Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet216/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Куртак парвонаси
Tmetocera ocellana F.
Зарари. Куртак парвонаси куртаклар билан озиқланади, кейинчалик ҳар хил дарахтларнинг, асосан нок, беҳи, айниқса олманинг гул, барг ва баъзан меваларига зарар етказади.
Тарқалиши. Куртак парвонаси Марказий Осиё, Қрим, Ғарбий Европа, Узоқ Шарқ ва Шимолий Америкада тарқалган.
Таърифи. Капалаги қанотларини ёзиб турганда катталиги 1,5 см келади; ранги сариқ-кул ранг бўлиб, ўртасида кенг оқ ҳошияси бор, бу ҳошия олдинги қанотларининг кўндалангига қараб боради. Тухуми калта овал шаклда, узунлиги тахминан 1 мм, тухумнинг бир томони япалоқ, иккинчи томони қабариқ, ярим тиниқ оқимтир тусда. Қуртининг узунлиги 10-13 мм га боради; катта ёшида гунгурт пушти, иккинчи ёшда зарғалдоқ, биринчи ёшда оқ тусли бўлади. Танасининг 1-сегмент тергитида қорамтир хитин қалқони бор. Боши қорамтир.
Ғумбагининг узунлиги 6,5-8.0 мм, қорин тергитларида (биринчисидан бошқасида) тиканлари бор; 2-7-сегментлардаги тиканлари икки қатор, 8 ва 9-сегментлардаги тиканлар эса бир қатор бўлиб жойлашган.
Ҳаёт кечириши. Куртак парвонаси шохлариинг асоси олдида, дарахт таналаридаги пўстлоқ ёриқларида ва пўстлоқ тангачалари остида узунчоқ оқ пиллачалар ичида учинчи ёшда қуртлик стадиясида қишлайди.
Кўкламда куртак парвона қуртлари бўртаётган куртакларда, гулларда ва ёш баргларда озиқлана бошлайди. Қурт озиқланар экан, қўшни гул ва баргларни ўзидан чиқарган нозик иплари билан бирлаштириб, унинг панасида яшайди. Кузда чиққан қуртлар баргларнинг бир қисмини меваларга ёпиштириб қўяди ва уларнинг панасида мевалар юзасига зарар етказади.
Куртак парвонаси дарахт танаси ва йўғон шохларининг пўстлоқ ёриқларидаги ва пўстлоқ тангачалари остидаги пиллаларда ғумбакка айланади. Вояга етган капалаклар майнинг иккинчи ярмида-июн бошларида пайдо бўлади.
Урғочиси барглар юзасига биттадан тухум қўйиб кетади. Урғочиси умрида 100 дан ортиқ тухум қўяди. Тухум қўйилгандан 6-10 кун кейин қурт чиқади, у ўргимчак ипларини чиқариб, шунинг панасида барглар билан озиқланади. Қуртлар 28-30 кунда етилади. Куртак парвонаси йилига иккита насл беради.
Кураш чоралари. Куртак парвонасига қарши курашиш учун олдини олиш чоралари шулардан иборат: дарахт пўстлоғи кеч кузда ёки эрта кўкламда қуриган пўстлоқлардан тозаланади ва чиққан ахлат ёқилади, дарахтларнинг шох-шаббаси эрта кўкламда сийракланади ва қуруқ шохлари қирқиб олиниб, ёқилади, мева дарахтларига эрта кўкламда (куртаклари бўртмасдан) карболинеумнинг 6-8 фоизли эмульсияси ёки 10 фоизли минерал мой эмульсияси ёки (ундан кўра камроқ натижа берадиган) 5° ли оҳак-олтингугурт қайнатмаси пуркалади.
Ёзда зараркунандалар кўплаб пайдо бўлганда ичак инсектицидлари ишлатилади, масалан, уруғли мева дарахтларининг ҳар гектарига тахминан 2500-3600 л ҳисобидан кальций арсенат пуркалади (1 л сувга 3 г кальций арсенат қўшилади). Кальций арсенатни эрта кўкламда ишлатиш ярамайди, акс ҳолда дарахтларни куйдириб қўйиши мумкин. Данакли мева дарахтларига кальций арсенат мутлақо ишлатилмайди.
Қуртларга ва вояга етган капалакларга қарши курашиш учун ҳосилга кирмаган боғларда ва гуллагунча ҳосилдор боғларда дарахтларни 10 фоизли ДДТ дустининг 2 фоизли суспензияси ёки 30 фоизли ДДТ кукунининг 1,2 фоизли суспензияси ёки ДДТ минерал мой концентратининг 2 фоизли эмульсияси пуркалади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish