8 - мавзу. Илмий тараққиётда ахборот ва ахборот технологияларидан фойдаланиш.
Бу мавзуда ахборот, билим, маълумот тушунчалари, уларнинг мазмуни, бир-бирига боғлиқлиги кўриб ўтилади. Иккинчи саволда эса ахборотнинг жамият тараққиётида ролининг ошиб бораётганлиги, ахборот инқилобларининг жамият ҳаётига таъсири таҳлил қилинади. Ҳозирги даврда қарор топаётган “ахборотлашган жамият” концепциясининг моҳияти, унинг жамият ва инсон ҳаёти ривожланишини таъминлашдаги муҳим аҳамияти ёритилади, бугунги кунда жамиятда электрон кутубхоналарининг роли алоҳида саволда таҳлил қилинади.
Тадқиқотчи, агарда у ўзининг касбий (профессионал) фаолияти сифатини оширмоқчи бўлса, ўз соҳасидаги барча ахборот манбалари тўғрисида билиши, ҳамда улар орасидан ўзининг иши учун муҳим бўлганини танлай олиши керак.
Бу боб ахборотларни ёзма шаклда етказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва қоидаларига бағишланган. Сиз илмий матнларнинг режа, тезислар, конспект, реферат, аннотация, мақола, эссе каби турлари билан танишасиз.
Ҳар қандай илмий тадқиқот муайян илмий йўналиш бўйича илмий техникавий ахборотни излашдан бошланади. Адабиётни тўплаш ва таҳлил этиш учун илмий техникавий ахборот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: китоблар (дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар, брошюралар); даврий матбуот (журналлар, бюллетеньлар, институтларнинг илмий ишлари, илмий тўпламлар); меъёрий ҳужжатлар (стандартлар, андозалар, техникавий шартлар, йўриқномалар, меъёрий жадваллар, муваққат кўрсатмалар ва б.); каталог ва прейскурантлар; патент ҳужжатлари; илмий тадқиқотлар ва тажрибавий конструкторлик ишлари ҳақидаги ҳисоботлар; ахборот нашрлари (ИТИ тўпламлари, аналитик шарҳлар, ахборотли варақалар, экспресс ахборотлар, кўргазмаларнинг проспектлари ва б.); хорижий илмий-техникавий адабиётларнинг таржимаси ва асл нусхалари; диссертациялар, авторефератлар; илмий-техникавий анжуманлар ва ишлаб чиқариш йиғилишларининг илмий-техникавий материаллари; иккиламчи ҳужжатлар (рефератив шарҳлар, библиографик каталоглар, рефератив журналлар ва б.).
Санаб ўтилган ҳужжатлар улкан ахборот оқимини ҳосил қилади, унинг суръати йилдан йилга ошиб боради. Бунда юқорилама ва қуйилама ахборот оқими бир-биридан фарқланади. Ахборотнинг юқорилама оқими ижрочилардан (ИТИ, олий ўқув юртлари, ТКБ ва бошқ.) қайд этувчи идораларга томон йўналади, қуйилама оқим эса библиографик шарҳлар, рефератив ва бошқа маълумотлар кўринишида ижрочиларга уларнинг Ахборотни қўлда қидириш оддий библиографик карточкалар, картотекалар ва босма кўрсаткичлар бўйича олиб борилади. Механик равишда ахборот ташувчилар бўлиб перфокарталар хизмат қилади. Механизациялаштирилган тарзда ахборотни қидиришда хисоб-перфорация машиналари, автоматлаштирилган тарзда қидиришда эса ЭВМ ёрдамга чиқади.
Хозирги замон универсал ахборот манбаи бўлиб Интернетнинг Глобал ахборот тармоғи, яъни Интернет хисобланади. Ушбу тармоқ тадқиқотчига турли ахборот ресурслари учун йўл очиб беради ва қуйидаги саволларга жавоб топишга ёрдам беради: Автоматлаштирилган тартибда керак бўлган ахборот объектини қандай топиш мумкин?
Уни қандай қилиб ўз компьютерига кўчириб ўтказиш мумкин?
Уни қандай дастурли воситалар ёрдамида қабул қилинадиган қилиш мумкин? Бу холда Интернетдан фойдаланувчи тармоқлараро шлюзларнинг мавжудлиги туфайли бошқа тармоқларнинг ахборот ресерсларига кириш имкониятига эришади. Интернетнинг ахборот ресурси деб доимий янгиланиш холатида мавжуд бўлган ахборот технологиялари ва маълумот базаларининг йиғиндисига айтилади. Gopher тақсимланган ахборот тизими интерфейсининг асосида иерархик катологлар ғояси ётади. У содда ва етарли даражада ишончли ва химояланган тизим ҳисобланади. WAIS тақсимланган ахборотни излаш тизимининг асосига калитли сўзлардан фойдаланиб, мантиқий саволларни бериш орқали ахборотни қидириш усули киритилган. Бунда тадқиқотчи WAISнинг барча серверларини зарур хужжатлар бўйича қараб чиқиши мумкин.
Ахборотни самарали тарзда ўзлаштириш яъни ўрганиш, эслаб қолиш ва тахлил этиш учун бир қатор шартлар бажарилиши зарур:
мақсадни аниқлаб олиш. Ушбу психологик омил фикрлашни фаоллаштиради, ўқилаётган материални аниқ тушунишга ва қабул қилишга ёрдам беради.
илхомланиш, рухланиш. Бу холат ижодий ёндошишнинг асосини ташкил қилади, ахборотни ўзлаштириш самарасини оширади.
диққат эътиборни бир жойга қаратиш. Ушбу холат айниқса янги, қийин ва мураккаб матнни ўқиш жараёнида асосий шарт ҳисобланади. Материални тўлиқ ўзлаштириши учун уни қайта-қайта ўқишга тўғри келади.
тўғри иш режимини яратиш. 1-2 соатли ақлий ишдан сўнг 5-7 минутли танаффус уюштириш тавсия этилади, бунда жисмоний машқлар, чуқур нафас олиш марказий асаб системасини рағбатлантириб, ишлаш қобилиятини оширади.
Илмий-техник ахборотни ўзлаштиришда маълумотлар кўчирмалар, аннотациялар ва матнлар шаклида йиғилади.
Керакли ахборотларни излаш ва ажратиш кўйидагича:
Белгилар қўйилган хатчўплар
Қалам билан тагига чизиш
Алоҳида белгили тизим
Изланишлар тури3.
Изланишлар натижаси сўровномаси.
Изланишлар объекти
Изланиш олиб боришдаги тадқиқод усули.
Do'stlaringiz bilan baham: |