Методиканинг мақсади.
Инсоннинг индивудуал-типологик ўзига хос томонларини аниқлашдан иборат.
Жихозлар.
Оқ қоғоз, ручка ёки қалам.
«Дарахт» тести ёрдамида индивидуал ва гурухий тадқиқотни амалга ошириш мумкин.
Кўрсатма.
Ўзингизга маъқул бўлган, хохлаган дарахтнинг расмини чизинг.
1- Интерпретация (расмлар типологияси)
Турли ёш ва жинсдаги кишилар чизган расмларни анализ қилишда бир неча турғун типдаги дарахт расмларини, шунингдек инсонларнинг индивидуал фарқларини очиб беришга ёрдам берадиган бир неча қисмлар аниқланди. (тадқиқотда 7 ёшдан 60 ёшгача бўлган синалувчиларнинг 2000 та расмлари муаллифлар томонидан анализ қилинган).
1111111111111145-расмда дарахт расмининг схемали тасвиридан то қисмларига ажратишгача бўлган тасвир кўрсатилган.
1-тип – «арча». Арчани тасвирлашнинг турлича йўллари мавжуд: схематик тарзда ёки қисмларга ажратиб чизилган бўлиши мумкин. Бундай шахсларнинг характерида доминантликка, ташкилотчилика, фаолликка мойиллик мавжуд.
2-тип – «синтетик». Бундай расмларнинг характерли томони шундан иборатки, унда қисмлар тасвирланмайди. Дарахт ихчамлашган схемада тасвирланади-одатда дарахт танаси ва шохларидан иборат бўлади. Бундай дарахт расми синтетик когнитив усулга мойил шахсларда учрайди, улар учун қисмлар катта ахамиятга эга эмас, уларни кўпроқ умумий тартиб масалалари қизиқтиради. Бундай шахслар фалсафий маoлумотга эга ёки «фалсафий» фикрлашга мойил кишилардир.
3-тип – «расмиятчи». Бундай типли расмлар олдинги типнинг акси хисобланади. Бу типли расмда дарахт кўплаб қисмлар билан тўлдирилган бўлади: барглар шохлар, пўстлоғи, ер устидаги томир ва хоказолар тасвирланади. Бундай шахслар хар қандай топшириқни синчковлик билан бажаришга харакат қиладилар, улар топшириқни тўлиқ ва вақтида бажарадилар. Улар аналитик тафаккурга эга шахслар хисобланади.
4-тип – «қишки». Бундай типли дарахт расми қуруқ шохлардан иборат бўлади. Бундай дарахт расмини кўпроқ болаларча хусусиятларга эга бўлган кишилар чизадилар. Уларнинг хамма нарсани биринчи бор кўргандек ва хайрихох бўлиб муносабатда бўлишлари янги қарор қабул қилиш хамда ижодий ёндашувни намоён этишига асос бўлади. Бундай расм кўпроқ болаларда учрайди.
5-тип – «амалий». Бундай дарахт расми расм шохларнинг кўплиги билан характерланади. Ушбу дарахт расми кўпроқ сайр қилишни ёқтирадиган кишиларда ва индуктив типли кишиларда учрайди.
6-тип – «эстетик». Бундай типли расм тасвирлаш вақтлардан оқилона фойдалана оладиган, кайфиятни ўзгаларга етказа оладиган, эстетик тип айрим холларда ўз йўналишига эга турларда ёки тасвирий санoатни ёқтирадиган, графикани ёқтирадиган кишиларга хосдир.
Эстетик типли тасвир бошқа типлар билан бирга қўшилган холда учраши мумкин.
7-тип – «пальма», «экзотик тип». Одатда бундай тасвир ёшларда, экзотикани яхши кўрадиган, кийиниш ва хулқ-атвори экстравагант (ғайри одатий) бўлган, чет элларга боришни маъқул биладиган кишиларда учрайди. Улар оргинал (қайтарилмас) фикрга эга бўлиб, романтикликка мойилдирлар.
8-тип – «Характерли дарахт». Бундай типли дарахт расми одатда йирик қилиб чизилади, оргинал бўлади. Дарахт экзотик гуллар ва мевалар билан безатилади ва унинг танаси ўзига хос ва мустахкам тасвирланади. Бундан ташқари дарахт шохларида кўплаб кутилмаган предметлар бўлиши мумкин: техник асбоб-ускуналар ва уларнинг бўлаклари, ўйинчоқлар тасвирланиши мумкин.
Бундай тасвир эгалари оргинал фикрлашга, одатий бўлмаган характерга, ёрқин индивидуалликка эгадир.
9-тип – «Сюжетли». Бундай тасвирда одатда бирон-бир сюжет яъни воқеа-ходиса тасвирланади, бир неча дарахтлар, қуёш,осмон, ой расми тасвирланиши ёки дарахт барглари тўкилаётган, осмонда учиб келаётган қушлар расми тасвирланиши мумкин. Дарахт жарлик ёқасида эгилган холда ва х.к.ларда тасвирланиши мумкин.
Одатда бундай кишилар воқеа-ходисалар ўйлаб топишга, сценарийлар ёзишга мойил бўладилар.
10-тип – «Аралаш». Бундай типли расмда бир ёки бир-неча типли дарахт расмлари аралашган холда тасвирланади. Бундай холатда дарахт шохлари схематик тарзда бўлиб, унинг ичида барглар, кичик шохлар тасвирланиши хам мумкин. Хар қандай дарахт типи эстетик тасвирланган бўлиши мумкин.
Юқорида келтирилган интерпретация расмни сифат анализи бўлиб, у шахс типлари характерига қисқача таъриф бериш имкониятига эга. Лекин шу билан бирга интерпретацияда аналитик ёндашув мавжуд бўлиб, у «Дарахт» тестини хар бир деталининг нимани англатишини очиб беради.
Интерпретация II. (деталларни психологик анализи).
Расм қанчалик содда бўлмасин, унинг таркибида жуда кўплаб деталлар мавжуддир, у амалиётчи психолог учун сигнал вазифасини бажариб, катта ёки кичик ёшли мижоз билан сухбат қуриш, унинг индивидуллигини пайқаш, хаётий фаолиятини ўрганиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |