Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet298/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Илдиз галл нематодасига қарши хўжаликда амалга ошириладиган асосий агротехник чора-тўғри алмашлаб экишдир. Алмашлаб экишда нематодадан зарарланмайдиган хашаки нўхат (Vigna sinensis var erecta Pavt.) кўпроқ қўл келади, бу нўхат фитонцидлар чиқариб, тупроқдаги нематодаларни ўлдиради; нўхатнинг 661-нави, айниқса қўл келади (Бродский, Землянская). Кимёвий чоралардан қуйидагиларни амалга ошириш мумкин: тупроқ юзасига гексахлоран сепилиб кейин бароналанади: экин экишдан олдин ер гектарига 400-800 л ҳисобидан хлорпикрин билан фумигация қилиш ёки экин экишдан бир ҳафта олдин 1 м 2 га 200 г ҳисобидан натрий нитрат солиш ҳам фойда беради. Сўнгги вақтдаги тажрибаларга қараганда (Соколов, Покровский, Свешникова, Митрофанов, Скабрилович), экин экишдан 5-7 кун олдин тупроққа диметилдитиокарбамин кислотанинг метил, этил ва пропил эфирини ёки диэтилдитиокарбамин кислотанинг пропил эфирини (таъсир этувчи моддаси 20 % бўлганда) 1 м2 га 150 г ҳисобидан солиш ғоят фойдалидир. Бунинг натижасида нематодаларнинг 90 % дан ортиғи нобуд бўлади. Бу дорилар амалда ўсимликларга зарарли эмас, фақат картошка бир оз кечроқ кўкариб чиқади, аммо бунинг унчалик зарари йўқ.


Ўсимта нематодаси
Anguillulinа pratensis De Маn;
синоними: Ти1еnсhиs рrаtеnsis Dе Маn.
Зарари. Ўсимта нематодаси ҳар нарсани ея берадиган угрицадир; у айниқса картошканинг туганак ва илдизига зарар етказиб, илдизларни нобуд қилади ва картошка ҳосилини баъзан 25 % гача камайтириб юборади. Нематода пиёз, лавлаги, сабзи, карам, салат, помидор, бодринг, ғалласимон ўсимликларга ҳам зарар етказади (Кирьянова, Тўлаганов), баъзан ғўза билан бедага ҳам зарар етказади. Нематодалар бевосита зарар етказиш билан бир қаторда ўсимликларни шикастлаб, бактерия ва замбуруғ касалликлари микробларининг киришига йўл очади. Нематодадан қаттиқ зарарланган ғалла ўсимлик майсалари, кўпинча, батамом қуриб қолади.
Тарқалиши. Ўсимта нематодаси Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида, Россиянинг Европа қисмида (шимолий зонадан бошқа), Украинада, Белоруссияда, Ғарбий Европадаги кўпгина мамлакатларда, Шимолий, Марказий ва Жанубий Америкада учрайди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish