Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet215/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Бронза қўнғизлар
Cetoniini
Марказий Осиё боғларига бронза қўнғизларнинг уч тури: турон буғусимон қўнғизи (Epicometis turanica Rtt.), яшил бронза қўнғиз (Potosia marginicollis Pall.) ва қисман чўтир бронза қўнғизи (Oxythyrea cinctella Schaum.) зарар етказади.
Зарари. Бронза қўнғизлар мева дарахтлари ва манзарали буталарнинг оталик ва оналик гулларига, қисман гултож баргларига ҳам зарар етказади; одатда бронза қўнғиздан зарарланган гуллар мева қилмайди. Яшил бронза қўнғиз бундан ташқари, баъзан мевага ҳам зарар етказади.
Тарқалиши. Яшил бронза қўнғиз ва турон бронза қўиғизи Марказий Осиёнинг эндемик зараркунандалари ҳисобланади.
Таърифи. Турон бронза қўнғизининг узунлиги 10-13 мм, ранги қора тусда, аммо танасини узун оч қўнғир қалин тук босганлиги учун қўнғир тусда кўринади. Турон бронза қўнғизи қанотустлигидан кўндалангига оқ буралган йўллар ўтади.
Яшил бронза қўнғизнинг узунлиги l6-20 мм, яшил металлдай ялтироқ, орқасининг олди қисми оқ, қанотустликларида ва қорнининг ёнларида оқ доғлари бор.
Турон бронза қўнғизининг личинкаси малла тук билан қопланган; нафас тешикларининг атрофида нур шаклида ёйилиб кетадиган оқ чизиқлар бор. Яшил бронза қўнғиз личинкаси оч рангли туклар билан қопланган; чиқариш тешигининг атрофида майда тиканчалар овал шаклида жойлашади.
Ҳаёт кечириши. Турон бронза қўнғизлари вояга етгандан кейин мартнинг ўрталаридан бошлаб майнинг ўрталари ва охиригача учади; яшил бронза қўнғиз апрелдан то кузгача учади. Қўнғизлар ҳар хил ўсимликларнинг, шу жумладан мева дарахтларининг гуллари билан озиқланади: уларнинг чангдонларини, оналикларини, баъзан гултож баргларини ейди. Турон бронза қўнғизи ер бағирлаб учади, шу сабабли дарахтларнинг пастки шохларига ва паст бўй гулларга кўпроқ зарар етказади; яшил бронза қўнғиз гуллардан ташқари меваларга (айниқса ари талаб зарарланган ва шираси чиқиб турган меваларга) зарар етказади. Турон бронза қўнғизи тупроққа, яшил бронза қўнғиз гўнгга тухум қўяди. Қуйилган тухумдан икки ҳафтача кейин личинкалар чиқади. Бронза қўнғизларнинг личинкалари парчаланаётган органиқ моддалар билан озиқланади ва безарар бўлади; кузгача улар тупроқ ёки гўнг зарраларидан пилла ўрайди ва унинг ичига кириб ғумбакка айланади. Кузда ғумбакдан чиқадиган қўнғизлар фақат келаси йили кўкламда юзага чиқади. Бронза қўнғизлар бир йилда бир бўғин беради.
Кураш чоралари. Бронза қўнғизлар эрта тонгда карахт бўлади. Шу вақтда дарахтларнинг тагига чодир тутиб, шохларни силкитиш ва тушган қўнғизларни йўқ қилиш керак. Дарахтларни силкитишдан олдин уларга сув пуркаш фойдалидир. Ҳўл бўлган қўнғизлар тез учиб кета олмайди.
Турон бронза қўнғизига қон-қардош бўлган тукли буғусимон қўнғиз (Epicometis hirta Poda.) ни кўк ранг ўзига жалб қилади (Стрельцов), шу муносабат билан турон бронза қўнғизига қарши курашда тиниқ елим сурилган кўк қоғоз варақларини ҳам синаб кўриш керак. Сўнгги вақтда тукли буғусимон қўнғизига қарши курашиш учун дарахт таналари остидаги тупроқни ДДТ дусти ва гексахлоран билан (гектарига 30-40 кг ҳисобидан) чанглаш жуда яхши натижа берди (Гриванов ва Скоябин). Бу метод шунга асосланадики, қўнғизлар кечаси дарахтлардан тушиб, тупроққа кўмилиб олади. Бошқа бронза қўнғизларда ҳам шундай биологик хусусият борлигидан Марказий Осиёдаги бронза қўнғизларга қарши курашда шу методни синаб кўрмоқ керак.
Бронза қўнғизларнинг личинкалари кўплаб топилган тақдирда бузоқбоши қўнғизларга қарши курашиш учун кўрсатилганидек тупроқни гексахлоран ёки хлорпикрин, сероуглерод ёки парадихлорбензол билан дорилаш мумкин.
Дарахтларга гексахлоран пуркаш бронза қўнғизларни жуда ҳам ўлдириши В. В. Яхонтовнинг тажрибаларида аниқланган, аммо гуллаётган мева дарахтларига гексахлоран пуркаб бўлмайди, чунки бу чора гулларнинг ҳашаротлар ёрдами билан чангланишига тўсқинлик қилади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish