Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet69/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Баъзи агрономлар, қизил бош шпанка личинкалари зарарли чигирткаларнинг тухумларини йўқотиш йўли билан фойда келтиришларини назарда тутиб, унга қарши мутлақо кураш олиб бормаслик керак деган фикрни айтадилар. Бу фикр тўғри эмас. Чунки, бизнинг ўсимликни ҳимоя қилиш ишининг ҳозирги замон усулида қизил бош шпанканинг ёрдамисиз ҳам экинларни чигирткалардан бемалол ҳимоя қила оладилар. Чўллардаги қизил бош шпанка экинлар учун ҳозирча хавфли бўлмагани сабабли, чўлларда бу зараркунандага қарши кураш олиб боришнинг зарурати йўқ. Экинлар учун шпанка хавфли бўлганида, бундай экинларнинг ҳар гектарига 20—30 кг ҳисобидан гексахлоран, 10—15 кг ҳисобидан кальций арсенат чангланади ёки кальций арсенат эритмаси пуркалади; бу эритма 1 л сувга 3 г кальций арсенат қўшиб тайёрланади ва ўсимлик тупларининг паст-баландлиги ҳамда қалинлигига қараб ҳар гектарга 1000—3000 литргача сарфланади. Дориланган участкаларда уч ҳафтагача мол ўтлатиш таъқиқланади.
Хўжаликнинг парвосизлиги сабабли уруғлик беда, картошка ва лавлаги экинларига қизил бош шпанка тушган бўлса, бундай экинзорларда ҳам бу зараркунандага қарши кимёвий кураш олиб бормоқ лозим. Бироқ картошка ва лавлаги экинларига гексахлоран ишлатилмайди. Бу зараркунанда бедага ва қисман бошқа экинларга тушганида баъзан механиқ усулда қирилади. Жумладан, ўсимликлардаги қўнғизлар сувли челакка қоқиб туширилади. Бу ҳолда челакдаги сув бети керосин ёки мазут билан қопланган бўлиши керак.


Беда барг филчаси ёки фитономус
Phytonomus variabilis Hbst.
Зарари. Фитономус—Марказий Осиёда беданинг жиддий зараркунандаларидан бири бўлиб, ҳар йили энг қимматли биринчи ўрим бедани жуда қаттиқ зарарлайди. Беданинг ҳар бир поясида ўрта ҳисобда фақат битта личинка бўлганида гектардаги ўт ҳосили 17,2 центнер (қуруқ беда ҳисобида 4,56 центнер) камаяди. Одатда эса бедапоядаги зараркунанда анча кўп бўлади ва у зўр бериб урчиганида беда ҳосилининг 65 % га яқин қисми йўқолади. Фитономус қаттиқ зарарлаган беда хашагида одатдаги 3,6 % ўрнига 2 % жир ва 16,8 % ўрнига 9,8 % оқсил бўлади. Бир гектар бедапоянинг биринчи ўримидан ўрта ҳисобда 45 центнерга яқин пичан, агар беда фитономус билан қаттиқ зарарланса атиги 16 центнер пичан олинади; шу билан бирга бу пичанда 745 кг ўрнига атиги 157 кг оқсил ва 163 кг ўрнига фақат 32 кг жир бўлади. Бунинг устига, фитономус ўз ахлати билан бедани жуда ифлослайди, ахлатда кантаридин деб аталган ва молларга зарар қиладиган заҳар бўлади.
Шимолийроқ минтақаларда ёки кўкламнинг совуқ кунлари узоқ давом этса, беданинг иккинчи ўрими ҳам бирмунча зарарланади. Фитономус жуда қаттиқ зарарлаган беда гулламайди, демак фитономус уруғлик бедага ҳам зарар етказади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish