3-Мавзу. Фан – ижтимоий маданий ҳодиса
Фан тушунчаси. Фаннинг билим, фаолият, ижтимоий ҳодиса сифатида намоён бўлиши. Фаннинг тарихи ва моҳиятига оид ёндашувлар: презентизм ва антикваризм, экстернализм ва интернализм, сциентизм ва антисциентизм каби ёндашувлар таҳлили. Фан тараққиётининг асосий босқичлари. Фан – ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида, билим, фаолият ва ижтимоий институт. Фан тарихий тараққиётининг асосий моделлари.
Фаннинг асосий функциялари: илмий билим яратиш, ижтимоий куч, лойиҳа-конструкциялаш, маданий-технологик, ижтимоий тартибга солиш, бунёдкор куч, сиёсат воситаси, ҳақиқий билимни яратиш функцияси каби функцияларининг ўзига хос хусусиятлари. Фаннинг жамият ҳаёти билан уйғунлиги, бошқа соҳалар унга таъсир қилгани каби у ҳам бошқа соҳаларга таъсир қилиши. Мафкуранинг фанга муносабати ва унинг моделлари: қоралаш, бефарқлик, раҳнамолик ва эксплуатация қилиш. Фанни белгиловчи ижтимоий-психологик омиллар. Фаннинг дифференцияси ва интеграцияси.Ўзбекистонда фанга муносабатнинг ижобий ўзгариши.
Илмийлик мезонлари, унинг тарихийлиги ҳамда таснифи: эстетик, уюшқоқлик, эвристик, когерентлик, прагматиклик, прогрессизм, ишончлилик, танқидийлик, моддий-амалий фаолият, полифундаменталлик, мантиқийлик ва информативлик каби илмийлик мезонларининг ўзига хослиги.
Билиш меъёрлари ва идеаллари, дунёнинг илмий манзараси. Илмий билимга нисбатан аналитик ва синтетик ёндашув. Фандаги изчиллик, ишончлилик, асослилик, исботлилик. Ижтимоий, техникавий, табиий, фундаментал, амалий, назарий ва экспериментал фанларнинг ўзаро алоқаси ва фарқи. Сабабият ва қонунийлик.
4-Мавзу. Муаммо ва далил – илмий тадқиқотнинг дастлабки асослари. Эксперимент.
Муаммо тушунчаси ва унинг таснифи. Муаммони тўғри қўйиш уни муваффақиятли ечишнинг муҳим шарти. Илмий муаммо ва унинг шакллари. Илмий муаммонинг предметга доир ва процедурага доир жиҳатлари. Эмпирик ва концептуал муаммолар – изланишни тартибга солиш ва талқин қилиш. Методологик муаммо – тадқиқотни ривожлантириш билан боғлиқлиги. Баҳолаш билан боғлиқ муаммолар. Муаммо шакллари: ижтимоий, иқтисодий, сиёсий.
Илмий муаммонинг намоён бўлиш усуллари: муаммони излаш, муаммони қўйиш, муаммо ечимини топиш. Муаммоли вазият ва унинг аҳамияти. Муаммоли вазиятнинг пайдо бўлиши. Муаммоли вазиятнинг пировард негизи. Илмий муаммода “илмий изланиш” тушунчаси. Илмий изланишда илмий ва ноилмий билимларнинг ўзаро муносабати. Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти – илмий изланишларни мувофиқлаштиришнинг муҳим омили. Илмий изланиш ва таваккалчилик. Виртуал ва реал ҳақиқат, уларнинг илмий изланишдаги аҳамияти.
Илмий фаолиятда далилларнинг роли. Далилнинг илмий таҳлили. Эмпирик далилнинг муҳим жиҳати. Далилнинг моддий-техник ёки методик томони. Илмий билимнинг ривожланишида фан далилларини умумлаштиришнинг аҳамияти. Илмий далиллар, эмпирик гипотезалар ва эмпирик қонунлар. Илмий далил ишончли кузатиш, эксперимент маҳсули. Далил илмий билишнинг эмпирик асоси.
Фан ривожида экспериментнинг ўрни. Эксперимент – тадқиқот жараёнида далиллаш методи сифатида. Экспериментнинг мақсади – илмий билимни ўстириш. Экспериментга таяниш мақсадлари. Эксперимент учун зарур шароитлар ва унинг бош ижодий вазифаси. Эксперимент турлари: табиий, механик, физик, кимёвий, ижтимоий, иқтисодий, параллел, моделли ва ҳоказо.
Магистрлик диссертациясида муаммони ҳал этиш вазифаларининг қўйилиши. “Илмий тадқиқот муаммоси” тушунчасининг мазмуни. Илмий адабиётлар таҳлили – муаммонинг қўйилишини асослаш. Тадқиқот муаммосини ифодалашнинг процессуал тузилмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |