Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet111/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Май қизилоёқ қўнғизи.
Meloe xanthomelas Sols.
Зарари. Бу қўнғиз лалмикорликдаги кўп ўсимликларга: буғдой, арпа, махсар, нўхат, кунгабоқар, айниқса зиғирга зарар етказади. Қизилоёқ кўнғизлар ғалла экинларига жуда катта зарар етказади; масалан, Қамаши тумани яқинидаги баъзи далаларда буғдой ва арпанинг 25% часи шу қўнғиздан нобуд бўлган. (Антова)
Тарқалиши. Қизилоёқ қўнғиз ҳозирча фақат Қашқадарё вилоятида борлиги аниқланган; бошқа туманлар пухта текширилса, эҳтимол бу зараркунанда у ерларда ҳам борлиги аниқланиб қолар.
Таърифи. Қўнғиз 14—30 мм катталикда; танаси қора рангда; боши кенг; орқасининг олдинги қисми қанотустлиги тагидан торроқ, орқасининг олди бўйлаб узун чуқурча ўтган. Қанотустлиги жуда қисқарган ва чоки бўйлаб икки томонга ажралади, бу билан қорин қисми деярли очиқ қолади.
Қўнғиз мўйловининг биринчи бўғими ва оёғи (сон чизиғи, болдир ва панжа тубидан бошқаси) қизғиш тусда. Сон чизиғи, болдир ва панжа туби қopa рангда. Бу қўнғизнинг бошқа ривожланиш стадиялари ҳали ўрганилган эмас.
Ҳаёт кечириши. Бу қизилоёқ қўнғизлар вояга етган стадиясида экинга зарар етказади; қўнғиз экин далаларида ва қўриқ ерларда март охирида пайдо бўлади; май ўрталарида қўнғизлар ўлиб кетади.
Қизилоёқ қўнғиз ўсимлик баргини кемиради ёки ўсимликни батамом еб қўяди. Қўнғиз тухумини тупроққа қўяди. Тухумдан чиқадиган личинкаси—триунгулин—жуда ҳаракатчан бўлиб, сиртқи кўриниши жиҳатдан бошқа вояга етган личинкасига сира ўхшамайди.
Қўнғизнинг триунгулини серасал ўсимликларнинг гулига кириб олиб яшайди; бу гулга ёввойи асаларилар қўнганида, триунгулин арига илашиб унинг инига келиб тушади. Триунгулин асалари инида гул парчаси ва асал билан тўйинади ҳамда у бу ерда йиртқичга айланиб, кўпинча асалари тухуми ва личинкасини ҳам еб қўяди.
Қизилоёқ қўнғизнинг ривожланиши худди малҳамчи ва шпанка (тилла қўнғизнинг бир хили) ривожланишига ўхшайди. Қўнғизнинг бутун ривожланиш стадияси асалари инида ўтади. Ёввойи асалари ўз инини қаттиқ ерларга қуради.
Кураш чоралари. Ер ёзда ва кузда ҳайдалиб турилса, қўриқ ерлар ўзлаштирилса, ёввойи асаларилар ва улар билан бирга қизилоёқ қўнғиз ҳам йўқолади. Бу зараркунанда тушган экинларга ичдан заҳарлайдиган дорилар, масалан, ҳар гектар экинга 8—12 кг ҳисобидан кальций арсенат чанглаш яхши натижа беради; даланинг қўриқ ерларга туташган ва зараркунанда ҳужум қиладиган томони ҳайдаб қўйилади. Бу зараркунандага қарши гексахлоран дустини ҳам чанглаб кўриш лозим.
Қизилоёқ қўнғиз уча олмайди, шунинг учун улар экин даласига чўл томондан ҳужум қилади; уларга қарши ҳимоя қилувчи механиқ чоралар— тутгич ва қўнғизларни ўтказмайдиган зовурлар қазиш ёки мазутга ботирилган похол арқонини ётқизиб қўйиш ҳам яхши натижа беради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish