Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet318/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Колорадо қўнғизининг ўтишига йўл қўймаслик учун шу ҳашарот тарқалган жойлардан картошка келтириш таъқиқланади. Колорадо қўнғизи тушган минтақаларнинг ён-веридаги жойлардан бу ҳашарот учиб ўтиши мумкин бўлган зонада уни ўз вақтида аниқлаш ва янги ўчоқларини тез тугатиш мақсадида ҳар йили картошка экинлари текшириб турилиши лозим. Колорадо қўнғизи пайдо бўлиши мумкин бўлган янги ўчоқларни аниқлаш мақсадида картошка экинлари бир мавсумда 4 марта: иккинчи ёшдаги личинкалар пайдо бўладиган даврда, тўртинчи ёшдаги личинкалар пайдо бўладиган ва биринчи насл қўнғизлари тупроқдан чиқадиган даврда-иккинчи наслнинг 2-3 ёшдаги личинкалари пайдо бўладиган даврда ва ниҳоят иккинчи насл қўнғизлари тупроқдан чиқадиган даврда текширилади. Аввалги йили қўнғиз топилган ва уни тугатиш учун зарур чоралар кўрилган далаларни текшириш учун кўкламда, қўнғизлар уйғонган вақтдан тортиб мумкин қадар ҳар куни, айниқса картошка палагини ёзган даврда уни кўздан кечириб туриш керак Бултур колорадо қўнғизи тушган далага бу йил картошка экилмай, бошқа экин экилган бўлса, бултурдан қолган картошка доналаридан чиққан пояларини синчиклаб кўздан кечириш керак.
Картошка экилган далани текширганда ҳар бир тупни (айниқса баргларнинг пастки томонини) кўздан кечириш керак; текширувчилар кенг саф бўлиб юрадилар, уларнинг орасида картошка қаторлари иккитадан ортиқ бўлмайди. Текшириш вақтида қўнғиз тухумлари, личинкалари ва имагоси топилса, консервловчи эритма (масалан, ош тузининг тўйинган эритмаси) қуйилган банкага солинади. Ҳашарот топилган жой ва вақти карантин инспекциясига дарҳол маълум қилиниши, тўпланган қўнғиз намуналари эса дарров топширилиши лозим. Ҳашарот топилган жойлар нишон қозиқ қоқиб қайд қилинади.
Колорадо қўнғизи топилгандан кейин 10 кун ичида шу жойдан 1 км радиусдаги барча картошка далаларига профилактик мақсадда дори пуркалади ва чангланади: 65 % ли полихлорпинен концентратининг 0,75 %ли эритмаси ўсимликларга пуркаш учун энг яхши инсектициддир; кальций арсенатнинг 3-4 % ли суспензияси ҳам ишлатилади, бу дори гектарига 400-600 л ҳисобидан пуркалади. Кальций арсенат гектарига 8-12 кг ҳисобидан чангланади. Далалар инсектицидлар билан дорилангандан 7-10 кун кейин картошка экинларини контрол мақсадида текшириш керак.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish