6-Мавзу. Илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари
Илмий тадқиқот намоён бўлишининг асосий жиҳатлари: эркинлик, ёзма матн (тезис, мақола, монография)нинг моҳияти. Индивидуал ва ҳамкорликдаги илмий тадқиқотлар, фундаментал ва амалий тадқиқотлар таҳлили. Илмий тадқиқотда факт. Диссертация ишида илмий матнларнинг функциялари ва турлари. Режа. Тезислар. Конспект. Реферат. Аннотация. Мақола. WEB of Science N-индекси, импакт-фактор, Scopus халқаро илмий нашрлар базаси. Эссе. Илмий услубдаги матнларни ёзиш бўйича тавсиялар.
Илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари: индивидуал, техникавий, педагогик, илмий, ҳамкорликдаги каби. Илмий тадқиқотнинг бошқа ижод шакллари билан алоқадорлиги. Илмий тадқиқотнинг хоссалари. Техникавий тадқиқот. Техник ижод жараёнининг ихтирочилик, лойиҳалаштиришда намоён бўлиши. Техникавий ижоднинг рационал ва утилитар хусусияти. Бадиий ижод билан боғлиқ илмий тадқиқот. Бадиий ижод ижтимоий онгнинг махсус шакли. Тизимлилик, интуиция. Педагогик тадқиқот. Импровизация педагогик тадқиқотнинг кўриниши. Педагогик ижоднинг хусусий кўриниши. Ҳамкорликдаги тадқиқот. Замонавий илмий тадқиқот концепциялари.
Илмий тадқиқот типлари. Фундаментал тадқиқотлар ва унинг икки тури: эркин ва аниқ мақсадга қаратилган тадқиқотлар. Амалий тадқиқотлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Амалий тадқиқотларни молиялаштириш. Илмий тадқиқотда ворисийлик ва новаторлик. Инновацион тадқиқотлар. Илмий тадқиқот типларининг ўзаро алоқадорлиги ва фарқи.
2- МОДУЛ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТНИНГ АМАЛИЙ АСОСЛАРИ
7-мавзу. Илмий тадқиқотнинг амал қилиш механизмлари
Илмий тадқиқотнинг амал қилиш механизмлари: гипотеза, назария, қонун, парадигма, тизимлилик. Гипотеза ва унинг тадқиқот жараёнидаги роли. Гипотеза тушунчаси. Гипотезанинг турлари. Мулоҳаза – гипотезанинг бош ғояси, гипотезаларнинг турли даражалари. Гипотеза методининг босқичлари.
Назария илмий изланиш жараёни ва натижаси. Назария тушунчаси ва унинг асосий функциялари. Илмий тадқиқотда назария – ғоялар тизимининг йиғиндиси. Назария ва амалиёт уйғунлиги, унинг ўзига хос хусусиятлари. Иқтисодий назарияларнинг ривожланиш хусусиятлари. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган учинчи йўналишида қўйилган устувор йўналишларнинг назарий таҳлили.
Қонун ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Қонун ва қонуният, уларнинг характерли хусусиятлари, фарқли жиҳатлари. Қонунларнинг тушунтириш ва башорат қилиш функциялари. Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни. Миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришларига ўзаро ўтиш қонуни. Инкорни – инкор қонуни, бу фалсафий қонунларнинг мазмун-моҳияти ва иқтисодиётда амал қилишининг ўзига хос хусусиятлари.
Парадигма (юнон. намуна, ўрнак) ва унинг моҳияти. Фан тараққиётида парадигмаларнинг ўзгариб бориши. Турли илмий тадқиқот дастурлари мавжуд бўлишининг моҳияти. Илмий тадқиқотнинг амал қилиш механизмлари иқтисодиёт мисолида.
Тизимлилик тушунчаси. Тизимлилик илмий тадқиқотнинг ўзига хос таъсир қилиш тамойили. Тизимли ёндашув тизимли таҳлил воситаси.
Интуиция (лот. синчиклаб қарайман) – ҳақиқатни мантиқий далиллар ёрдамисиз, бевосита англаб олиш қобилияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |