XIII. Бўртиб чиққан қисмлар.
120. Чап томондан бўртиб чиққан шох-шаббалар – айрим холатларда онасидан қониқмаслик, шу билан бирга онасига боғлиқлик ва тажовузкорона оппозиция.
121. Ўнг томондан бўртиб чиққан шох-шаббалар – ўзгаларга таoсир ўргатиш, хужум ёки химоя. Танлаб муносабатга киришиш.
122. Юқорида бўртиб чиққан шох-шаббалар – етарли бўлмаган хиссиётни буюли ёрдамида ўрнини қоплаш.
123. Варақнинг пастида бўртирилиб тасвирланган поя – рад этилганлик хиссиётини йўқотиш мақсадида хавфсизликка интилиш. Мулойимликка эхтиёжи мавжуд.
124. Кичик дарахт ва юқори томонда бўртирилиб тасвирланган поя-эзилганлик ва ташқи компенсацияга интилиш.
XIV. Чизиқлар характери
125. Охирида кенгаяётган шохлар – тажовузкорлик, у харакатда эмас, сўзларда намоён бўлади.
126. Юқорига бориб кенгаяётган асос – етилаётган тажовузкорликнинг бўлишлиги.
127. Охирида торайиб кетаётган шохлар – тажовузкорона танқид ва ўзини гунохкор сезиш хисси.
128. Поя ёки асоснинг юқори томонининг торайиши – хаётдан умидсизланиш. Ўзини ва ўзгаларни айблаш.
129. Юқори шох-шаббаларни ўнг томонининг учли бўлиши.
129 а) Чап тарафга йўналган учли шох-шаббалар.
130. Паст тарафга учли бўлиб кетган шох-шаббалар. Ўткир учли фигураларни барчасини уларнинг йўналганлиги ва чизиқларнинг формаларига қараб очиқ ёки ёпиқ тажовузкорлик деб эoтироф этиш мумкин. Агар шох-шаббаларнинг якунлари учли бўлиб, тугалланса, тажовузкорлик кўпроқ намоён бўлмай, уни хис этиш мумкин.
131. Поядаги қалин чизиқлар – мухит билан яшайди.
132. Поя ва шох-шаббалардаги қалин чизиқлар – маoлум таoсуротларнинг фаолият кўрсатишга тўсқинлик қилиши.
133. Поядаги ингичка чизиқлар – ўз-ўзини тасдиқлаш ва эркин харакатланишдан қўрқиш.
134. Шох-шаббалардаги ингичка чизиқлар – таoсирларга берилувчанлик, хиссиётга берилувчанлик.
135. Пояни кўрсатувчи тўғри ва аниқ чизиқлар – тез қарор қабул қилишлилик, фаолият.
136. Пояни ажратиб кўрсатувчи қийшиқ эoтиборсиз чизиқлар – эпчиллик, топқирлик. Уни хафа қилган нарса у тўғрисида кўпам қайғуравермайди.
137. Пояни ажратиб кўрсатувчи қийшиқ чизиқлар – хавотирланиш оқибати натижасидаги реакциянинг сустлиги ва тўсиқларни енга олмаслик хиссиёти.
138. Паралел чизиқлар – кутилмаганда хужум қилиш мақсадида яширин бўлишлик тендекцияси. Яширин тажовузкорлик.
139. Ёмон бажарилган, тўғриланган поя чизиқлари – жазоланиш эхтиёжидан келиб чиққан холда ўз хатоларини аниқлаш. Ўз хақида ёқимсиз фикрлаш.
139 а) Ёмон бажарилагн, тўғриланган шох-шабба ёки томирдаги чизиқлар – 139 сингари талқинга эга.
140. Яхши бажарилган, тўғриланган поя чизиқлари - яхшиланишига интилиш. Ёқимсиз нарсаларни беркитиш ва ўзгалар назарида қадрли бўлган нарсаларни намоён қилиш.
141. Пояни ажратиб кўрсатувчи узуқ чизиқ – мавжуд салбий асоратлар қолдирувчи холатларда реактив қўрқув, ўзига хос паралич (юра олмаслик).
142. Характер жихатидан турли бўлган, пояни ажратиб кўрсатиб турувчи чизиқлар – ички қарама-қаршиликлар оқибатида вужудга келадиган кўп вариантлилик холати. Тажовузкорлик ва пассивликка қарши туришлик.
143. Пояни ажратиб босим билан чизилган чизиқ – фаоллик ва ўз-ўзини тасдиқлаш.
144. Шох-шаббадаги «аркалар», ярим айланалар – ишонмаслик, яширинлик.
145. Поядаги тўғри ва аниқ чизиқлар – тез қарор қабул қилишлик.
146. Шох-шаббаларда ёки поядаги геометрик фигуралар – фаолият, фикрлашни тизимлаштириш тенденцияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |