий ҳодиса.

Илм-фан жамиятимизнинг ишлаб чиқарувчи кучидир. Ҳозирги вақтда
халқ хўжалигининг бирон – бир соҳаси йўқки, у ўз фаолияти жараёнида илм-фаннинг натижаларини, унинг ютуқларини тадбиқ қилмаган бўлсин.
Илм-фан шундай тез ривожланмоқдаки, кечаги ҳаёллар бугун ҳақиқатга айланмоқда: космик кемалар, компьютерлар, интернет, техниканинг барча соҳалари ва ҳ.к. Буларнинг ҳаммаси ҳозирги замон илмий-техника ютуқларига асосланади.
Бугунги корхоналарнинг фаолияти ҳозирги замон фани талабларига тўла жавоб берадиган ва илмий асосланган бўлиши керак.
Бу нима дегани?
 Меҳнатни илмий асосда ташкил этиш;
 Юқори ҳосил олиш учун янги технологиялар жорий этиш;
 Қишлоқ хўжалик техникаларининг ҳолатини аниклаш,
(диагностика), техник қаров ва тузатишда янги усулларни тадбиқ қилиш;
 ишлаб чиқариш жараёнида машиналаштириш ва
компьютерлаштиришни қўллашва ҳакоза.
Юқорида келтирилган ва шунга ўхшаш бошқа масалаларнинг ишлаб
чиқаришга тадбиқ қилиниши катта иктисодий фойда беради, чунки бу масалаларнинг ечими илмий тарзда асосланган бўлади. Бу ишларни ким амалга оширади?
Ҳозирги замон магистри, лекин у қайси соҳада бўлмасин, илм-фан натижаларидан фойдаланмай туриб, ўз соҳасининг келажагини айтиб беролмайди.
Иқтисодиётнинг барча соҳаларига шу жумладан саноат тармоғида ҳам, жуда билимдон, ўзи бажарган илмий тадқиқотларини натижалари орқали мустақил қарор қабул қилаоладиган магистрлар керакки, уларнинг ишлари меҳнатни ва ишлаб чиқаришни яхшилашга, такомиллаштиришга қаратилган бўлсин.
Шунинг учун хозирдаёк, ҳар бир талаба ўзини мустақил магистрлик фаолиятига тайёрлаши керак.
Ҳозирги кунда университет ўқув жараёни талабаларни мустақил равишда илмий – тадқиқот ишлари билан шуғулланишларига йўналтирилган.
Ўзининг назарий билимларига асосланган ҳолда, замон илм-фани даражасида амалий машғулотларни олиб бориш-кейинчалик мустақил илмий иш олиб боришда асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Юқорида айтилганларни ҳисобга олган ҳолда фаннинг асосий мавқсади – магистрларни илм-фаннинг мазмуни ва унинг хозирги жамиятдаги ўрни билан яқиндан таништиришдир.
Мазкур фан ўзининг назарий билимларига асосланган ҳолда, ҳозирги замон илм-фани даражасида амалий машғулотларни олиб бориш, кейинчалик мустақил илмий иш олиб боришда асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Фаннинг мақсади – магистрларда илмий тадқиқот муаммосига илмий ёндошиш, масалани шакллантира олиш, назарий билимларни умумлаштириш, тадқиқот усулларини танлаш, тажриба ва синовлар ўтказа олиш, натижаларни таҳлил қила билиш ва расмийлаштириш каби тизимга солинган билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат бўлиб, шу орқали уларнинг ижодий меҳнатларини рационал ривожлантириш ҳамда уларнинг ўйлаш қобилиятларини оптималлаштиришдир.
Фаннинг вазифаси– илмий тадқиқот усулларини билиш, тажриба ва синовлар ўтказа олиш, олинган натижаларни таҳлил қила олиш, баҳолаш ва амалиётга қўллай олиш ҳамда илмий-техник ривожланишга харажатлар самарадорлигини баҳолай ва қўллай оладиган билимли ва юксак касбий маҳоратга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади.
“Илмий тадқиқот методологияси” фанини ўзлаштириш жараёнида магистр:
 фан-техника тараққиётининг асосий тамойиллари ва хусусиятлари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
 тадқиқот мавзуини танлаш ва муаммони ўрганилганлик даражасини аниқлашни;
 тадқиқот жараёнларини лойиҳалаштириш ва ишчи дастурини тузишни;
 тадқиқотни режалаштириш ва ўтказиш услубларини;
 тадқиқот натижаларини статистик таҳлил қилиш ва энг яхши
вариантларни аниқлаш бўйича хулосалар қилишни;
 тадқиқот натижаларини статистик таҳлил қилишни билиши керак;
 тадқиқот натижаларини умумлаштириш ва вариантлар бўйича қиёсий хулосалар қилиш асосида энг муқобилини танлаб олиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
 илм-фан, илмий изланиш услублари, тадқиқот турлари, хусусиятлари, синов тажрибаларининг асосий элементлари, экспериментларни лойиҳалаштириш ва ўтказиш, олинган натижаларни умумлаштириш, статистик таҳлил қилиш ва энг яхши вариантларни аниқлаш малакасига эга бўлиши керак.
Фан - жуда мураккаб ижтимоий соҳа бўлиб, унинг асосий вазифаси - маълумот тўплаш, янги билимларни ва унинг воситаларини ўзлаштириш асосида ўртага қўйилган мақсадни (муаммони) ечишдир.
Кўп ҳолларда фанни "билимлар йиғиндиси" деб таъриф қилишади. Бу тўғри, лекин етарли тушунча эмас, чунки билимлар йиғиндиси тартибга солинмаган бўлиши мумкин. Агар билимлар йиғиндисини ғишт уюмига ўшсатсак, фан эса шу ғиштлардан қурилган чиройли қасрга қиёслаш мумкин.
Фан нима?
Фан - бу умумлашган, тартибга солинган ижтимоий тизим бўлиб, у
ўзида табиат, жамият ва инсон онгнинг объектив қонунлари тўғрисидаги билимлар тизимини, бу тизимни яратиш ва ривожлантиришга қаратилган инсоннинг илмий-фаолиятини ва илмий фаолиятни таъминлайдиган муассасаларни бирлаштиради.
Фан - инсон фаолияти соҳаси бўлиб, унинг вазифаси борлиқ ҳақидаги объектив билимларни ишлаб чиқиш ва назарий томондан тизимлаштириш ҳисобланади.
Бу соҳа қуйидагиларни ўз ичига олади:
илмий тушунчалар, постулатлар ва аксиомалар, илмий қонунлар,
назариялар ва фаразлар, эмперик илмий далиллар, услублар, усуллар ва тадқиқот йўллари тарзидаги узлуксиз ривожланиб борувчи билимлар тизимини;
билимларнинг мазкур тизимларини яратиш ва ривожлантиришга йўналтирилган инсонларнинг илмий фаолиятини ва ижодини;
инсонлар ижодини илмий меҳнат объектлари, воситалари ва илмий фаолият шароитлари билан таъминловчи муассасани.
Фаннинг асосий мақсади –холис дунёни яъни борлиқнинг назарий аксини билиш ва табиатга жамият учун фойдали натижалар олиш мақсадида таъсир кўрсатишдан иборатдир.
Постулатлар ва аксиомалар илмий билишнинг бошланғич ҳолати ҳисобланади, улар тизимлаштиришнинг бошланғич шакли бўлиб, таълимот, назария ва ҳ.к. ларнинг асосини ташкил қилади.
Таъриф илмий билимни умумлаштириш ва тизимлаштиришнинг олий шаклидир. У мавжуд объектлар, жараёнлар ва ҳодисаларни умумлаштириб идроклашга, шунингдек, янгиларини олдиндан айтиб беришга имкон берувчи тадқиқотларнинг илмий тамойиллари, қонунлари ва усулларини ифодалайди.
Илмий билим таркибида илмий қонунлар муҳим аҳамиятга эга. Улар табиат, жамият ва тафаккурдаги энг аҳамиятли, барқарор ва такрорланувчи объектив ички боғлиқликларни акс эттиради. Одатда, илмий қонунлар умумий тушунчалар ва категориялар жумласига киради. Агарда илмий натижага эришишда восита сифатидаги далил материаллари етарлича бўлмаса, унда фараз (гипотеза)дан фойдаланади. Фараз илмий тахмин бўлиб, тажрибада текширишни талаб этади ва назарий жиҳатдан ишончли илмий назария бўлиши учун асосланиши лозим.
Фараз ўзининг ривожланиш жараёнида уч босқични босиб ўтади:

  • Далилли материалнинг тўпланиши.

  • Фаразнинг шаклланиши.

  • Амалда синалиши ва тасдиқланиши.

Шу тарзда фараз илмий назарияга айланади. Оддий фаразда объектнинг
физик хоссалари хақида тахминлар қилинади, кейин эса унинг математик назарияси берилади.

  • Фараз ушбу холларда асосли ҳисобланади:

  • Билиш тамойилларига зид бўлмаса.

  • Аввалдан фанга маълум бўлган қонунларни эътиборга олса, аммо

  • янгиларини уларга яқинлаштириб қурмаган бўлса.

  • Илгари сурилган барча омилларни тушунтириб берса.

  • Уни текшириш мумкин бўлса.

  • У мумкин қадар соддалик асосида қурилган бўлса, (яъни ўзида керак

  • бўлмаган элементларни сақламаса).

  • Мантиққа зид бўлмаса.

Маълумки, битта ходиса учун одатда бир эмас, балки бир нечта фаразлар илгари сурилади. Айрим холарда уларнинг баъзилари бир-бирини инкор этади. Бу эса нохуш холат ҳисобланмайди, чунки турли фаразларнинг мавжудлиги турли сохалар бўйича таҳлил қилишни талаб қилади, бу эса илмий умулаштириш жараёнини жиддий тарзда амалга ошириш учун замин яратади. Маълумки маълум бир нарсани исботлаб ёки инкор этиб, олим янгиликни қидиради. Фараз тасдиқланадими ёки йўқми, бунга боғлиқ бўлмаган холда, у хақиқатни изланишига ёрдам кўрсатади. Тўғри бўлмаган фараз ҳам фойда беради, чунки уни инкор этиш жараёнида хақиқатга олиб борувчи йўллар тораяди ва қисқаради. Агар фараз тасдиқланса, у илмий назарияга айланади.
Ҳар қандай билим ҳам илмий бўлмайди. Илмий билим ходисаларнинг ўзаро боғланиш ва содир бўлиш қонунларини очиб беради ва уларнинг келгусидаги тараққиёти ҳақида башорат қилади. Илмий билимнинг ҳаққонийлиги амалиётда мутлақо текшириш билан кафолатланади.
Ушбу мавзуни ёритишда билим ва унинг асосий шакллари, илмий билимнинг ўзига хос хусусиятлари, ижод – янги қадриятларни яратиш омили эканлигига эътибор қаратилади
Биринчи саволда билим кенг тушунча эканлиги, уларнинг асосий шакллари- ноилмий, илмийликгача, параилмий кабилар, ёлғон илмий, квазиилмий, аксилилмий билимлар қисқача таърифланиб, улар орасида илмий билимнинг ўрни, ўзига хос хусусиятлари, илмий билимнинг даражалари, эмпирик ва назарий билимнинг аҳамияти ва ўзига хосликлари таҳлил қилинади.
Бу мавзуни ўрганиш асосида талабалар жамият ва инсон тараққиётида илмий билимнинг ўрни ва келажаги ҳақида, илмий тадқиқот олдига қўйилган талаблар, олимнинг шахсий фазилатлари ҳақида илмий тасаввурга эга бўладилар.
Биринчи саволда фан тушунчаси, унинг билим, фаолият, ижтимоий ҳодиса сифатида намоён бўлиши таҳлил қилинади. Фаннинг тарихи ва моҳиятига оид ёндашувлар – презентизм ва антикваризм, экстернализм ва интернализм, сциентизм ва антисциентизм каби ёндашувлар таҳлил қилинади.
Иккинчи савол бўйича фаннинг асосий функциялари - илмий билим яратиш, лойиҳа-конструкциялаш, маданий-технологик, ижтимоий тартибга солиш, бунёдкор куч, сиёсат воситаси каби функциялари таҳлил қилинади. Бу функцияларни таҳлил қилиш асосида фан жамият ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ эканлиги, бошқа соҳалар унга таъсир қилгани каби у ҳам бошқа соҳаларга таъсир қилиши чуқур англаб олинади.
Учинчи саволда эстетик уюшқоқлик, эвристиклик, когерентлик, прагматиклик, прогрессизм, ишончлилик, танқидийлик, моддий-амалий фаолият, полифундаменталлик, мантиқийлик ва информативлик кабилар таҳлил қилинади.
Бу мавзуни ўрганиш асосида фан кўп қиррали эканлиги, мураккаб ижтимоий-маданий ҳодиса эканлиги ва шу билан бирга ўзига хос ҳодиса сифатида такомилллашиб бориши англашилади.



Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish